Илҳом Алиев: “Дунё озарбайжонлари тарихий ватанидан узилмаслиги керак”

Жорий йил 3-4 июнь кунлари Бокуда дунё озарбайжонларининг IV машварати бўлиб ўтди. Озарбайжон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, анжуманда президент Илҳом Алиев қатнашиб маъруза сўзлади. И.Алиев дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган озарбайжон миллатига мансуб инсонлар тарихий ватанидан узилмаслиги лозимлигини таъкидлади. давоми…

Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов узоқ хасталикдан сўнг 2016 йил 30 май куни кечга яқин вафот этди. Эркин Воҳидовнинг оила аъзолари, яқинларига ва мухлисларига ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумнинг жаноза маросими эртага бўлиб ўтади. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири ҳилол» китоби қайта нашр этилди

Тошкент шаҳридаги «Ҳилолнашр» нашриёт уйида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ҳилол»нинг иккинчи нашри чоп этилганлиги муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. «Тафсири Ҳилол» — бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти — Мовароуннаҳр диёрида давоми…

Абдурауф Фитрат китоби Туркияда чоп этилди

Абдурауф Фитрат томонидан 1927 йили Ўзбекистон давлат нашриёти томонидан нашр этилган “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” (Özbek Klasik Müziği ve Tarihi) китоби Туркиянинг “Gece kitapliği” нашриёт уйи томонидан турк тилида чоп этилди. Уни замонавий турк тилига Ҳусайн Оқбош таржима давоми…

Президент Хитой Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

23 май куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Оқсаройда мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. ЎзА хабарига кўра, учрашувда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги тадбирлар ҳамда ХХР Раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи муҳокама қилинган. давоми…

Элчи: Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқаларини стратегик ҳамкорлик деб баҳолаш мумкин

Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда ва мазкур робитани стратегик ҳамкорлик дея баҳолаш мумкин. Мазкур фикр Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусайн Қулиев томонидан Республика куни муносабати билан Тошкентда уюштирилган расмий қабул маросимида билдирилди.   Тантанали қабул маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, давоми…

Россия Марказий Осиёга 6,7 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди

Россия Федерацияси 2008-2015 йилларда Марказий Осиё давлатларига 6,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатди. Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, мазкур маблағнинг 4 миллиарди икки томонлама беғараз кўмак доирасида ажратилган. Шунингдек, 570 миллион доллар – БМТ, 1,3 миллиард доллар – давоми…

Бинали Йилдирим – Туркиянинг янги бош вазири

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатнинг янги бош вазири Бинали Йилдиримга ҳукуматни шакллантиришни топширди.   22 май куни Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари машваратида Туркия транспорт, кемачилик ва алоқа вазири Бинали Йилдирим партиянинг янги раиси этиб сайланди. Туркия матбуоти давоми…

Лочин оккупациясига 24 йил тўлди

18 май куни Озарбайжонга қарашли Лочин тумани Арманистон томонидан оккупация қилинганига 24 йил тўлди. Trend ахборот агентлигига кўра, 1992 йили Лочин тумани эгалланиши пайти 63 341 нафар озарбайжонлик ўз еридан сургун қилинган, 300 дан ошиқ ҳарбий хизматчи ҳамда тинч аҳоли вакили давоми…

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан турли соҳаларда мулоқотни кучайтиради

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан сиёсат, иқтисод, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва қонун устунлиги, бошқарув, одил судлов ва ички ишлар масалалари бўйича мулоқотни янада кенгайтиради. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк 11 май куни Тошкентда Европа куни муносабати билан ўтказилган давоми…