Зиғирак оғиз нега тукли арини кутади?

Ёз кунлари бутазорда ўтириб, атрофга диққат билан назар ташласангиз кўп ғаройиб воқеалар шоҳиди бўласиз. Ана, йирик пашша визиллай-визиллай бир айланиб, гул томон ошиқди. Уни зиғирак дейиш расм бўлган, асл тўлиқ номи эса зиғирак оғиздир. Тукли ари зиғирак ёнига учиб келиб, давоми…

Капалакгул гулми ёки дори?

Ҳар қандай боғча ёки майсазорга кўрк берадиган капалакгулни ким билмайди дейсиз! Шунга қарамай унинг яна бир оти бор: фаранги бинафша! Бу кўп йиллик, кичкина ўсимликнинг бўйи 10 — 40 сантиметр бўлиб, паҳмоқ, ғоят гўзал бинафша, сариқ, оқ тусдаги гултожбарглари мавжуд. давоми…

Сабур ўзининг номини қандай олган?

Бу ўсимликнинг илмий номи «агава»дир, сабур дейилиши эса хатодир! Кўплар уни юз ёшга кирганда гуллайди, деб ҳисоблашади. Асл гап шундаки, унинг гуллаши ҳар бир сабурнинг ўзига хос хусусиятлари ва у ўсаётган шарт-шароитга боғлиқдир. Жуда иссиқ мамлакатларда сабур бир неча йилда давоми…

Энг майда гулли ўсимлик қайси?

Энг майда гулли ўсимлик томирсиз вольфия саналади. Бу ўсимликнинг эни бир миллиметрдан ошадигани ҳам аҳён-аҳён учрайди. Бақатўнлар оиласига мансуб вольфиянинг томири йўқ, у ҳовузлардаги сув юзини кофе қуйқумига ўхшаш жигарранг юпқа пардаси билан тўсиб, кун кечиради. Вольфиянинг япроқлари ҳам бўлмайди. давоми…

Гуллар кечаси ухлайдими?

Гуллар, албатта, кўзларини юммайди, мушаклари чарчамайди, аммо улар ҳам биз каби дам олиши зарур. Улар ҳам тунда ухлашади. Кун бўйи қуёш нурларидан озиқ олиб, ўсади. Қуёш бўлмаса, тунда ўсимликларда ҳеч қандай жараён юз бермайди. Улар «ишламайди» ва кунни кутиб ухлайди.

Янги гул қандай ўсади?

Ҳар бир тирик организм ўзини такрор яратади. Гулларда бу жараён қуйидагича кечади. Ҳар бир гул тўрт асосий қисмдан иборат. Аввало, бу косачабаргдан ташкил топган яшил ташқи гулкосадир. Косачабаргнинг ичида гултож бўлади. Гултожнинг ичида эса уруғни таркиб топтирадиган аъзолар жойлашади. Гулнинг давоми…

Гулларнинг нега ҳиди ва ранги бўлади?

Не ажабки, биз умуман гуллигини билмасдан қайсидир ўсимликнинг «гулидан» завқланамиз! Бордию биз ўсимликдаги ёрқин рангли ўсимтани гул деб ҳисобласак, унда катта хато қилган бўламиз. Масалан, баҳорда очиладиган қизилгулнинг «гултожи» ҳеч қачон гултож эмас. Бошқа томондан олганда, майса учидаги соқолли попук давоми…

Йиртқич ўсимликлар ўз ўлжаларини қай тариқа елимлаб қўяди?

Шимол ўлкаларида, ботқоқликларда, торф ва мох босган майдонларда мухоловкага яқин уруғдош — росянка ўсади. Унинг асосий мақсади — ўлжасини елимлаб қўйиш. Росянка сиртдан мухоловкага ўхшайди, аммо унинг тиканлари йўқ, оч-қизил тукчаларида ёпишқоқ суюқ томчилари ялтираб туради. Чанқоғини бостирмоқчи бўлган ҳашаротларни давоми…

«Шунчаки кутиб турувчи» йиртқич ўсимликлар нима?

Бу сира ўсимликлар орасида Америка саррацени анчагина машҳурдир. Канадада кенг тарқалган бу ўсимликни аскар кружкаси, шайтон ботинкаси, овчи бурғуси, кувача ўсимлик деб ҳам аташади. Унинг кейинги номи жуда мос тушган, чунки яланғоч пояси атрофида катта бўлиб очиладиган қизил гул ростакамига давоми…

Паприка нима?

Ҳақиқий қалампир илмий номи Piper Nigrum ўсимликдан олинади. Аммо гармдорининг бошқа кўпгина турлари турли оилаларга мансуб ўсимликлардан олинади. Масалан, қизил қўзоқли қалампир бор. Улар қўзоқлилар турига мансуб. Шунингдек, кайен ва табаско гармдорилари ҳам мавжуд. Гармдорининг яна бир тури пимиентосни ёғда давоми…