Холмуҳаммад Каримий. Буни ҳаёт дейдилар (ҳикоя)

Шойназарга учи йўқ дард ёпишди-ю, кенг дунё кўзига тор бўлиб қолди: аъзойи бадани қақшайди, қулоғи шанғиллайди, гоҳ боши оғриса, гоҳо юраги уриб қолади, ҳали ошқозон санчганига дори ичиб улгурмасдан томирлари тортишади. Яшашдан ҳам тўйиблар кетди. Энди бирдан-бир чора кўзи очиқлигида давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Муштипар (ҳикоя)

Ўшанда омон-омон замонлар эди. Бозиргоннинг қизи бўй етиб-етмай тилларга тушди-ей, дунёнинг қизиқ-қизиқ нағма-созлари кўп экан, кишини не кўйларга солмайди денг-а, чиройи қурғур ҳам офатнинг бири эканми, билмайлар қолдимов. Ишқилиб, чиройлининг ошиғи кўп бўларкан-да… Кўксида бир нимарса дупурлаган йигиту бўз боланинг давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Қонда бор (ҳикоя)

Қирда иторқа лой том эски қалъадек қаққайиб турибди. Томнинг олдидаги яккаю ягона гужум соясида соч-соқоли оппоқ, тик иштон-кўйлакчан Тилов бобо саллани ёнига қўйиб, елкасини ёстиққа тираган кўйи оёғини чайла қилиб ётибди. Қўллари боши ортига боғланган кўйи узоқ-узоқларга тикилганча тош қотган. давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Тош қоя (ҳикоя)

Тўл мавсумида беш бойнинг сурувлари Катманнинг даштига эниб келади. Бийдай кенглик. Адирларда баҳори ўт жуда зўр бўлади. Ёввойи нўхатлар белга уриб кетади. Тойлоқ ёрилди деган сойларда-ку қорамоллар ҳам ўтга сузиб юради. Саратон кириши билан адирлар тилла рангга бўялади, сойларга шамол давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Болагинам (ҳикоя)

Еттинчи синфда ўқийдиган Баҳром катта танаффусда партадошини тирсаги билан туртиб сумкага ишора қилди. Энгашиб қараган Тошматнинг кўзлари порлаб: «Вой-й, бунча зўр?» – деб юборди. Синфда шовқин-сурон бошланган, ҳар ким ўзи билан ўзи овора. Қатор терилган сап-сариқ олмаларга тикилиб: «Ўзларингнинг боғданми, давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Занжир (ҳикоя)

Усмонқул муаллим энди уйига кетмоқчи бўлиб турганди, директор чақираётган экан. Осмонга қараганча кўзларини юмиб афтини бужмайтди. Ҳаво тафти қиздирилган тандирдек юзга урилди. Ўқувчиларга таътил бошланган, мактабда кунлик ишни тугатгани учун яна нима ками бор экан деган хаёлда ортига қайтди. Мактаб давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Жаноза (ҳикоя)

Кўҳна Боботоғ ортидан эндигина бош кўтарган саратон қуёши бирданига қиздиришни бошлади. Ҳаво дим. Катманнинг чекка бир қишлоғида тупроқ кўча бўйлаб бораётган отлиқ: «Бойназарбойнинг жанозасига», – дея уйларга қараб товуш бериб ўтди. Бу совуқ хабардан қари-қартанглар калима қайтариб: «Бечора, ҳали ёш давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қаламнинг тойилиши (1924)

(«Муштум»га совға) Бизда бир гап бор: биров бир қалтис гапни билмасдан айтиб қўюб жуда изза бўлуб кетса, орқасидан қизаруб-бўзаруб туруб: «Суяксиз тил экан, тойиб кетди», – деб қўядур. Рост, тил суяксиз, тойиб кетса мумкин. Лекин қалам деган нарса тилдек эмас. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Катта камчилигимиз (1924)

Яқиндағина ўзбек қизил матбуотининг 6 йиллигини* қилиб ўтказдик. Газеталаримизнинг ҳар бири 6 йиллик матбуот тўғрисида тафсиллик ҳисоблар босдилар. У ҳисоблардан билдикким, матбуотимизнинг рўзнома – кундалик қисми, чиндан ҳам, жиддий қадамлар билан илгарилаган, 2 музофот ва бир марказ газеталари билан Бухоро давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. «Кўмак» ишлари (1924)

Сўнг вақтда шаҳар ва уезд ижроқўм қошида тузилган талабаларга «кўмак» ҳайъати муваффақият билан ишга бошлади. Ҳайъат ўзи яқиндагина (29 декабрь 23-йилда) ишга киришган бўлса ҳам, 16 – 18 кун орасида бирмунча ёрдам тўплаб, талабаларимизга яхшигина ёрдам беришга муваффақ бўлди. Шаҳарда давоми…