2022 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2022 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир қатор дарғаларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди.

Адабиётшунос олим, профессор Умарали Норматов (1931-2022)

Умарали Норматов (1931.3.1, Бешариқ тумани — 2022.1.29, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филология фанлари доктори (1978), профессор (1979). Тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1957).

Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол (1938-2022)

Жамол Камол (Камолов Жамол; 1938.26.4, Шофиркон тумани — 2022.27.09, Тошкент шаҳри) — Ўзбекистoн халқ шоири (1992). Бухоро педагогика инститининг филология факултетини тугатган (1959). Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистoн Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант ва илмий ходим (1972—86) бўлиб ишлаган.

Академик Бахтиёр Назаров (1945-2022)

Бахтиёр Назаров (1945.17.9, Тошкент — 2022.18.01, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), филология фанлари доктори (1984), профессор (1994). ТошДУни тугатган (1966).

Таниқли адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул (1949-2022)

Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган (1970).

Таниқли драматург Шароф Бошбеков (1951-2022)

Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. У «Тушов узган тулпорлар» (1983) ҳамда «Эшик қоққан ким?» (1987) каби комедия, «Қасосли дунё» қисқа метражли фильм сценарийсини ёзди. Шунингдек, «Эски шаҳар гаврошлари» (1988), «Темир хотин» (1989) каби жиддий комедияларни, «Тақдир эшиги» драмасини яратди.

Ёзувчи Собир Ўнар (1964-2022)

Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986).

Шунингдек, 2022 йили вафот этганлар:

Академиклар 

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси соҳасида дунёга танилган олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Абдумавлон Абдуллаев (1930-2022)

Кимё-технология соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Сайдиаҳрол Тўхтаев (1942-2022)

Тарих, археология ва санъатшунослик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Эдвард Ртвеладзе (1942-2022)

Таниқли шифокор олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Турғунпўлат Даминов (1941-2022)

Олимлар

филология фанлари доктори, профессор Ҳамдам Абдуллаев (1939-2022)
филология фанлари доктори, профессор Нўъмон Раҳимжонов (1944-2022)
кимё фанлари доктори, профессор Ҳасан Шарипов (1947-2022)
педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Aкрамов (1948-2022)
тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайдиғанихўжа Исмоилов (1948-2022)
филология фанлари доктори, профессор Каримбой Қурамбоев (1949-2022)
биология фанлари доктори, профессор Санжар Шеримбетов (1983-2022)

Ижодкорлар

Ҳайдар Муҳаммад (1936-2022) 
Дилбар Маҳмудова (1936-2022)
Ахбор Имомхўжаев (1936-2022)
Искандар Раҳмон (1937-2022)
Нилуфар Алихонова (1940-2022)
Сойим Исҳоқ (1941-2022)
Комил Аваз (1942-2022) 
Жўра Маҳмудов (1942-2022)
Абдуғани Абдувалиев (1942-2022)
Ўсарбой Алавов (1945-2022)
Ёқубжон Хўжамбердиев (1947-2022) 
Жалғас Хушниязов (1947-2022)
Абдумутал Абдуллаев (1949-2022)
Абдуназар Поёнов (1949-2022)
Аҳмад Хўжа (1952-2022) 
Туроб Юсуф (1954-2022) 
Исмоил Оллаберганов (1957-2022)
Шойим Шерназар (1958-2022) 
Дилмурод Жаббор (1958-2022)
Фароғат Камолова (1959-2022) 
Зариф Султоний (1972-2022)
Фарҳод Маҳмудов (1973-2022)
Обидхон Мамадалиев (1988-2022) 

 

Яна кўринг: 

2021 йили йўқотганларимиз
2020 йили йўқотганларимиз
2019 йили йўқотганларимиз
2018 йили йўқотганларимиз
2017 йили йўқотганларимиз
2016 йили йўқотганларимиз
2015 йили йўқотганларимиз