Эркин Воҳидов. Ўртада бегона йўқ

Эркин Воҳидов. Ўртада бегона йўқ: Ғазаллар. Т.: «Ёзувчи», 1991. Муҳтарам шеърият шайдолари! Халқимиз ўзлигини англаб олиш учун интилаётган, маънавиятимизнинг шу пайтгача пинҳон қолган саҳифаларини варақлашга жазм қилган бугунги кунда қўҳна аруз вазнига қизиқишнинг кучайгани табиий бир ҳолдир. Севимли шоиримиз Эркин давоми…

Шаҳло Аҳмедова. Араб адибалари

Форс кўрфази ҳудудидаги араб мамлакатларида аёллар ижодининг пайдо бўлиши, энг аввало, аёлларнинг таълим олиши ва умуман, бу мам­лакатларда таълим тизимининг кен­гайиши билан боғлиқ. Агар Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Фаластин каби араб мамлакатларида аёллар адабиёти етарли даражада ривожланган ва ХХ асрнинг давоми…

Умарали Норматов. Адиб ҳузурида 19 дақиқа

1964 йилнинг охирги қор-қировли кунларидан бири — янглишмасам, 29 ёки 30 декабрь. Устоз Ғулом Каримов ва Субутой Долимовлар таклифи, Зарифа опанинг розилигига кўра, Ойбекни янги йил ҳамда қутлуғ 60 ёшга тўлиши билан олдиндан табриклаш ниятида улуғ адиб хонадонига ташриф буюрадиган давоми…

Муса Жалил. Қўшиқларим

Муса Жалил. Қўшиқларим (Шеърлар). Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.; Сўзбоши муаллифи А. Мухтор. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти.) Муса Жалил — татар халқининг миллий қаҳрамони, ҳаётни, инсониятни мислсиз муҳаббат билан севган, давоми…

Георгос Сеферис (1900-1971)

Атоқли юнон шоири Георгос Сеферис (Γιώργος Σεφέρης) номи ХХ асрнинг энг истеъдодли ижодкорлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган. У 1900 йили Кичик Осиёнинг қадимий шаҳри бўлмиш Смирнада таваллуд топди. Бу шаҳар Гомер ватанига даъвогар етти шаҳарнинг бири саналиб, туркий лисонда Измир давоми…

Азиз Несин. Дарди бедаво (ҳикоя)

Тоғамни негадир жиним ёқтирмасди. Чунки у ўтакетган хасис одам эди. Савдо-сотиқ билан шуғулланиши, мол-мулки етарли бўлишига қарамай, ночоргина турмуш кечирар ва ҳамма нарсадан нолиб юрарди. Одамлар уни бечораҳол, бутун бойлиги ҳам шу кичиккина уй ва каталакдек дўкондан иборат бўлса керак давоми…

Фадва Туқон (1917-2003)

Фадва Туқон (فدوى طوقان‎; 1917, Наблус, Фаластин – 2003) – фаластинлик шоира. Илк китоби 1946 йили “Менинг акам Иброҳим” номи билан чоп этилган. МЕНИНГ МОТАМСАРО ШАҲРИМ Разил нобудгарлик руҳи уйғониб, Осмон чеҳрасини қуюн тутган кун. Урушни, кулфатни қарғаб, ўртаниб, Шаҳарликлар давоми…

Қанибек Жунушев (1941)

Қанибек Жунушев (Каныбек Жунушов) 1941 йил 11 ноябрда Қирғизистоннинг Қўчқор туманида туғилган. Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтининг агрономлик факультетини тамомлаган. Илк шеърий тўплами “Бўёқчи” номи билан 1964 йили чоп этилган. Қирғизистон болалар адабиётининг етук намоёндаларидан бири. ФАҚАТ Шоир акам қишлоқни Кечга давоми…

Тўқтасун Самудинов (1941)

Тўқтасун Самудинов (Токтосун Самудинов) 1941 йил 5 сентябрда Қирғизистоннинг Сокулук туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Қирғизистон халқ шоири (2007). ОВЧИ Диёримиз ажойиб, Даласи бор, дашти бор. Ростин айтсам, оғайни, Овнинг қизиқ гашти бор. Насибангга яраша, Учраб қолар давоми…