Абдуғани Алиев. Битмас хазина (1990)

Ўзбек тилининг кўпгина назарий ва амалий масалаларини ҳал қилиш бевосита шева ва лаҳжаларни ўрганиш билан боғлиқ. Адабий тил билан шевалар ўртасидаги муносабатни белгилаш масаласи шеваларни тарихий-қиёсий асосда атрофлича тадқиқ этишни талаб қилади. Жонли тил — тарихий ёдгорлик. Шу боис шеваларда давоми…

Муҳаммад Аҳмад. Мақол, воқелик ва тарбия (1990)

Адабий-тарихий ёдгорликларимизнинг ҳар бир зарварағида, кексаларимизнинг икки гапини бирида халқ мақоллари ва ибратли сўзларга дуч келаверасиз. Бу тушунарли, албатта. Чунки турмуш тажрибалари асосида шаклланган мақоллар тарбия масалаларида ҳамиша муҳим ўрин тутган. Бугун эса қалин-қалин китобларда ҳам, замондошларимиз нутқида ҳам улар давоми…

Аркадий Аверченко. Робинзонлар (ҳикоя)

Кема денгиз қаърига ғарқ бўлганида шу иккаласигина омон қолишди: биринчиси Павел Наримский – олим, иккинчиси Пров Иванович Акациев – собиқ жосус… Иккаласи ҳам яланғоч ҳолда чўкаётган кемадан денгизга сакрашди ва чаққонлик билан олисдаги орол сари суза бошлашди. Соҳилга биринчи бўлиб давоми…

Олимжон Ўсаров (1973)

Олимжон Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. «Баҳор ҳазонлари» (1993), «Изтироб гуллари» (1994), «Юлдузлар давоми…

Баҳодир Мамажонов, Ойбек Раҳим. Бўлинганни… (1990)

Бугунги кунга келиб Хоразм фожеалар ўчоғига, экологик қиёматлар комига айланиб боряпти. Ичимлик сувлари истеъмол қилишга яроқсиз ҳолга келди, шўр сувлар ер юзасига кўтарила бошлади, азим гужумлар, табиий кўллар қуриб битди, саксон минг (балки кўпроқдир) меҳнатга лаёқатли киши ишсиз, болалар ўлими давоми…

Ёрмат Тожиев. Шеваларимизни унутмайлик (1990)

Халқ тилидаги, шевалардаги сўзларни ишлатиш, эски сўзларнинг маъноларини изоҳлаш, шу орқали уларни тарғиб қилиш тил бойлигимизни сақлашнинг энг яхши йўли. Ҳар бир сўзнинг барча товланишларини, услублар бўйича тармоқланиш имкониятларини, тил воситаларидан моҳирона фойдаланиш йўлларини илмий асослаш керак. Яъни тароват сўзини давоми…

Нурлан Қалибеков (1973)

Нурлан Қалибеков (Нурлан Калыбеков) 1973 йилда Ақси туманида туғилган. Қирғизистон Республикаси Ёшлар мукофоти ҳамда хорижий давлатлар мукофотларининг совриндори. Нурлан Қалибеков замонавий қирғиз шеъриятининг энг таниқли намояндаларидан бири. ВАҚТ НЕДИР? Вақт недир? Қадри йўқ мис тангадай, Қўлингдаги ёмон соат, Чиқиллайди, чиқиллайди. давоми…

Абдувоҳид Ҳайитов. Маънавиятимиздаги дарзлар (1990)

Тарихда қайсики одил ҳукмдор, қайсики одил жаҳонгирни эсламайлик, улар маърифатхоналар ҳисобланмиш кутубхоналарга кўп эътибор берганлар. Етук кутубхоналарга эга давлатларда мутафаккирлар етишиб чиққан, ёки аксинча, мутафаккирларнинг дунёга келиши учун етук кутубхоналар бунёд этилиши шарт бўлган. Искандар Зулқарнайннинг жаҳонгир бўлиши учун устози давоми…

Умед Барноев, Ибодат Ражабова. Бўронтепа ёхуд Бирулонтепа

Юртимиз тарихи жуда бой. У кўп асрларни бағрига олиб, тарихий, бадиий китобларни безаб турибди. Биз Бўронтепа тарихини излаб, катта хазинага дуч келдик. Бу обида тарихининг бошланиши Пашанг, Вега, Афросиёб, Фирдавси-ю Бормонга бориб тақаляпти. “Ашкол ул-олам” китобининг муаллифи Абу Абдулло Муҳаммад давоми…

Маҳмуд Ражаб. Устун (ҳикоя)

Ака-ука болалар ҳеч чиқишолмай, жиққамушт бўлаверганидан сўнг бобо укани аяб, акани устунга боғлаб қўйди. Ҳавонинг иссиғи, оёқ-қўлларнинг толиқиши ва зерикишдан болакай устундан сирғалиб ерга ўтириб олди. У ҳар ҳар замонда эшик томонга бесаранжом қараб қўярди. Бобо ўзини қўярга жой тополмай, давоми…