Дилмурод Қуронов, Феруза Ҳабибуллаева. “Ўткан кунлар” таржимаси: таҳлил ва тавсиялар

Ислом Каримов фондининг фейсбукдаги саҳифасида қувончли бир хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, “Фонд Ўзбекистоннинг ­ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда”. Хабарда яна “миллий маънавий бойликка” айланган давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Шеъриятимизда Қодирий анъаналари

Абдулла Қодирий ва Эркин Воҳидов Э.Воҳидов ижодининг А.Қодирий меросига алоқадорлиги бир қарашда кўзга яққол ташланмаслиги мумкин, лекин синчиклаб кўздан кечирилганда устоз-шогирд маъносидаги ижодий таъсирланишни кўрмаслик мумкин эмас. Умуман олганда эса, Қодирийдан кейин ўзбек адабиёти майдонига кирган жиддий ижодкорларнинг деярли ҳаммаси давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Романнинг бир фазилати

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шу пайтгача авлодлар учун ўзига хос адабий-эстетик мактаб вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Бу жараён узлуксиз давом этаверади. Зотан, бадиий жиҳатдан юксак асарнинг ҳамиша инсониятга адабий сабоқ бўлишдек хосияти бор. Таассуфки, шўролар замонида бадиий давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Икки буюк сиймо

Чўлпон ва Қодирийнинг ХХ аср бошларида ўзбек замонавий адабиётининг қарор топишидаги буюк хизматлари, ўлмас асарлари ҳақида талайгина китоблар, илмий-тадқиқот ишлари ёзилган ва ёзилажак. Камина ушбу мақолада икки атоқли адиб ижодига хос зоҳирий ва ботиний муштаракликлар, кўзга ташланадиган ва ташланмайдиган ички давоми…

Элмурод Нишонов. Ҳақиқат – очиб сўзлашдадир

ХХ аср маданиятимизнинг беназир намоёндаси, адабий ўзбек тилининг яратувчиларидан бири бўлмиш Абдулла Қодирий ижодий мероси халқимизнинг боқий хазинасидир. Адиб миллий романчилигимизга асос солди. Улуғ сўз санъаткорининг бу тарихий хизмати ҳеч қачон унутилмайди. Бу ҳақда машҳур қозоқ адиби Мухтор Авезов «Абдулла давоми…

Умарали Норматов. Сержило кулги (1991)

Абдулла Қодирийнинг ҳажвий мероси ҳанузгача тўлалигича йиғилган, атрофлича ўрганилган эмас. Адибнинг ҳажвий истеъдоди 20-йилларда тўлароқ намоён бўлган. Ёзувчи ўша кезлари бизда «ўткир кулги ижодчилари йўқлигидан», «бу кунги ҳажвиётимизда кескинлик» етишмаётганлигидан афсусланади. «Бироқ яхши хусусиятимиз шундаки, ҳар замон жамиятнинг қитиғини излаймиз, давоми…

Умарали Норматов. Қалб драмаси ва нафосати (2004)

Мумтоз шеъриятимизнинг нодир намуналарига хос энг муҳим хусусиятлардан бири шуки, уларда шоир (лирик қаҳрамон) қалбининг ададсиз қийноқлари, оҳу зорлари ўқувчини ларзага солар даражада бутун кескинлиги, драмалари билан изҳор этилади. Айни пайтда шу руҳий қийноқлар ифодаси киши кўнглини асир этадиган, овутадиган давоми…