Уйқу ҳақида нималарни биламиз?

Ҳозир барча фанлар қатори уйқушунослик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Г.Ковров бу ҳақдаги саволларга шундай жавоб беради. — Айрим мамлакатларда ёзги вақтга ўтиш анъанаси бор. Бу тадбирнинг соғлиққа зиёни борми? — Ҳар қандай беқарорлик, яъни нобарқарорлик каби давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Севги сози (ҳикоя)

Ва шаббода қурғур илк саҳар Олиб кетди гулнннг тотини.Ҳамид Олимжон Келишилган вақтдан ҳам ўн беш дақиқа ошди. Нега келмаяпти? Узоқ эмас, ана ишхонаси.Нигоранинг юраги ғашлана бошлади. Бекатнинг одам камроқ томонига ўтди. Ҳозиргина чарақлаб турган қуёш юзини булут қоплади. Қулоқнинг пардасини давоми…

Исфандиёр (1946)

Исфандиёр Кимсан ўғли Маткаримов Марғилон шаҳрида 1946 йилда таваллуд топган. 1969 йили Фарғона Давлат педагогика институтини, 1971 йили эса Фарғонадаги мусиқа ўқув юртини, 1978 йили Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтининг наср бўлимини, 1981 йили Москвадаги «Давлаткино» қошидаги Олий сценаристлар давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Бадиий асарлар нима учун ўқилади?

1) воқеалар, саргузаштлар, кечмишлар ва тақдирлардан таъсирланиш учун;2) билим олиш, дунёқарашларни бойитиш учун;3) ҳаётий тажриба орттириш учун;4) маънавиятни ошириш учун;5) дардкаш топиш учун;6) муҳаббат учун;7) зериккани учун;8) вақтичоғлик учун;9) асардаги туйғуларни олиш ва янги туйғулар ҳосил қилиш учун;10) касб тақозоси давоми…

Қулман Очилов. Тўн (ҳикоя)

Шахмат – зўр ўйин. Жой ҳам, мавсум ҳам, ёш ҳам танламайди. Айниқса, ортиқча харажат талаб қилмайди. Ишқибозлигу хафсала, топилса – ароқ, топилмаса пиво ҳам бўлаверади. Шавкат Ғиёсович билан Ҳалим Салимович бу ўйинни шунинг учун яхши кўради. Иккаласини қарийб йигирма йилдан давоми…

Анвар Намозов. Мен — кўринмас одам (қиссадан парча)

1 Ҳаммаси оддий кунларнинг бирида юз берди.Аслида, оддий кунларнинг бирида, деб ҳам бўлмайди. Қишлоқдан ўртоғим Йўлдош келганди. Мени қўярда-қўймай ишхонамдан олиб чиқди. “Ароқ-пароқ олиб бермасанг, ҳеч бўлмаса сув-пув билан меҳмон қил”, дея сира қўймади. Ноилож рози бўлдим. Ойда-йилда бир келади, давоми…

“Энг яхши бадиий-публицистик асарлар” танлови ғолиблари аниқланди

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академия, Темурийлар тарихи давлат музейи 2015 йилда яратилган “Энг яхши бадиий-публицистик асарлар” ва “Энг яхши санъат асарлари” кўрик-танловларини эълон қилган эди. Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги байрами арафасида ана давоми…

Улуғбек Ҳамдам: “Юракни сўзларга кўчирайлик” (2014)

Ёзувчи ва адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам билан суҳбатимиз таржимашуносликнинг бугунги кундаги муаммо ва ютуқлари хусусида бўлди. — Яқинда “Жаҳон адабиёти” журналида “Таржима — миллатлараро кўнгил мулоқоти” сарлавҳали мақолангизни ўқиб қолдим. Мутолаа жараёнида бир неча саволлар туғилди. Сизнингча, руҳият таржиманинг бош давоми…

Мерлин Барнс. Учбурчак бўлиш бахти (эртак)

Кунларнинг бирида Учбурчак ҳақиқий ишбилармонлардек мудом иш билан банд бўлишни хоҳлаб қолибди ва вақтини уйларнинг томи бўлишга, шамолларни тутиш учун қайиқларга елкан, ширин тортларнинг кесилган бўлаги бўлишга ва яна шунга ўхшаш қизиқарли ишларни бажаришга сарфлабди. Айниқса, у ялқовлар қўлларини белига давоми…

Ўрхон Камол. Инжу ва унинг отаси (ҳикоя)

Инжунинг отасини фабрикадан ҳайдаб юборишди. У мастер олдида таъзим қилиб эгилиб-букилишни хоҳламади. Иззат-нафсини суйган кишиларни ишончли одам деб ўйлаб, бўладими? У бир неча кунгача иш ахтариб давлат, акция ширкатлари, хусусий идора ва корхоналарга роса қатнади, лекин ҳеч нарса чиқмади. Бирон давоми…