Ziyouz портали рақамларда – 2013 йил ҳисоботи

2014 йил, 1 январь. Openstat маълумотларига кўра, 2013 йилда www.ziyouz.com порталига ташриф буюрганлар сони 2 300 000 дан ошган (кунига ўртача 6300 киши). 40 000 000 саҳифа ўқилди.

Ташриф буюрганларнинг 1 500 000 нафари Ўзбекистондан бўлса, Россия (377 000), АҚШ (130 000), Қирғизистон (46 000), Корея (40 000), Қозоғистон (36 000), Туркия (34 000), Тожикистон (18 000), БАА (13 000), Украина (12 000), Швеция (10 000) каби 160 дан ортиқ давлатларидан ҳам кўплаб мухлислар баҳраманд бўлишди.

2013 йили порталга 1 139 436 киши мобил қурилмалар орқали ташриф буюрган. Энг кўп Nokia, Samsung, Apple, SonyEricsson, HTC, LG, Fly, Alcatel, Huawei аппаратлари орқали сайтга кирилган.

Портал учун энг кўп Opera Mini браузеридан фойдаланилган. Кейинги ўринларни Chrome, Opera, Android Browser, Firefox, Internet Explorer браузерлари эгаллашди.

Йил давомидаги ташрифларнинг 1 300 000 таси қидирув системалари ҳиссасига тўғри келган. Ziyouz.com дан энг кўп “сўралган” сўзлар: Алишер Навоий, намоз вақтлари, зиё, Амир Темур, луғат, шеърлар, Мирзо Улуғбек, ўзбек халқ мақоллари, ҳадислар, Абу Али ибн Сино, топишмоқлар, Муҳаммад Юсуф, Бобур, Қодирий, китоблар…

2013 йил, 9 апрель. Айни пайтда www.ziyouz.com порталидан 13867 та (асосий порталда 7996 та, islom.ziyouz.com да 2335 та, www.ziyouz.uz да 2383 та, русча саҳифада 1085 та, инглизча саҳифада 68 та) илмий-оммабоп, маърифий мақолалар, 3367 та электрон китоб (PDF, HTM, DJVU, MP3, JAR форматларида), ўзбек адабиётидан 1671 та насрий асар, жаҳон адабиётидан 465 та насрий асар, 600 дан ортиқ ижодкорнинг фаолиятига оид маълумотлар, ўзбек мумтоз шеъриятидан намуналар (124 ижодкор), замонавий ўзбек шеърияти намуналари (281 ижодкор), жаҳон шеърияти намуналари (246 ижодкор), 10000 дан ортиқ ўзбек мақоллари, 5000 га яқин жаҳон халқлари мақоллари, 265 та ҳикоят, 30000 га яқин ҳикматли сўз ва афоризмлар, 1500 та топишмоқ, 100 га яқин халқ эртаклари, юртимиз ҳақида 900 дан ортиқ фотосуратлар, 200 га яқин расмли табрикномалар ўрин олган.

Кунига порталга 5000-6000 фойдаланувчи ташриф буюради (www.uz рейтингига кўра, 2500-3500). Openstat маълумотларига кўра, 2012 йилнинг ўзида сайтга кирганлар сони 1 585 000 дан ошди, 35 000 000 саҳифа ўқилди. 2004 йилдан бери порталга ташриф буюрганлар сони 12 000 000 дан ошди.

Порталга Ўзбекистондан сўнг Россия (йилига 255 000 киши), АҚШ (170 000), Корея (32 000), Туркия (26 000), Хитой (24 000), Қозоғистон (23 000), Қирғизистон (22 500), БАА (12 000), Германия (11 000), Тожикистон (10 000), Украина (10 000) каби 160 дан ортиқ давлатдан ташриф буюришади.