Бозор Собир (1938-2018)

Бозор Собир 1938 йилнинг 20 ноябрида Файзобод ноҳиясининг Сўфиён қишлоғида туғилган. Отасидан бевақт маҳрум бўлганлиги боис Ҳисор ноҳиясидаги мактаб-интернатда тарбияланган. 1957-1962 йилларда Тожикистон давлат Университетининг тарих-филология факултетида таҳсил олган. «Маданият ва маориф», «Садои Шарқ» журналларида назм бўлими бошлиғи, Ёзувчилар Иттифоқи давоми…

Қутби Киром (1932-1993)

Қутби Киром 1932 йилнинг 18 декабрида Тожикистоннинг Заҳматобод (ҳозирги Айний) туманида туғилган. Душанбе педагогика университетининг филология факультетини тамомлаган. Илк шеъри 1957 йили  «Шарқи Сурх» (“Қизил Шарқ”) журналида, илк китоби “Меҳр парвози номи билан 1963 йили чоп этилган. «Нон ҳиди» (1966), давоми…

Миршакар (1912-1993)

Миршакар (тахаллуси; асл исм-шарифи Миршакаров Мирсаид) (1912.23.4, Тожикистон, Шуғнон тумани — 1993.31.8, Душанба) — тожик шоири, драматург. Тожикистон халқ шоири (1962). Тожик адабиётида шеъриятнинг эпик жанрларини ривожлантирган. «Зафар байроғи» (1934) достонида Вахшдаги қурилишлар акс этган. Халқ афсонаси асосида яратилган «Олтин давоми…

Гулрухсор (1947)

Оташнафас шоира Гулрухсор (Сафиева Гулрухсор) 1947 йил 17 декабрда Комсомолобод (ҳозирги Нуробод) ноҳиясининг Яхч қишлоғида туғилган. 1968 йилда Тожикистон Давлат Университетининг тожик филологияси факултетини битирган. Илк меҳнат фаолиятини «Тожикистон комсомоли» рўзномасида бошлаган. Тожикистон Ленин комсомоли марказий қўмитаси матбуот бўлими мудири, давоми…

Гулназар Келди (1945-2020)

Атоқли шоир Гулназар Келди 1945 йил 20 сентябрида  Суғд вилояти Айний ноҳиясининг Дардар қишлоғида туғилган. 1966 йилда Тожикистон давлат университетининг тарих-филология факультетини битирган. Илк меҳнат фаолиятини «Тожикистон комсомоли»  рўзномасида бошлаб,  ушбу рўзнома муҳаррири бўлиб ишлаган. Кейинчалик «Садои Шарқ», «Пайванд» журналларида, давоми…

Мўмин Қаноат (1932-2018)

Атоқли тожик шоири Мўмин Қаноат 1932 йил 20 майда Тоғли Бадахшон Автоном Областининг Қалъаихум туманидаги Курговад қишлоғида туғилган. «Шарора» (1960), «Ер юлдузлари» (1963), «Йўллар ва қанотлар» (1964), «Днепр мавжлари» (1964), «Нур карвони» (1970), «Сталинград овози» (1975), «Мен ва бедор кечалар» давоми…

Ошиқ Вейсал Шатирўғли (1894-1973)

Турк халқ шоири Ошиқ Вейсал (Âşık Veysel Şatıroğlu) Туркиянинг Сивас вилоятида 1894 йили туғилган. У ҳам шоир, ҳам баҳши, ҳам созчи. Онадўли ишқ қўшиқларини янги усулда ижро этган. Унинг шеър ва қўшиқлари маъюс оҳангда, тасаввуфий йўналишдадир. Етти ёшида чечак хасталигидан давоми…

Мирзо Турсунзода (1911-1978)

Мирзо Турсунзода [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи — 1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон Фанлар академияси академиги (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги давоми…

Лойиқ Шерали (1941-2000)

Лойиқ Шерали (1941– 2000) – ҳозирги замон тожик адабиётининг йирик вакилларидан. Панжакент туманидаги Мозори Шариф қишлоғида туғилган. Душанбе Давлат Педагогика институтини тугатган. “Йўловчи”,  “Қадаҳсўз”, “Кўнгил кошонаси”, “Кўзлар манзили”, “Қуёш ёмғири”, “Шоҳнома”дан илҳом”, “Тошдаги битик”, “Мен ва дарё”, “Сассиз фарёд” каби давоми…