Нугзар Шатаидзе. Куз (ҳикоя)

Сентябрда иссиқ пасайиб, чидаса бўладиган ҳолатга келади. Осмон тубсиз ва ложувард бўлиб қолади. Дарё тозаланиб хантал рангидаги енгил тўлқинларни ҳайдай бошлайди. Тиниқ сувда юпқа сирпанчиқ тошлар кўринади. Ҳавода нам япроқ ва балиқ ҳиди анқийди. Соҳилбўйи майсазорида анча салқин бўлади. Дарахт давоми…

Эрлом Ахвледиани. Балиқ бўлганимизда (ҳикоя)

Анави – тош. Мен ҳам тошман. Худди тўхтаб қолган айрилиғимиз онлари каби орамизга чанг ва тупроқ тўлган. Осуда шаҳар туни. Эртага қуёш чиқади ва симёғочда ёлғиз нур таратиб турган чироқ ўчади. Пешинда эса, қуёш аёвсиз ернинг бор сувини ичади. Ер давоми…

Тамаз Чиладзе. Турна (ҳикоя)

Куз, – деди оҳиста аёл, – куз… – Эркак жавоб бермай, ёстиқни иккала қўли билан қучоқлаганча, мук тушиб ётарди. – Осмонда турналар… – деди яна аёл. – Учиб кетишяпти… – Бир оздан кейин яна қайтарди: – Учиб кетишяпти! Эрталаб, одатдагидек, давоми…

Отар Чиладзе. Ҳаёт учун

Бизнинг замонларгача яшаб келган халқларнинг кўпчилиги маънавий шаклланиш, ўз бахти-иқболи учун курашиш борасида деярли бир хил, мураккаб йўлни босиб ўтганлар. Лекин, улуғ бир адибнинг машҳур иборасини сал ўзгартириб айтадиган бўлсак, барча халқлар, ҳар битта жамият ўзигагина хос бўлган, турлича йўллар давоми…

Энрике Тейшейра Де Соуза. Зайтун мойи (ҳикоя)

Ромуальдо ўзининг бўйдоқлик тўшагида уйғонганида биринчи хўроз қичқириғи янграганди: унинг олдида ҳали шаҳарга етиб олиш учун хачир устида уч соат силкиниш, ўттиз километрдан ортиқ масофани босиб ўтишдек машаққатли йўл турарди. У ҳали бирон марта ҳам Кова-Фигейдан Сан-Фелипгача масофа вақтини қисқартиришга давоми…

Мануэл Феррейра. Илк рақс кечаси (ҳикоя)

– Ойижон! Бугунги Зе-де-Канда рақс кечасига боришни жуда-жуда хоҳлаяпман! Нима дейсиз, рухсат берасизми? – Қизим, Белинья, рақс кечасига бориш учун ҳали ёшлик қиласан. Улғайгин, Сонсентда бўладиган барча рақс кечасида иштирок этасан. – Ойижон, ҳамма ўртоқларим бораяпти-ку. Мен ҳам бора қолай? давоми…

Сиприан Эквензи. Яйловлар қонуни (ҳикоя)

Эр киши ўзи ёқтирган ҳар қандай аёлни олиб қочишга ҳақли. Саваннанинг кўчманчи чорвадорлари қонуни шунақа. Қиз ёшми ёки бўй етиб қолганми, эрлими ё қариқизми – бунинг аҳамияти йўқ. Агар у севиб қолган қизини уйгача олиб кела олдими – тамом, ҳаммаси давоми…

Лоран Годе. Мозамбик кечасида (ҳикоя)

Кўп бор Мозамбик тунларида бирга бўлган боқий дўстим Симон Кимга бағишланади. Адмирал Анисето де Медейрос мана неча кунки ресторан эшигини қоқади, – зал кўзига хотираларида гавдалангандан кўра кичикроқ бўлиб кўринди. Столлар йиғиштирилган, стуллар тўнтариб қўйилган, пол хлорли эритма билан артилган, давоми…

Ошиқ Эркин (1937-2023)

Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факулътетини тугатган. 1956 йилдан оммавий ахборот воситалари тизимида ишлаб келади. 1959 йилдан “Ўрта Осиё университети” газетасида масъул котиб, 1961 йилда “Ўзбекистон овози”, 1962 йилдан давоми…

Имант Зиедонис (1933-2013)

Шоир, носир, драматург Имант Зиедонис (Imants Ziedonis) 1933 йилда Латвиянинг Слок шаҳрида туғилган. 1959 йилда филология мутахассислиги бўйича бакалавр дипломига эга бўлган. Ижодий фаолиятини шеърлар ёзишдан бошлаган муаллиф наср ва назм оралиғидаги чуқур ҳиссий таъсирчанликка эга янги адабий шакллар яратишга давоми…