Томас Элиот (1888-1965)

Шоир, драматург ва адабий танқидчи — Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot) шеъриятда модернизм оқимининг йирик вакилларидан биридир. У 1888 йил 26 сентябрда Сент-Луис (АҚШ) шаҳрида бадавлат ва мартабали лротестантлар оиласида дунёга келди. Унинг бобоси черков қурган ва университет коллежига асос солган, ўз даврининг маърифатларвар руҳонийларидан эди. Отаси ишлаб чиқариш комланиясининг лрезиденти, онаси адабий фаолият билан шуғулланган. Элиотлар хонадонидаги анъаналар: эътиқодлилик, талабчанлик, одоб-ахлоқ меъёрларига, ўз хатти-ҳаракатларига масъуллик туйғуларининг шаклланиши бўлажак адибга катта таъсир ўтказган. Янги Англиянинг пуританларга хос қатъий тамойиллари ва ўз бурчига садоқат, эътиқодга содиқлик йиллар давомида ёш Элиотнинг ҳаётий йўлини белгилаб берди. Айни вақтда у муҳтарам ота-боболари йўлидан бошқа сўқмоқларга ҳам ўтиб кетганини, аммо ўз йўлини топа олганлигини таъкидлаш жоиз.
1910 йилда Гарвард университетини тўрт йиллик таҳсилини уч йилда тамомлаб, иккинчи ватани бўлиб қолган Европага йўл олди. Бу даврда у фалсафа, дин ва маълум тарихий даврлар (Итальян тикланиш даври, Елизавета давридаги Англия ва XVII аср) га бўлган қизиқишлари ортган эди. Элиотнинг илк тўпламларига буржуа жамиятининг сохталиклари, шаҳарнинг шовқин-суронли ҳаётида инсон шахсининг емирилиши ҳақидаги фожеавий шеърлар хос бўлди. Чинакам пуританлар авлоди сифатида у мунтазам ибодат,интизом ва тинимсиз меҳнат билан олдидаги машаққатли тўсиқларни енгиб ўтди.
Бўлгувчи авангард шоир ўз замони адабиёт майдонига исён билан кириб келди. Унинг жодидаги асосий мавзу — руҳ инқирози бўлди. Элиот ўша даврда моддий қадриятларга ружу қўйган инсониятнинг Худо томонидан берилган илоҳий неъматларни менсимаслигини танқид қилиш, даҳрийликни қоралаш ғояларига суянди.
Унинг илк шеърлари 1916 йилда Американинг “Литтл ревю” журналида чол этилди.Биринчи жаҳон уруши даврида адабиётда мунтазам равишда янги шеърий йўлларни очишга интилди. Бу йилларда яратилган кўплаб асарлари унинг руҳий ва ижодий йўлини қатъий белгилаб олганлигидан далолат берарди. Масалан, “Ховал одамлар” (1925) шеърлар туркуми Элиотга “умидсиз шоир”деган лақаб келтирди. “Альфред Пруфрокнинг севги қўшиғи” (1917) тўлламига эса ижодининг илк босқичида яратилган, замондошлари томонидан англо-америка модернизмининг манифести сифатида эътироф этилган шеърлари киритилганди. 1919 йилда унинг “Шеърлар” китоби чол этилди.1922 йилда Элиотнинг Инжил ваДантеона руҳдаги сатрлари жамланган, урушдан кейинги йилларнинг “Йўқотилган авлод”и қарашларини мужассам этган “Ҳосилсиз ер” поэмасини эълон этди. Бу йилларга келиб Элиот адабиётшунос, танқидчи сифатида ҳам шуҳрат қозонди. 1920 йилда унинг эстетик қарашлари жамланган “Муқаддас ўрмон”тўплами нашр қилинди. Унда Элиот унутилаёзган Жон Донне, шунингдек, “метафизик шоирлар» Эндрю Марвелл ва Жон Зебстер каби инглиз адабиётининг намояндаларини юқори баҳолаб, замондошларининг ёдига солишга интилди.
1927 йилда Т.Элиот Буюк Британия фуқаролигига қабул қилинди. Тараққиётининг буржуа-калиталистик йўлини рад этган ҳолда, Элиот руҳий жиҳатдан насронийликнинг ихлоқий меъёрларига амал қилишни (“Кул босган муҳит”, 1930), ибтидоий диний эътиқодга қайтишни тарғиб этди, ижодини консерватизм томон йўналтирди Шунингдек у таржимон сифатида француз шоири Сен Жон Перснинг “Анабасис” поэмасини инглиз тилига ўгирди. Ижодининг сўнгги босқичларида (“Тўрт квартет”, 1943) бақо ва фано, авлодларнинг руҳий ришталари мавзуларига мунтазам мурожаат этиб турди.
Элиот юксак тафаккур шоир эди, унинг асарлари замондош ижодкорларнинг ижодидан тубдан фарқланади. Шоир ўз ижодида мураккабликни мақсад қилиб олмади, балки бу мураккаблик унинг англанган ва ҳал этилган муаммоларининг серқирралиги билан белгиланади.
1948 йилда “Замонавий поэзияга қўшган катта новаторлик ҳиссаси учун” Элиотга Нобел мукофоти берилди. 1948 йилда Британиянинг Хизматлари учун ордени, 1954 йилда французларнинг Фахрий легион ордени ва олмонларнинг Ганзей иттифоқи таъсис этган этган мукофоти билан тақдирланди.
Томас Элиот 1965 йил 4 январда Лондонда вафот этди ва Вестминстер аббатлигига қарашли Ист-Кокер ҳудудида — Сомерсет қишлоғида дафн этилди. Худди шу ердан бобоси Эндрю Элиот XVII аср ўрталарида Америкага йўл олган эди…

