Абулқосим Мамарасулов. Яхши ният (ҳикоя)

Ҳаммаси Алибекдан бўлди. Агар у Тоштемирга: “Абдумажидларникига бориб, эр-хотинни яраштирамиз”, демаганда, балки… Тағин ким билади дейсиз. Хуллас, одамгарчилик қилишмоқчи эди, акси бўлиб чиқди. Э, ёмон бўлди… Алибек ишдан қайтгандан кейин кўчада саланглаб юрган эди.Тоштемир эски “Ява”сини патиллатиб келиб қолди. Алибек давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Телпак (ҳикоя)

Қиш яқинлашиб қолди. Алибекнинг қулоғини совуқ уриб кетса, кейин қизлар қарамай қўйиши мумкин. Эртага Оқтепада бозор. Битта яхшироқ телпак олиш керак. Яна Тоштемирга илтимос қилишга тўғри келди. Эрталаб икковлон унинг “Ява”сига мингашиб, Оқтепага боришди. Излаб-излаб кўнгилдагисини топишолмади. Эрта-индин Самарқандга бориб, давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя)

Шундай қилиб, Алибек, Тоштемир ва Лапас Абдумажиднин бригадасига жўнашди. Абдумажид – бригадир. Тенгдошлар орасидан чиққан бирнчи амалдор. Байрам муносабати билан бригадада тушликка ош қилишармиш. Ароқ ҳам бўлади, деган. Кеча кечқурун ҳам байрамолди, ҳам келин кўрди, баҳонасида Лапасникига тўпланишди. Лапас яқинда давоми…

Саид Аҳмад. Чевара (ҳикоя)

Биламан, дарахтдай қуласам агар Менинг ҳаёт боғим қолмас ҳувиллаб…Зулфия Чеварасининг сурати келгандан бери кампир оромини йўқотди. Тошкентга қараб талпиниб қолди. Авжи мевалари ғарқ пишиб турганда кампир шаҳарда нима қилади, деб қўни-қўшнилар ҳайрон бўлишди.Тап-тап ерга тўкилиб ётган шафтолилар ҳам, сал холи давоми…

Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.ФИТРАТ

Собиржон Ёқубов. Эгизак қарор қийноқлари (2004)

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичида ғолиб чиққан қашқадарёлик Г. Эгамбердиеванинг ҳужжатлари Республика комиссиясига тақдим… этилмади! Нега?.. Қуйида келтирилажак воқеа асосида бемалол детектив филм ишласа бўлади. Сабаби, ҳикоямиз қаҳрамонлари ижросидаги ҳаракатларни фақат киноларда, кино бўлганда ҳам, фантастик-саргузашт киноларда учратиш давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Тақдирлар тўзони (ҳикоя)

Ташқарида ёввойи шамол чираниб гувиллайди. Деразага яқин бўй чўзган қора гилос шода-шода меваларини ҳовучида сиқимлаганча шохларини олиб келиб, ойна юзларига урмоқни кўзлайди. Шаштидан қайтадими, кетига бош олиб, кафтларини кенг ёзади. Мевапари марвариддек товланиб кетади. Шу дафъа еру кўкни бир-бирига ургудек давоми…

Ўзбек насри уфқлари (давра суҳбати)

ИЖОДНИНГ АЗАЛИЙ ВА АБАДИЙ ЙЎЛИ Ўзбекистон мустақилликка эришиб, турғун фикрлар, сохта ғоя ва идеаллар исканжасидан қутулганига ҳам чорак асрдан ошди. Республика иқтисоди, саноати, қишлоқ хўжалиги, фан, маданият ва санъатда, жумладан, бадиий адабиётда муайян юксалиш, ривожланиш нишоналарини кўриб турибмиз. Ҳамма соҳаларда давоми…