Ўзбек тилида илк бор китоб ўқийдиган мобил дастур тақдим этилди

Kitobim.com сайти Мустақиллик байрами муносабати билан Android қурилмаларида ишловчи илк ўзбек тилидаги китоб ўқийдиган дастурни тақдим этди. Дастур орқали ўзбек тилидаги 200 дан ортиқ китобни қулай ҳолатда мутолаа қилиш, онлайн ва оффлайн режимда фойдаланиш имкони мавжуд.

Фоний (1441-1501)

Маълумки, Алишер Навоий (علیشیر نوایی‎) нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Форс-тожик тилини унинг иккинчи она тили дейиш мумкин. Чунки у улуғ форс-тожик сўз санъаткорлари таъсирида форсий тилда ҳам қалам давоми…

Жиянбой Избосканов (1949-2023)

Жиянбой Избосканов 1949 йил 12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Шўманой туманида туғилган. Қорақалпоғистон Давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1972 йилда Шуманай туманидаги 2-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. Шундан сўнг узоқ йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида муҳаррир, “Жеткиншек” давоми…

Чингиз Айтматов: “Фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаш керак” (1977)

Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Буюк ёзувчининг 80 ёшга тўлишига ярим давоми…

Хулио Кортасар: “Ҳамиша ҳаммадан олдинда” (1977)

Агар ёзувчи жамият тараққиёти йўлида ҳалол хизмат қилишга интилса, адабиётда, ҳаётда ҳамиша олдинги ўринни эгаллаши керак, деб ҳисоблаган ҳозирги замон Лотин Америкасининг йирик адибларидан бири — Хулио Кортасар. Халқаро адабиёт майдонида Хулио Кортасарни ҳақли равишда биринчи рақамли Аргентина ёзувчиси деб давоми…

Тоғай Мурод. Ёш қаламкашларга тилакларим (1993)

Биродар, сизга айтажак уч оғиз гапим бор. 1. Биродар, фақат ёлғиз одам асар излайди. Фақат ёлғиз одам асар топади. Фақат ёлғиз одам асар яратади. Ана шу ёлғиз одам Ёзувчилар  уюшмаси остонасидан кириб келади. У зот ўйчан ҳам ғамгин бўлади. Мағрур давоми…

Маъсума Аҳмедова. Оноре де Бальзак ижодининг уч қирраси

Бундан ўн беш йил муқаддам Франция ўзининг улуғ адиби,  нафақат француз, балки жаҳон адабиётига ҳам ”Сағри териси”, “Гобсек”, “Горио ота” каби бетакрор, ўлмас асарлари билан салмоқли ҳисса қўша олган Оноре де Бальзак таваллудининг 200 йиллигини кенг   нишонлаган эди (20.05.1799). 1979 давоми…

Антуан де Сент-Экзюпери: Абадият сари парвоз

“Ҳар қандай касб улуғворлиги,  аввало, инсонларни бирлаштира олишида намоён бўлади, деб ёзган эди ўзида икки ноёб истеъдод – ёзувчилик ва учувчиликни мужассам этган машҳур француз ёзувчиси Антуан де Сент-Экзюпери.  Асарларида асл инсоний туйғулар – олижаноблик, эзгуликни куйлаган, “Кичик шаҳзода ҳақида давоми…

Маъсума Аҳмедова. Тақдир (ҳикоя)

Уйдан кўнгли хира бўлиб чиқди. Чорпояга суянган онаси ҳовлида уруғ бойлаган серяпроқ садарайҳонларга тикилганча деди:— Ҳа-а, бу ёз ҳам ўтди-я.Васила онасининг фикрини уқди. Онаси бу ёз ҳам бесамар ўтди, бу йил ҳам тўй қилолмадик, демоқчи. Ҳар йил шундай ўтади. Онаси давоми…

Маъсума Аҳмедова. Йўлда (ҳикоя)

Эрталабдан ҳавонинг авзойи бузилди. Осмонга қоп-қора булутлар тўпланиб, ёмғир шаррос қуйиб берди. Кечаги чарақлаган кунга ишониб йўлга чиққан Раҳбар хола шоша-пиша қўлидаги тўрвани титкилади. Қўлига йўл-йўлакай ариқ бўйидан териб олган исмалоқ, отқулоқ, ялпизлар илашиб чиқди. Хаҳ, ўлсин-а, тўрва ичидан аранг давоми…