Паруйр Севак (1924-1971)

Паруйр Севак (Պարույր Ռաֆայելի Սևակ) 1924 йили бир томонида қуёш, бир томонида Арарат ярқираб турган Чанахчи қишлоғида Рафаэл Казарян оиласида дунёга келди. Севак унинг тахаллуси бўлиб, талантли шоир Рубен Севак фамилиясидан олинган. П.Севак ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, университетга давоми…

Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Роберт Рождественский (1932-1994)

Роберт Иванович Рождественский (ҳақиқий исми — Роберт Станиславович Петкевич; 20 июнь 1932, Косиха қишлоғи, Ғарбий Сибирь ўлкаси, ҳозирги — Олтой ўлкаси — 19 август 1994, Москва) — рус шоири, таржимон, қўшиқлар матни муаллифи. “Олтмишинчи йиллар авлоди”нинг таниқли вакилларидан бири. Ленин давоми…

Георгос Сеферис (1900-1971)

Атоқли юнон шоири Георгос Сеферис (Γιώργος Σεφέρης) номи ХХ асрнинг энг истеъдодли ижодкорлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган. У 1900 йили Кичик Осиёнинг қадимий шаҳри бўлмиш Смирнада таваллуд топди. Бу шаҳар Гомер ватанига даъвогар етти шаҳарнинг бири саналиб, туркий лисонда Измир давоми…

Расим Гаража (1960)

Расим Гаража (Rasim Qaraca) 1960 йили туғилган. Боку Давлат дорилфунунининг журналистика факультетини тамомлаган. Янги адабий ҳаракат намояндаси. Унинг “Ўлимга бахшида қуёш” номли шеърий тўплами эълон қилинган. БУЮМЛАР Бош чаноқ Юк машинасин чироқлари нурида Кўзга ташланади қабр тошлари. Гулхандан кўтарилувчи тутунга давоми…

Леапольд Седар Сенгор (1906-2001)

Леопольд Седар Сенгор (Léopold Sédar Senghor) – шоир, сиёсий арбоб, Париждаги Сарбонна университетининг филология факультетини тугатиб, африкаликлар орасида биринчи бўлиб, француз лицейларида дарс бериш ҳуқуқини олади. 1939–1940 йилларда француз армиясида хизмат қилади. Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида қатнашади, икки йил фашистлар концлагери давоми…

Андрей Вознесенский (1933-2010)

Вознесенский Андрей Андреевич (1933.12.5, Москва – 2010.1.6, Москва) — рус шоири. Шеърлари ўта замонавийлаштирилганлиги, мураккаб образлилиги ва ритмик тизими билан ажралиб туради. «Аксилдунёлар» (1964), «Витраж ишлари устаси» (1976), «Адаштирув» (1978) тўпламлари, «Усталар» (1959), «Лон-жюмо» (1963). «Оза» (1964), «Авос» (1972), «Чоҳ» давоми…

Улуғбек Есдавлат (1954)

Улуғбек Есдавлат (Ұлықбек Оразбайұлы Есдәулет) Шарқий Қозоғистон вилоятининг Зайсан туманидаги Улкан Қоратол қишлоғида туғилган. 1977 йилда Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. Қозоғистон Ёзувчилар иттифоқи раиси. 1974 йилда ёш шоирларнинг шеърларидан тузилган “Қанот чиқди” тўпламида илк шеърлари эълон қилинди. Халқаро давоми…

Муқағали Мақатаев (1931-1976)

Муқағали Мақатаев (Мұқағали Сүлейменұлы Мақатаев) Олмаота вилояти Норинкўл туманидаги “Қорасоз” манзилида таваллуд топган. М.Мақатаев қисқа ижодий фаолияти даврида қозоқ шеъриятида инқилоб қилган новатор шоир саналади. У бадиий таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Жумладан, Дантенинг “Илоҳий комедия”сини, В. Шекспирнинг сонетларини, давоми…

Томас Элиот (1888-1965)

Шоир, драматург ва адабий танқидчи — Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot) шеъриятда модернизм оқимининг йирик вакилларидан биридир. У 1888 йил 26 сентябрда Сент-Луис (АҚШ) шаҳрида бадавлат ва мартабали лротестантлар оиласида дунёга келди. Унинг бобоси черков қурган ва университет коллежига давоми…