Бўстон Раҳмонова. Ялпизлар ифори (қатра)

Оқ атиргул Бир дона гул эди у.Ҳали очилиб улгурмаган. Уринмаган, барглари қатида шудринг томчилари ялтирайди. Нимадандир безовтадек япроқлари титрайди. Боши бир томонга салгина эгилган, уялгандек…Мен уни тўсатдан кўриб қолдим. Очиқ дераза чамбарагидан ўтказиб, токчага кимдир қўйиб кетган экан. Ҳа, узгану давоми…

Тилаволди Жўраев: “Модерн бизга бегона эмас, бироқ у ягона йўналиш ҳам эмас” (2009)

Истиқлол шарофати туфайли жаҳон адабиётидаги барча изланиш ва тажрибалардан эмин-эркин баҳраманд бўла бошладик, чет эллик машҳур адибларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилмоқда. Бу жараён халқимизнинг маънавиятини умуминсоний қадриятлар билан бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ айни ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар давоми…

Ўктам Мирзаёр. Соврин (ҳикоя)

Тешавойнинг оби-дийдаси Нортожининг жигарини эзиб юборди. Икки куннинг бирида шу аҳвол — каллайи саҳарлаб шилқиллаганича остонада пайдо бўлади.— Нор ака, нима қилай? Айтинг, нима қилай, тентак бўлиб қолмасмикан-а?! — дейди зорланиб. Нортожи уни нима деб юпатишниям билмайди. Шўрликни бағрига босиб, давоми…

Улуғбекнинг астрономия мактаби

Ўтган йили Париж шаҳридаги нуфузли “Арматан” нашриётида Евро-Осиёни ўрганиш жамияти ташаббуси билан “Асрларни ёритган юлдузлар” номли китоб чоп этилди. Мазкур китобдан франциялик темуршунос олим, темурийлар даврини ўрганиш Франция уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси «Шуҳрат» медали соҳиби Люсен Керэннинг «Улуғбек ва Самарқанд давоми…

Собир Ўнар. Тегирмончининг боласи (ҳикоя)

Мардибой бобони кичкиналигимдан тоғамнинг ҳамсояси бўлгани учун ўғиллари билан ўйнагани бир-икки кун қолиб кетганимда кўп кўрганман. Жиккаккина, доим катак иштонда қишин-ёзин яланг ковуш кийиб юрадиган, боз устига қора эшагини фақат яйдоқ — эгар-абзалсиз минувчи чаққон, абжир, лекин негадир овози хирилдоқ, давоми…

Фарид Усмон. Кўникиш (қатра)

Янгалар кетишди. Келин бугун эрталаб ҳовлига ўзи танҳо чиқди. Ҳайҳотдай бегона ҳовлига синчковлик билан кўз югуртирди. Ўртасидан бир ариқ сув шовуллаб оқиб ётган ҳовли шу қадар кенг эдики, ҳайрон қолди. Этакда бостирма. Бостирма тагида тандир, тандир ёнида қўш ўчоқ.Келин шуларни давоми…

Абу Али ал-Муҳассин ат-Танухий. Гувоҳ (ҳикоя)

Саховатпеша ва серзавқлиги билан машҳур бўлган Амир ар-Расибий ўз мулозимларига зиёфат бермоқда. Бир чеккада машшоқлар куйлаб турибди. Давра аҳли деярли гап-сўзсиз тановул ила машғул экан, улкан мис товоқ кўтарган хизматчи кирди. Товоқдан қуюқ буғ ва димоғни қитиқлагувчи хушбўй ҳид тараларди. давоми…

Муҳаммад Али. Улуғбек Мирзо шарофати (парча)

Мордин қамали қарийб икки ойга чўзилди.Икки ой давомида жувонмарг ўғли Умаршайх Мирзонинг сиймоси Амир Темур кўз ўнгидан кетмади. Шартаки, бироз қўрс табиатли, юмалоқ юзли, кўзлари онасиники — соҳибқирон канизак Тўлун оқани жайронники сингари чиройли чашми шаҳлоси туфайли дилдан суярди. Исмига давоми…

Шодмон Отабек. Асалойнинг тоғаси (ҳажвия)

Нусрат асаларичи ҳар йили қишлоқ четидаги адирликка ари қўяди. Об-ҳаво қулай келганда яхшигина асал олади. Тоза асал. Қўли очиқ йигит эмасми, маҳалланинг кексалари, бева-бечораларни асал билан йўқлайди, дуо олади.Бу йил иқлим яхши келди, худонинг берган куни ёмғир ёғиб, қир-адирлар майса давоми…

Баҳодир Қобул. Нафақа (ҳикоя)

1 Қишлоқда аввал кўча уйғонади…Каттасойдан бошланиб, қишлоқни қоқ иккига бўлиб, нақд Каттатоққа бориб қадаладиган йўл аслида ёғин-сочин кўп бўлганда чағату-ўнгир, ҳовлию-ҳаётлардан йиғиладиган селу селовани сойга қуядиган жар. Ҳам жар, ҳам кўча. Шунинг учун Жаркўча дейишади. Туркқишлоқнинг яхши-ёмони шу кўчада. Ризқи давоми…