Подачи билан айиқ

Бир куни айиқ подачини емоқчи болибди. Шу пайт келган тулки воқеани билиб, ўрганган найрангини ишга солмоқчи бўлибди. Узоқдан чанг кўтарилибди. Айиқ: — У қандай чанг, нима бўлди? — дебди. Тулки: — Подшоҳнинг қизи, касал экан, унга дори учун сариқ айиқнинг давоми…

Мeрган, арслон ва айиқ

Бир мерган тоғда ов овлаб юрган экан. Бир вақт у бир томондан арслоннинг ўкирганини эшитиб қолибди. Шу маҳал тоғдаги ҳамма ҳайвонлар жим бўлиб яширинибди. Ҳатто бир қуш ҳам чурқ этмай қолибди. Арслоннинг овози бўлса яқинлаб келаётгандай бўлаверибди. Мерган бир дарахтнинг давоми…

Тулки билан каклик

Тулки билан каклик сичқонларни тутиш учун ўт-ўлан ёқмоқчи бўлишибди. Каклик тулкига: — Сен анави ўт-ўланларнинг орасига яшириниб ўтир, мен бир бошдан ёқа бошлайман, — дебди. Тулки ўтлар орасидан чуқур топиб, тушиб ўтирибди. Каклик ўтларни ёндириб бўлибди-да: — Тулки, қайдасан? Ёниб давоми…

Хўроз билан бобо

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир бобо бор экан. У бутун жониворларнинг тилини билар экан. Бир куни баҳор вақтида ҳўкизи билан эшаги ер ҳайдабди. Эшаги чарчаб қолиб, ҳўкизга қарабди ва шундай деб ўргатибди: — Ҳўкиз, сен касал бўл. Бобо давоми…

Қалдирғоч билан ари

Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим замонда бир илон билан ари болган экан. Илон ўша замонларда барча жониворларнинг подшоси экан. Бир куни илон арига: — Сен бориб ҳамма жониворларнинг гўштидан тотиб кўр. Қайси жониворнинг гўшти ширин экан? — дебди. давоми…

Эчки, эшак ва ҳўкизнинг бошидан кeчирганлари

Қадим замонда бир чол-у кампирнинг бир эчкиси бўлган экан. Бу чолу кампир эчкининг сутини сотиб кун кўрар экан. Бироқ улар эчкига яхши овқат бермай, икки маҳал соғишар экан. Кунлардан бир куни эчки ўтлаб юриб, отаси айтган кўкалам тоғ эсига тушибди. давоми…

Кана

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, энг қадим замонларнинг бирида кана, тулки ва тошбақа дўст бўлган экан. Улар биргаликда баҳор вақти буғдой экишибди. Тулки айёрлик қилиб ишламай ётибди. Буғдой яхши бўлибди. Буғдой пишгандан кейин тошбақа билан кана буғдойни давоми…

Чол билан илон

Бир чол бор экан, унинг бир ўғли бор экан. Улар жуда камбағал яшар экан. Чолнинг уйида илоннинг ини бор экан. Бир куни чолнинг раҳми келиб, илон олдига косада сут қўйибди. Илон ҳам чолга яхшилик қилиш учун битта тухум ташлаб кетибди. давоми…

Ақлли илон

Бир бор экан, бир йўқ экан, яқин замонда бир чол яшаган экан. Чол уйининг шифтига бир тахтани осиб қўйган экан. Бу тахтанинг устига ҳар хил нарсаларни қўяр экан. Бир куни чол бир тоғора сутни ўша ерга қўйипти. Шу уйнинг шифтида давоми…

Уч тулки

Қашқа номли бир қуён бор экан. Бир кун у эшагига минибдида, хўтигини эргаштириб, чангалзор орқасида яшайдиган холасиникига кетибди. Ариқ лабида қумзамбарак ўйнаб ўтирган қуёнчалар: — Чангалзор қўрқинчли, ёлғиз борма! — дейишибди қичқиришиб, қашқа кўнмабди. Кун қизиган, туш пайти экан. Шўх давоми…