Адабиёт ва замон (Мақола, очерк, адабий портретлар)

Адабиёт ва замон: (Мақола, очерк, адабий портретлар). Тўплаб, нашрга тайёрловчилар: У. Норматов, М. Олимов. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. «Адабиёт ва замон» деб аталувчи ушбу тўплам аввалроқ нашр этилган, ўзбек совет адабиётининг ҳозирги даврдаги ижодий муваффақиятлари ва камчиликларини, давоми…

Вафо Файзуллоҳ. “Юзма-юз”дан “…Олапар”гача…

1956 йил. Бир-икки мақоласи, тўрт-беш ҳикоясигина босилганига қарамай, бошқа ҳеч қандай машғулотдан бунчалик руҳ ва завқ ололмаган  Айтматов, ниҳоят, адабиёт қисмати эканини англаганида йигирма саккиз ёшда эди. Шу кичик, илк асарларининг ўзиёқ уни умидли ёшлар сафига қўшди, Москвада ўқишига йўл давоми…

Алиназар Эгамназаров. Истиқлолчилар қатл этилган жой (1994)

Улуғ маърифатпарвар, миллатпарвар инсон, педагог ва адиб, 30-йиллар бошидаги Сталин қатағони қурбони Мунаввар Қори Абдурашидовдан биттагина сурат қолган. Бу суратга у рафиқаси Лазизахон, 3-4 ёшлардаги бола — Муҳаммадхон билан бирга тушган. Эр-хотин курсида ўтиришибди, устига чакмонча, бошига зардўзи дўппи кийган давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Таржима назарияси фан сифатида

Ўзбек таржимачилик мактаби ўзининг узоқ йиллик анъаналари ва тажрибаларига эга. Хусусан бу соҳада кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар катта кўлам ва миқёсни ташкил қилмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, турли олий ўқув юртлари ва адабий нашрларда бу мавзуда турли давра суҳбатлари, баҳс давоми…

Шуҳрат Ризаев. Шуҳрат: шоир – таржимон

Атоқли адиб ва шоир Шуҳрат (Ғулом Алимов) асосан наср ва назмда ижод этиб, элга танилган бўлса-да, бадиий таржима соҳасида ҳам ибрат бўларлик кўпгина ишлар қилди, замонлар оша эскирмайдиган гўзал таржималари билан китобхон қалбидан жой олди. Шуҳрат долғали 1918 йилнинг 19 давоми…

Нарзулла Жўраев. Таваллодан муножотгача (илмий-фалсафий эссе)

XVIII асрга келиб Европада Зардуштийлик фалсафаси кенг тарқалди. “Авесто” турли йирик илмий тадқиқот марказларида, кутубхоналарда мутахассислар томонидан зўр қизиқиш билан ўргана бошланди. Ушбу давр Европа фалсафий тафаккурида кескин бурилиш даври бўлди, десак хато бўлмайди. Европа фалсафасида бутунлай ўзгача йўлдан кириб давоми…

Нуриддин Муҳиддинов. Инсоний бурчимиз (1990)

КПСС XXVIII съездининг «Инсонпарвар, демократик социализм учун» деган Дастурий баённомасида партия СССР халқларининг маданий меросига эҳтиёткорлик билан муносабатни қарор топтиради, деб таъкидланди. Дарҳақиқат, инсон маънавий такомилида кўплаб ўтмиш авлодларнинг донолиги ва истеъдодини ўзида мужассам этган тарихий ва маданий ёдгорликларнинг ўрни давоми…

Ойдин Ҳожиева. Санъаткор таржимон (Зулфия)

Зулфия таржималарининг ўзи бир олам. Улар офтобдай нур сочиб туради. У ўзбек тилига ўгирган шеърлар туйғулар, эҳтиросларга йўғрилиб, худди асл нусха каби қиймат касб этади. Зулфия ўзбекчалаштирган буюк Пушкиннинг оташ-алангали шеърлари мафтункор, ўртаниш ва изтироблари жонингизга титроқ солади. Пушкиннинг қайноқ давоми…

Ҳасан Тўфон (1900-1981)

Ҳасан Тўфон Фахри ўғли (Хәсән Туфан) Қозон вилоятининг Оқсубай қишлоғида туғилган. Олия мадрасасида ўқийди. Аввал қишлоқ мактабларида, 1924 йилдан Қозонда яшаб, ўқитувчилик қилади. Қатағон азобини чеккан шоирнинг ўн олти йиллик умри турмаларда ўтди. 1960 йилда оқланди ва асарлари босила бошлади. давоми…

Бобораҳим Машраб (1640-1711)

Машраб (тахаллуси; асл исм-шарифи Бобораҳим Мулла Вали ўғли) (1640, Наманган — 1711, Балх) — шоир ва мутафаккир. Машраб номи 18—19-асрларда тузилган тазкира ва тасаввуфий йўналишдаги асарларда (масалан, Баде Самарқандийнинг «Музокир ул-асҳоб» ва бошқа) зикр этилади. Аммо уларда шоир ҳаёти ва давоми…