www.ziyouz.com портали Алишер Навоий ғазаллари аудиомажмуасини тақдим этди

Буюк мутафаккир, ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан www.ziyouz.com портали шоирнинг ғазаллари жамланган аудиомажмуани тақдим этди. Ушбу аудиомажмуага 623 ғазалдан иборат MP3 форматдаги аудиоёзувлар киритилди. Аудиофайллар ғазалларнинг биринчи мисраси бўйича тартибланган. Ғазалларни асосий қисмини Шавқиддин Раҳматов давоми…

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 11 миллион евро ажратади

Германия 2016 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 11 миллион евро ажратади. Бу ҳақда мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Ҳёфер-Виссинг 26 январь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу маблағ она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш лойиҳалари, шунингдек, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Шарқ уйғонған (1923)

Оврупо бойлари, Ғарб жаҳонгирлари Шарқ элларига чанг солған вақтларида «Маданият киргизамиз!» деган шиор билан майдонга чиқарлар эди. Жаҳонгирлар қўлиға ўтган Шарқ ўлкаларининг ҳаммаси, аслида, шу баҳона билан қўлга киргизилган. Олайлиқ Ҳиндис­тонни, олайлиқ Мисрни, олайлиқ Тунис, Ал-Жазойир, Фос, Судан, Тараблисни олайлиқ давоми…

Kitobim.uz сайти Android қурилмалари учун электрон китоблар сотишни йўлга қўйди

Kitobim.uz сайти Android қурилмалари учун электрон китоблар сотишни йўлга қўйди. Энди замонавий смартфонлар учун мўлжалланган Kitobim мобил иловаси орқали «Akademnashr» нашриётининг китоблари электрон версиясини сотиб олиш мумкин. Дастурнинг янги версияда телефон орқали аъзо бўлиш имконияти киритилди. Аъзоликни тасдиқлаш учун СМС юборилади. давоми…

Боку ва Тошкентда 20 январь фожиаси хотирланди

Озарбайжонда 20 январь – Умумхалқ мотам куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида тадбирлар ўтказилди. Озарбайжон расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат президенти Илҳом Алиев пойтахт Бокудаги Шаҳидлар хиёбонида бўлиб, марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо этган. 1990 йилнинг 20 январида давоми…

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

“Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Ҳилол-нашр” нашриётида чоп этилган “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ёзувчи ва китобхонлар иштирок этган учрашув мазмунли ўтди. Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бердилар. Учрашув сўнггида энг яхши давоми…

info.islom.uz сайти ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши керак бўлган китобларни тавсия қилди

info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир: 1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари). давоми…

Диний-маърифий мавзуларни ёритган ижодкорлар тақдирланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари орқали диний-маърифий мавзуларни ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ижодкорлар тақдирланди. «Сарҳисоб» танлови Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Матбуот ва ахборот агентлиги, Узбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил давоми…

Туркиянинг Ўзбекистонга виза тартибини тиклаши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Туркиянинг жорий йил 1 июндан дунёнинг 89 давлати, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан виза тартибини қайта жорий этиши ҳақидаги хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги расман маълум қилди.   Гап шундаки, 8 январь куни бир қатор хорижий давлатлар матбуоти Туркия давоми…

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 24 йил тўлди

6 январь куни Тошкентда Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 24 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида уюштирилган тадбирни Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе очиб берди. Дипломат ўтган давоми…