«Akademnashr» халқаро танловнинг “Энг яхши бадиий нашр” йўналишида ғолиб бўлди

«Akademnashr» нашриёти 2015 йил 21-23 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида ўтказилган “Китоб — ҳамкорлик ва тараққиёт йўли” X халқаро кўргазма-ярмарка ва илмий конференцияда иштирок этиб, тадбир доирасида ташкил этилган танловда Махтумқулининг «Асарлар» китоби учун “Энг яхши бадиий нашр” йўналишида ғолибликни қўлга давоми…

Диний-маърифий мавзудаги мақолаларнинг “Сарҳисоб” танловига марҳамат!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик давоми…

Диққат танлов! «Йилнинг энг фаол ахборот хизмати»

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, йирик хўжалик субъектлари, шунингдек, жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари ўртасида «Йилнинг энг яхши ахборот хизмати» ижодий танловини эълон қилади. Танлов Ўзбекистон Республикаси давоми…

«Жамият ва мен» танловига марҳамат!

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун «Жамият ва мен» танловини эълон қилади. Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, давоми…

Нижний Новгород – икки дарё туташган замин

Мовароуннаҳр тужжорлари бу шаҳар билан ўрта асрлардаёқ савдо-сотиқни йўлга қўйган. Русия давлатининг энг йирик савдо кўргазмаси шу ерда ўтказилган. Ушбу гўшада меҳмон бўлган улуғ шоир Александр Пушкин у ҳақдаги илиқ таассуротларини “Евгений Онегин” шеърий романида ёзиб қолдирган. Саккиз юз ёшли давоми…

“Москва” жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

23 сентябрь куни Москванинг “Проспект мира” даҳасида янгидан бунёд этилган “Москва” жомеъ масжидининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Фаластин давлати раҳбари Маҳмуд Аббос иштирок этди. Маросимда Россия Федерацияси муфтийлар давоми…

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгиланди. Қарорда Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва давоми…

“Болалар китоби” II республика фестивали давом этмоқда

Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида “Болалар китоби” II республика фестивали ўтказилмоқда. Унда юртимизда фаолият юритаётган 60 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари ўз китоб маҳсулотлари билан давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг янги “Зуҳд ва ҳаё” китоби чоп этилди

“Ҳилол-нашр” нашриётида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб янги “Зуҳд ва ҳаё” китоби ҳамда “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси”нинг янги нашри тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда нашриёт ходимлари, уламолар ва толиби илмлар қатнашди. Тақдимот маросими Қуръони давоми…

3-14 сентябрь кунлари 5200 нафар юртдошларимиз Ҳаж сафарига юборилади

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши зиёратни юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларимизга мамлакатимизда ва Саудия Арабистонида қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида фаолият олиб бормоқда. Кенгаш қарорлари асосида ҳаж ва умра тадбирлари ташкил этилмоқда, дея хабар давоми…