Муҳаммад Шариф. С.А. хотиралари (қисса)

Туркман чўлида қулоқчўзма 1986 йилнинг 18 апрели эди. Бизни Косонсой тумани ҳарбий чақирув бўлинмасида сафга тизиб, номма-ном йўқловдан ўтказгач, автобусларга чиқаришди ва Наманган вилояти марказига йўл олдик. Шаҳарга қишлоғимиздан ўтиб кетиларди. Ҳовлимиз катта йўлдан кўриниб туради. Автобус ойнасидан қараб илғаб давоми…

Янгибой Қўчқоров. Этикдўзнинг элчиси (ҳикоя)

– Жаҳоннинг тенг ярмини ўз қаршисида тиз чўктирган буюк фотиҳ Искандар замонидан буён орадан оз ҳам эмас, кўп хам эмас, роппа-роса 660* йил ўтибди. – кўркам қироат билан деди улкан Хоразм мамлакатининг сиёсий мустақиллигини қудратли кушонларнинг қўрғошиндек метин кишани ва давоми…

Абдужалол Тайпатов. Тазарру (қисса)

Ўқдек учиб бораётган мотоцикл йўл четидаги кўҳна дарахтнинг йўғон танасига зарб билан урилди. Мотор овози ўчди. «Тақ-қ» этган қаттиқ товуш тун оромини бузди. Катта йўлнинг сўл томонидаги шийпон айвонида қурбақаларнинг қуриллашига жўр бўлиб хуррак отаётган кекса қаровул бир сесканиб, бошини давоми…

Бахтиёр Омонов. Устознинг хизматлари

1965 йили ёш олим Нажмиддин Комиловнинг тақдирида муҳим воқеа юз берди: қатағон жафоларини чеккан Қутбиддин эшон Муҳиддинов билан яқиндан танишди. Ул зоти мукаррам араб, форс тиллари ва адабиётининг катта  билимдони эди. Шарқ шеъриятидан хабардор домла мумтоз адабиётни шарҳлаб бера оларди. давоми…

Усмон Азим: «Ватан» де…. Боламнинг қонига» (1988)

«Алпомиш Қалмоққа кетадиган бўлди. Барчиннинг бўйида уч ойлик гумонаси бор эди. Барчин Алпомишнинг кетарин билиб қимтиниб, уялиб, керагага суяниб, бир сўз деб турган эди: Сени зор кутарман дилпора. Ҳижронда ошиқлар бечора. Айтиб кет, султоним, фарзандинг Қай сўзни эшитсин илк бора?» давоми…

Эркин Воҳидов: “Инсонни пул, мол-дунё эмас, нотўғри тарбия, ҳақсизлик бузади” (1989)

* Жамиятнинг ўз вагонлари, ўз локомотивлари бўлади. Биз локомотивларни йўқотиб, ҳаммани вагонга айлантириб қўйганмиз. * Эришган даражам етарли демасдан, куч борки, ҳаёт борки, олдинга интилиб яшамоғимиз керак. — Эркин ака, қайта қуриш бошланганига тўрт йилдан ошди. Тўрт йилдан буён биз давоми…

Ҳожи Абдураззоқ Юнус. Ислом ва мусиқа

Ўзбек халқининг беназир илми билан дунёга машҳур намояндалари ҳамма замонларда ҳам бўлган. Улуғларимиз сирасига, ҳеч иккиланмай, серқирра ижод соҳиби замондошимиз, уламою олимлар “тирик қомус” деб ном берган шайх Абдулғани Абдуллоҳни киритса бўлади. Устоз Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси давоми…

Отаназар Матёқубов. Яна “Хоразм танбур чизғилари” ҳақида

Ўзбекистон бебаҳо мусиқий қадриятлар диёри экани маълум ҳақиқат. Бу заминда жаҳон мусиқий тафаккурининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган Форобий, Хоразмий ва Ибн Сино каби алломалар етишиб чиққан. Улар яратган мўътабар илмий мерос ҳанузгача ўз қадр-қимматини сақлаб келмоқда. Қадимгилар айтганидек, “Яхши назариёт давоми…

Маҳмуд Саъдий: “Ўз қадрини билган қадр топади” (1989)

Одатда кинофильмларда энг хавфли, энг қалтис вазифаларни каскадёрлар бажарадилар, лекин уларнинг номлари суратга тушган кишилар рўйхатига киритилмайди. Ҳаётда ҳам умр бўйи ўзгалар меҳнатини юзага чиқариш учун заҳмат чекиб яшайдиган одамлар борки, мен уларни ана ўша каскадёрларга ўхшатгим келади. Зеро, бугунги давоми…

Қулман Очилов. Ўғилми – қиз? (ҳикоя)

Эшик секин тақиллади.– Киринг, – деди профессор Ғулом Эрматов бошини кўтармасдан. Бошини қандай кўтарсин, бир касални кўрса, текширса, уч-тўрт хил қоғоз тўлдириши, сўнг бош врачга қўл қўйдириши, ёзганларини компьютер деган дахмазага жойлаши керак. Илгари табиблару олимларга маза бўлган, қоғозбозлик билан давоми…