АФРИКАДА ХАЛОК БЎЛГАН ҲИНДЛАРГА

Одамнииг такдири – ўзининг жонажон қишлоғида
Уйи-ўлан тўшагида, хотин берган ризқин еб;
Кунботар палласида, чўкиб зинапояга
Набиралари ва қўшни набираларига боққан нигоҳларида,
Ҳовлида чуғурлашиб ўртоқ-ўртоқ ўйнашар.

Чандиғи кўп, лек безиён бўлган одамнинг
Бисёр бўлар суҳбат чоғи уйғонгувчи хотиралари
(Салқин чоғми ва ёки илиқ — бу томони иқлимга боғлиқ)
Бегоналар ҳақида, бегона ё ўртоқ бўлишиб
Ўзга ерда қандай жанг қилганлари.

Йўқ, асло аниқ эмас одамзотнинг қисмати,
Бир одамга Ватан бўлар ҳар қандай юрт
Бошқага бегона. Аммо қайда ўлсанг мардларча,
Пешонангга ёзгани шу, энди ўша ерликсан.
Ўша қишлоқ — сенинг қишлоғинг.

Ўша замин сизники ҳам, бизники эмас эди –
аммо бизнинг Мидлэндда
Ва сизнинг Бешдарёда қабристон бир хил.

Уйига кайтганлар сиз ҳакда ҳам бир хил сўзласин, майли
Улуғ мақсад йўлидаги ҳаракатлар ҳақида,
Ўша самаралар ҳақида бирдай сизга ҳам, бизга ҳам
Англамоқ йўқ токи Маҳшарга қадар
Харакатлар самараси ўзи не эканин.

НЕНСИ АММАМ

Ненси Элликотт хоним,
Яйловда от чопиб, пайхон айлади,
Дўнгларда от чопиб, яксон айлади –
Янги Англиянинг тақир дўнгларин,
Итлар галасини эргаштирганча
Яйловлар томондан чопиб ўтди у.

Ненси Элликотт хоним –
Кашанда, устаси янги рақсларнинг,
Кўпда хушламаслар уни холалар,
Аммо биладилар, замон зайли шу.
Ойнаванд токчада посбон туришар
Мэтгъю ва Уолдо — номус нозирлари,
Ўзгармас ҳонуннинг хизматкорлари.

