Буробия Ражабова. Навоий ижодида тарихий-ҳуқуқий атамалар

Алишер Навоий асарлари матнида ўз даврининг турли илм-фан, касб-ҳунарга оид кўплаб атамаларини ҳам маҳорат билан қўллаган. Улардан баъзилари асрлар давомида ўзгармай бизнинг давримизгача ҳам истеъмолда бўлса, айримлари бугун истеъмолдан чиқиб, тарихий ёки архаик сўзларга айланиб улгурган[1]. Тарихий-ҳуқуқий истилоҳлар ана шундай давоми…

Мирзо Кенжабек. Юрагимда оёқ изи бор (1989)

Қайта қуришнинг уч-тўрт йили Ўзбекистонда етилган муаммоларни англаш, мудҳиш сунъий муаммолар яратиш, турли курашлар билан ўтиб кетди. Янги сиёсатнинг илк аниқ натижаси шуки, ниҳоят, бизнинг жумҳуриятимизда ҳам ошкоралик руҳи қарор топа бошлади. Бироқ бу ошкоралик фақат давраларда мажлис ва бошқа давоми…

Баҳодир Карим. «Ўткан кунлар»га қайтиб…

Орадан йиллар ўтгани сари Абдулла Қодирийдек фавқулодда истеъдод эгасининг бетакрор поэтик тафаккур меваси бўлган «Ўткан кунлар»дек биринчи ўзбек романининг қадр топаётгани сир эмас. Роман таҳлил ва талқинлари махсус қодирийшунослик соҳасини ташкил этади. Айни чоғда, асар майдонга келган давр, романнинг журнал давоми…

Пауло Коэло: “Асар ёзиш — ўзимни англаш демакдир” (2009)

Бугунги кунда дунёнинг машҳур ёзувчиларидан бири бўлган Пауло Коэльонинг асарлари жаҳондаги 140 мамлакатнинг миллионлаб адабиёт мухлислари томонидан севиб ўқилмоқда. 1947 йилда Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида туғилган адиб ўтган асрнинг 90- йилларида яратилган «Алкимёгар» ва «Бешинчи тоғ» романлари билан катта шуҳрат давоми…

Азамат Суюнов. Эзгу ном, ёрқин хотиралар

Дунё тамаддунига буюк кашфиётлари билан улкан ҳисса қўшган улуғ ватандошларимиз довруғи ҳавас қилса арзигуликдир. Илк Уйғониш давридаёқ Туронзаминдан қомусий билим соҳиблари етишиб чиққанига жонли тарихимиз шоҳид. Чор Россияси мамлакатимизни босиб олгандан кейин ҳам тошда ўсган гул каби ноёб истеъдодлар илмий давоми…

Наим Каримов. Мирзо Қўқонбой ким бўлган?

Ҳаёт ғаройиб воқеаларга бой Биз узоқ ва яқин ўтмишда яшаган ўрта осиёлик маш­ҳур сиймоларни қанчалик билмайлик, франтсуз адиби Стендал ифодаси билан айтсак, тасодиф жанобларининг амри билан фан ва маданият оламида чуқур из қолдирган янги-янги олимлар, шоир ва Ёзувчиларнинг номлари тарих давоми…

Исроил Сапарбой (1941)

Исроил Сапарбой (Исраил Сапарбай) Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган. Чимкент Педагогика институтини битирган. Чимкент вилоят ёзувчилар бўлимида адабий маслаҳатчи, Жалин нашриётида катта муҳаррир, “Қозоқ адабиёти” газетасининг шеърият бўлими мудири, 1998 — 1999 йилларда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот атташеси вазифаларида давоми…

Қулман Очилов. Асрлар қаъридан дур қидириб… (Ойбек уй-музейидан репортаж)

Кичик академия Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бири – Ишчилар шаҳарчасида жойлашган бу бино ён-атрофидаги уйлардан деярли фарқ қилмайди. Унинг қўшни ҳовлилардан фарқи, асосан, деворидаги уч лавҳада кўринади. Ўқиймиз: “Бу уйда 1940-1968 йилларда буюк ўзбек адиби, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек яшаб давоми…

Ҳаким Сатторий. Темурийлар қудрати — уларнинг оиласида эди

Мабодо одам боласи ўз Яратувчисининг мезону тақиқларини писанд қилмайдиган даражада ҳаволаниб кетган тақдирда ҳам бир пиёла иссиқ сув ё бир тишлам нонни хотиржам истеъмол қилиш истаги орзусидан воз кеча олмайди. Боқий қадриятларнинг гувоҳлик беришича, ана шундай буюк фароғатни кишига фақат давоми…

Бахтиёр Ризо. Ҳам таҳдид, ҳам таҳқир

Ҳеч шубҳа йўқки, бизда хушхулқли, одобли, иффатли, ҳаёли хотин-қизлар миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, соғлом келажакнинг асоси ҳисобланади ва эъзозланади. Дискотекалар эса мана шу бойлигимизга раҳна соладиган, қадриятларимизни эмас, қадримизни ҳам ҳавога совурадиган маскандир. 2008 йилнинг “Ёшлар йили” деб эълон қилиниши барча давоми…