Муҳаммад Ҳалим Ёрқин. «Муҳокамат ул-луғатайн»нинг янги Эрон нашри (2011)

Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн”ни умрининг сўнгги йилллари (ҳижрий 905)да ёзди. Асар асосан икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда Навоий туркий тилнинг турли грамматик, сўз ясаш имконияти, жуда инжа ва зариф ҳолатларини ифода этишдаги афзалликларини ўзга тиллар, айниқса, форсчага нисбатан тавсифий, қиёсий давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Улуғ шоирнинг меъморий мероси (2011)

Буюк мутафаккир Алишер Навоий яшаган давр ва маданий муҳит Мовароуннаҳр ва Хуросон маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Бу даврда маданият ва санъат равнақ топган. Ҳиротда Шоҳруҳ, Самарқандда Улуғбек ривожлантирган Темурийлар меьморчилиги анъаналари XV асрнинг иккинчи ярмига келиб, Ҳусайн Бойқаро замонасида, давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Афғонистонлик бобуршунослар ютуғи (2011)

Афғонистонлик мутахассислар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой меросини, хусусан, “Бобурнома”ни ўрганиш, оммалаштиришда катта ишларни амалга оширганлар. Жумладан, доктор Абдулҳай Ҳабибий “Бобурнома” бўйича жиддий тадқиқотлар олиб борган. 1980 йили Бобур таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан ЮНЕСКО нашр этган «Бобурнома»да француз шарқшунос олими давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Дебоча матни мукаммалми? (2011)

Алишер Навоий дебочалари дастурий моҳиятга эга асарлардир. Шоирнинг лирик куллиётлари учун ёзилган иккита дебочаси мавжуд. Улар биринчи расмий девон — «Бадое ул-бидоя»га ва тўрт мустақил девондан ташкил топган мукаммал лирик куллиёт — «Хазойин ул-маоний»га ёзилган дебочалардир. «Хазойин ул-маоний» дебочаси унинг давоми…

Муродбой Низанов. Қалқай билан Балдай (ҳажвия)

Қалқай билан Балдай қирқ йиллик эру хотин. Лекин шундан ўттиз беш йилини ит-мушук бўлиб ўтказиб келишади. Чолу кампир ҳаётлик вақтида уларнинг овози кўпинча дераза тирқишидан ёки даҳлиздангина эшитилиб турадиган эди. Қариялар омонатини топширишдию эр-хотиннинг тил-забони овоз кучайтиргичнинг карнайига айланди. Ҳозир давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Чироғи ёниқ хонадон (ҳикоя)

Шом маҳали. Нақшинкор катта дарвозанинг кичик даричаси қия очиқ. Супириб-сидирилган, сув сепилган хонадонда орасталик. Қийғос очилган гуллар, садарайҳонлар хонадонга файзу тароват бахш этиб, бўй таратиб турибди. Гулзор чеккасидаги қувур жўмрагидан оқиб турган сувнинг чулдираши ҳам қулоққа мусиқадек эшитилади. Хонадон соҳиблари давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Боғбон қиз (ҳикоя)

— Тез-тез нормани бажарамизу кетамиз, — деди Нозик дугонаси Санамга далда берган бўлиб.— Менга бекорга ишоняпсан, — деди Санам илжайиб. — Мен умримда…— Вой, узум узиш ҳам гап бўптими? Узум узиш меҳнатмас, роҳат-ку! — Кўрамиз, — кулимсиради Санам…— Агар билсанг, давоми…

Муҳаммад Очил. Тилидан тутишолмади (ҳажвия)

Зоотехник Замон Зоҳидов кўп аломат одам. Аломатлиги шундаки, аввало, ўз касбининг устаси. Айтайлик, қўчқорнинг кумалоғини кўриб касаллиги сабабини, совлиқнинг қорнини силаб нечта қўзилашини, сигирнинг маърашига қулоқ тутиб қанча суту, қанча қаймоқ беришини аниқ айтиб беради.Қолаверса, мол-ҳолга аралашиб юрса-да, ўзини ўта давоми…

Муяссар Тиловова. Кўкёл (ҳикоя)

Уч кун муқаддам Кўкёлнинг арлони овга чиқиб кетиб, қайтмади. Она Кўкёл уни қидириб дарага тушди. Ҳали қияламасидан хушбичим тумшуғини осмонга кўтариб улиди. Лекин арлон овоз бермади. Фақат осмонга туташиб кетган чўққилардан ўз товушига акс-садо қайтди, холос. У яна қиялади. Хатарсиз давоми…

Жамила Эргашева. Девор (ҳикоя)

Тўрт кун тинимсиз ёққан ёмғир ҳаммани зериктирди. Том-у тарновлардан оққан сувлар томорқаларни ҳалқоб қилди. Тошпўлатнинг назарида бу ёмғирлар томни эмас, унинг юрагини савалаётгандай тинимсиз сиқилар, бозиллаб турган печнинг ёнида ўтириб, этлари жунжикиб, музлаб кетаверарди. Ҳовлисининг адоғида бир четидан бор бўйига давоми…