ХЕЛЕН ХОЛАМ

Хелен Слингзби хоним, эрга тегмаган холам,
Яшарди мўъжаз уйда, серҳашам майдондаги.
Бир бошига тўрт малай.

Самолар сокин эди у оламдан ўтганда,
У умрини ўтказган кўчалар жим-жит эди.
Пойгакда оёқ артди дафн идораси соҳиби –
У-ку яхши билади, аввал ҳам бўлган шундай.
Уйнинг пардаларин тортиб қўйдилар.

Аввалгидай берилди сархил емиш итларга,
Аммо тезда ҳаром ўлди тўтиқуш, бироқ,
Ҳамон чиқилларди камин узра Дрезден соатлари.

Малай ўтирарди меҳмонхонада
Тиззасига олиб оқсочни, у қиз
Қандай боодоб эди беканинг борлигида.

* * *

Кўзлар, кўз ёш тўла, кўрингай менга,
Мисли туман ичра, –
Бу ерда, ўлимнинг хаёлий салтанатида
Ўшал кўзлар бўлур намоён,
Аммо кўз ёшларни кўролмасман ҳеч, –
Шудир менинг жазойим.

Шудир менинг жазойим –
Кўролмасман ёшли кўзларни,
Уларнинг тик нигоҳларини,
Кўролмасман муҳаррар ўлим
Салтанатин пойгаги қадар,
Яна қайда, шу ердагидай,
Ялт этгайдир бир лаҳза кўзлар,
Оний лаҳза милтиллар кўзёш,
Бизни мазаҳ қилмоқлик учун.

* * *

Чор тарафдан айланди шамол,
Кўнғироқни тебратди алҳол –
Бир ҳаёт томон кўтарилар у,
Бир мамот томон.

Бу ерда — ўлимнинг хаёлий салтанатида
Адаш жангларнинг, хавотирга солар акс садо
Бу нима — тушми бошҳа ё:
Қорайиб бораётган дарё юзида
Йиғлаётган юзлар аён бўлдилар?

Нари соҳилида қора дарёнинг
Душманларни кўрдим, қўлида қилич.
Чин ўлим дарёсин ул қирғоғида

Рус тилидан Ҳумоюн таржимаси

СУВОТИ

Ушбу нома сизда эълон қилингач, Лаодикий черковида ҳам ўқилишига бош-қош бўлинг. (Ҳаворий Павелнинг арбобларга мактуби, 15, 16.)

Балчиқ узра ётар сув оти —
Сағрини кенг — қора барзанги.
Гарчи унинг ҳайвондир зоти,
Лекин ўхшар улкан харсангга.

Тирик тана заиф ҳамда мўрт,
Бузар жуда асаблар қонни,
Черков эса турар мағрур, қурч,
Елкасида тутиб осмонни.

Улкан махлуқ ахтариб емиш
Кезганида ҳар ён тутакиб,
Черков турар савлат тўкиб, тинч,
Унга бойлик келади оқиб.

Сув отига қилмаслар совға
Ширинликни, бананни лутфан.
Шафтолию нокни Черковга
Келтирарлар уммон ортидан.

Илиқишган пайти чиқарар
Бу махлуқ заб ғалати нидо.
Черков билан якшанба кунлар
Сассизгина қовушар Худо.

Кундуз ухлар сув оти, тунда
Ўлжа учун чиқар одатда.
Черковда-чи — бўлак тушунча:
Ер ҳам ухлар айни соатда.

Кўрдим ўзим — махлуқ юксалиб,
Саваннани тарк этиб кетди.
Фаришталар боқтси танг қолиб,
Ҳайратлари самога етди.

Очиқ жаннат дарвозалари,
Бегуноҳ қон ила пуркалган.
Ўлтирар у валилар аро —
Чилторларни берилиб чалган.

