Рей Бредбери. Пуштиранг дарча (ҳикоя)

Тушида ранг-баранг ойнавандли ташқи эшикни беркитаётганмуш. У пуштиранг, лимон сингари сап-сариқ, юмшоқ булутдек оппоқ ва булоқ суви каби тиниқ шишалардан ишланган. Кўплаб, майга ўхшаган, шарбат ёки мева қиёмини эслатувчи алвон, қирмизиранг ва тилларанг, муздек салқин, кўкимтир шиша сополакчалар ўртадаги катта давоми…

Рей Бредбери. Шамол (ҳикоя)

Ўша куни кечқурун соат беш яримларда телефон жиринглади. Декабр оқшомларидан бири эди. Томпсон гўшакни кўтарди:– Эшитаман.– Алло, Герб!– Ҳа, бу сенмисан, Аллин?– Хотининг уйдами, Герб?– Ҳа. Нима эди?– Ҳеч нима, ўзим, шундай…Герб Томпсон гўшакни хотиржам тутиб турарди.– Нима бўлди, ўзи? давоми…

Шамси Табризий ҳикматлари

• Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми? • Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин. • Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. • Одамлар шароб ичиб сархуш бўлади. Ишқ аҳли эса ичмай туриб маст давоми…

Иброҳим Ғафуров. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Иброҳим Ғафуров — мунаққид, таржимон ва ёзувчи. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Чингиз Айтматов. «Соҳил бўйлаб чопаётган Олапар» (роман). 2. Александр Солженицин. «ГУЛАГ архипелаги» (роман). 3. Габриэл Гарсиа Маркес. «Бузрукнинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳиндистон хотираларидан (1966)

Мен бу ажойибот ва ғаройиботлар мамлакати бўлмиш Ҳиндистонга икки марта — 1955 йилнинг охирида ўзбек санъаткорлари делегациясига бошлиқ бўлиб, 1961 йилнинг бошида сайёҳ бўлиб бордим. 1955 йилнинг декабрь кунлари эди. Бизда дарахтлар булдуруқдай оппоқ: Афғонистонда қора совуқ, изғирин; уч ярим давоми…

Тилаб Маҳмудов. Ватан томон борар бари йўл

Шеър аслида инсоният, коинот ва замон осмонида инсонларнинг орзу-умидлари ва армонлари бўлиб учиб юрган буюк қушлардир. Бу қушларнинг қанотлари сўздан, юраги ҳикматдан, жисми ибратдан иборат. Уларнинг ана шу парвози абадий, зеро, улар инсоният йўлини ёритувчи, одамзодни одамийлик сари етакловчи йўлчи давоми…

Қулман Очилов. Мазлумнинг дуоси (ҳикоя)

Эшик секингина очилиб, эллик ёшлардаги кишининг боши кўринди. «Мумкинми?» – деди у тортинибгина. Навбатчи эдим – столим устида газетанинг ўқилмаган саҳифалари қалашиб ётарди. Аввалига меҳмонни бўлимлардан бирига йўлламоқчи бўлдим, яна фикримдан қайтдим. Мени бу қарорга ундаган унинг ғоят фақирона кийингани, давоми…

Учқун Назаров (1934-2016)

Ёзувчи, кинодраматург ва кинорежиссёр Учқун Назаров 1934 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик бўлимида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини Қўқон шаҳридаги Ҳамза номли драма театрининг бош режиссёри сифатида бошлаб, кейин кинорежиссура билан шуғулланган. У дастлаб «Одамлар» давоми…

Туркия жаз санъати вакиллари Тошкентда концерт беради

Туркия жаз санъати вакиллари Ўзбекистонда концерт беради. Мазкур ижодий сафар Ўзбекистонда жорий йил апрелда ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган халқаро жаз фестивали доирасида ташкил этилмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва сайёҳлик бўлими хабарига кўра, жаз фестивалига беш нафар турк cанъаткори келиши кутилмоқда. “Аҳмет давоми…

Азиз Несин. Пашшалар бўлмасайди… (ҳажвия)

Ўн ёшга қадам қўйганида, у шундай деганди:— Эҳ, агар менинг портфелим бўлганида борми! Эҳ, бошқа болаларда бўлгани каби китоб ва ўйинчоқларим бўлса эди! Ўшанда қандай ўқиш кераклигини кўрсатиб қўярдим. Аммо менда ҳеч нарса йўқ. Бундай аҳволда аъло баҳога ўқиш мумкинми?..Ўн давоми…