Улуғбек Долимов. Сир сақланган жиноят (2004)

1946 йил. Қишнинг аёзли кечаси. Марзия бувим: «Юлдузла-а-р, жигаргўшам Акбарга салом айтингла-а-р!» дея илтижо қилиб, ҳаётдан кўз юмганлари ҳамон кўз олдимда. Бундан кейин яна ўн йиллар ўтди, лекин ундан дом-дарак бўлмади. Акбарбек ким эди? Энди 31 ёшни қоралаган, аммо ўз давоми…

Сирожиддин Саййид. Шоирлик ва шоирчилик (2004)

ДАРС Кузнинг ёмғирли кунларидан бирида Миллий университетимиз қошидаги Олий адабиёт курси талабаларига дарс ўтишим кераклигини айтиб қолишди.— Бормасангиз бўлмайди, планга киритиб қўйганмиз, шоирлик, шеърият ҳақида, тажрибангиз тўғрисида ўртоқлашсангиз, талабалар кутишади, — деди уларнинг «ўнбоши»си, озғин қорамтир шоир йигит.Мен ҳазиллашгандек бўлдим:— давоми…

Умарали Норматов. Қодирий ҳақида қайдлар

«ЎТКАН КУНЛАР» ВА ҚЎРҚУВ САЛТАНАТИ ХХ аср ўзбек насрининг шоҳ асари «Ўткан кунлар» романи илк бор 1922 йили «Инқилоб» журнали саҳифалари орқали дунё юзини кўра бошлаган эди. Ўша дақиқалардан эътиборан бу асар миллатнинг ҳар бир зиёлиси, китобхони руҳиятига, маънавиятига, қолаверса, давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Абдулла Шер. Кўпроқ ўқиш руҳингизни бойитади

1. Сиз қандай китобларни ўқишни маслаҳат берган бўлардингиз? 2. Шахсий кутубхонангизда, агар сир бўлмаса, қанча китоб бор ва улар қайси соҳаларга доир? 3. Киши бир йилда, қолаверса, умр мобайнида нечта китоб ўқиб чиқиши мумкин? Сизнинг тавсиянгиз. 4. Юртимиз китобхон ўлкага давоми…

Озод Шарафиддинов. Сизни соғиндим, Зулфия опа

Умр ўтиб бормоқда. Умр ўтган сари одам босиб ўтган йўлларини, бошдан кечирган йилларини тез-тез эслаб турар экан. Инсон босиб ўтган йиллар ва йўллар – нимадир улар? Масофами, вақтми ё бошқа нарсами? Менимча, улар умринг давомида сенга рўпара келган, ҳаётингда из давоми…

Анна Ахматова (1889-1966)

Анна Андреевна Ахматова (ҳақиқий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб тақалади (тахаллуси шундан). Отаси – флотда механик-муҳандис бўлиб, баъзан журналистика билан ҳам шуғулланарди. Аннани болалик чоғидаёқ Царское Селога давоми…

Римма Казакова (1932-2008)

Таниқли рус шоираси Римма Казакова 1932 йил 27 январда Севастополда ҳарбий оилада таваллуд топди. Унинг болалиги Белоруссияда, ўқувчилик йиллари – Петербургда ўтди. Ленинград Давлат университети тарих факультетини тугаллади. Кўп йиллар Узоқ Шарқ  —  Хабаровскда яшади, ижод қилди.  Ўтган асрнинг 60 давоми…

Оноре де Бальзак. Ғойиб бўлган дурдона (ҳикоя)

1. Жиллетта 1612 йил адоғидаги аёзли декабрь тонгида энгил-боши юпунгина йигитча Парижнинг Катта Августинчилар кўчасида жойлашган бир уй олдида тараддудланиб нари-бери бориб келарди. Илк бор севиб қолган-у, аммо маъшуқасига дил изҳори қилмоққа ботинолмаган бўзболадек роса кўча тепкилагач, у ниҳоят, остона давоми…

Радионинг ҳақиқий асосчиси ким?

XIX аср охири инсоният тарихида алоқа воситаларининг тараққиётида сезиларли силжишлар бўлгани билан шарафланади. Анъанавий почта алоқалари темирйўл ва автомобил транспортининг татбиқ этилиши билан анча жадаллашди. XIX аср биринчи чораги ютуғи бўлган электромагнит телеграф электр алоқаси тарихида муҳим кашфиёт бўлди.

Исажон Султон. Мени ҳам туртиб қўй,эрта уйғонсанг… (ҳикоя)

Дунёда бир ўргимчак бор эди. Тонг элас-элас отиб, қизғимтир қуёшнинг илк илиқ нурлари оламга ёйилиб, шудринг остидаги турли-туман ўтларнинг ҳидлари сезилар-сезилмас тарала бошлагани ондан у янги тўр тўқишга тушарди. Тўри ҳавойи, юмшоқ, нозик эди. Ўргимчак ўз вужудининг қаерида, қай тарзда давоми…