Тани эрур қордан-да оппоқ —
Тоза руҳлар ўпавергандан.
Ерда Черков гирдини бу чоқ
Сассиқ бадбўй ўрайди чандон.

ИСТ КОУКEР*

1

Аввалимда эрур менинг интиҳом. Бетин, пайдарпай
Уйлар қад кўтарар, нурар, кенгаяр,
Бузиб кўчирилар ё таъмирланар,
Ё улар ўрнида қолар яланглик,
Ё тушар фабрика ёки донғил йўл.
Кўҳна тошлар — янги иморат учун,
янги гулхан учун — эски ғўлалар,
Эски гулхан кулга эврилажак,
кул — қатлам тупроққа,
Тупроқ ўғитга эврилар,
эврилар маҳлуқот, инсон суяги,
макка поясига, япроқларига.
Уйлар яшар, ўлади уйлар: бор бунёд вақти,
Яшамоқ палласи,
дунёга зурриёд бермоқ они бор,
Бор шамол бўшашган деразаларни ғичирлатар дам,
Йўлакларда югурар пайт чўл каламуши,
Гъойиб бўлар индамас саф-саф аскарлар.
Аввалимда эрур менинг интиҳом. Яланг далага
Тушган қия шуъла ясар хиёбон,
Икки ёққа тошиб чиққан шох-шаббалардан
Чекинасан сен кўчанинг қирғоғи сари
Ўтаётган аравага йўлни бўшатиб.
Бу хиёбон элтажакдир қишлоққа томон —
Чақмоқ олди илиқ ҳаво билан бўғриққан.
Кул ранг тошлар дим маъвода тобли ёлқинни
Акс эттирмас, ўзларига ютар аксинча.
Бўм-бўш сукут аро мудрар картошкагуллар.
Бойқушнинг илк овозига қадар сабр қил
Ва тун қучган, ҳувиллаган яйдоқдаладан
Борсанг бир оз, борсанг бир оз яқинлаб агар,
Ёз кечаси оғушидан эшитгунг аён,
Майин мавжли най садосин, ногора сасин
Ва кўрасан — гуррос гулхан теварагида
Жуфт-жуфт бўлиб ўйин тушар эркак-аёллар,
Ҳар биттаси топиб олган ўз тенг-тўшини.
Никоҳ муҳри мужассам бу ўйин-рақсларда —
Жилва қилар унда теран, гўзал сир-асрор.
Улар эзгу анъанаю удумга кўра
Бир-бирининг тутмиш қўли ё билагидан,
Аҳд-паймон бу. Айланарлар гулхан гирдини,
Ўт устидан сакрарлар ё доира қуриб
Қишлоқича сиполик-ла ё ғирт жайдари
Муқом билан тўпори, зил бошмоқларини
Кўтарарлар — туширарлар.
Бошмоқ — замин, бошмоқ — замин,
Ором ёрдир мангу ором топиб, далани
Хоки билан боқиб ётган марҳум касларга.
Мангу оҳанг бордир — рақсда, қадим ҳаёт саҳнида,
Йил мароми ва музайян само бағрида,
Сут янгроғи, баравж ҳосил қўшиқларида.
Эр ва аёл муҳаббат-ла қовушган дамлар,
Жонворларнинг илҳақлик-ла илиқишида.
Мангу оҳанг бор — бошмоқлар ҳам беҳад завқ ила
Кўтарилиб тушмагида.
Емак, ичмак, ўлимда —
Мангу оҳанг бор.
Тонг йиртади уфқни, янги кун
Жазирани, сукунатни тоблар. Кирғоқдан
Кўтарилган енгил эпкин денгиз бетига
Ажин ташлар. Мен шу ерда ва ё у ёқтса,
Бошқа ёқтса ёки буткул Аввалимдаман.

_________
* 18-асрда Америкага кўчишдан олдин Элиот аждодлари яшаган Сомерсет графлигидаги қишлоқ.

Мирпўлат Мирзо таржимаси