Оғагелди Олланазаров. Шавкатни эслаб…

Шавкат Раҳмон билан 1972 йилда танишганман. Бу вақтда иккаламиз ҳам Москвадаги Максим Горький номидаги Адабиёт институти тингловчилари эдик. Шавкат учинчи курсда, мен иккинчи курсда таҳсил олардик. Бир куни бизларга рус тилидан таълим бераётган муаллимамиз Лиза Александрова Москва атрофидаги Дмитров шаҳрига, давоми…

Ҳалима Худойбердиева. «Энг қора иш, энг тоза иш – бизнинг ишимиз» (2011)

Болалик йилларимни эслаганимда олмазор ҳовлимиз айвони олдида узун қилиб тортилган патгиламнинг ўрмаги кўз олдимга келади. Ўрмакнинг кузувини онам боғлар, (одатда кузувни асосан кайвонилар, ишининг устаси бўлган чеварлар боғлайди) биз унинг турини (ўрмак иплари) югурардик.Кейин онам “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб от давоми…

Набийра Торешова (1953)

1953 йилда туғилган. Қорақалпоғистон халқ шоири. Нукус Давлат педагогика институтининг филология факультетида ўқиган. Шоиранинг “Ёшлигим менинг”, “Уч овоз қўшиғи”, “Паризод”, “Азизим” сингари шеърий тўпламлари ҳамда пьеса ва қиссалардан иборат қатор китоблари чоп этилган. Набийра Торешова айни пайтда, “Амударё” журнали Бош давоми…

Гули Нигор (1988)

Гули Нигор Авазова 1988 йил 2 майда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. 2005 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида мухбир лавозимида давоми…

Мансурхон Тоиров. Чапани йигит (2009)

Буюк физик олим Ампернинг фаромушлиги ҳақида кўпгина латифалар бор: у иккита тухумни қўлида ушлаб туриб, чўнтак соатини уч дақиқа қайнатган экан. Баъзи математик ҳисоб-китобларни ўйлаб хаёл суриб кетаётганида қаршисида ажойиб бир қора доска пайдо бўлиб қолади. Шунда у сираям иккиланмасдан давоми…

Шодмон Отабек. Услубнинг гўзал қирралари (2010)

Талабалик йиллари Иброҳим Ғафуровнинг «Гўзал­ликнинг олмос қирралари» деган китобини талашиб-тортишиб ўқиган эдик. Бу китоб биз шу маҳалгача ўқиган асарларга мутлақо ўхшамас, бутунлай бўлакча, эркин, шоирона бир услубда битилгани боис диққатимизни тортган эди. Кейинчалик билсак, Иброҳим ака университетда ўқиб юрган кезларидаёқ давоми…

Шерали Турдиев. Ҳамкорликда гап кўп (2009)

Ўзбек халқи дунёдаги барча халқлар каби қардош озарбайжон халқи билан қадимдан адабий-маданий алоқада бўлиб келган. Уларнинг бу ўзаро алоқалари кейинчалик тобора кенгайиб бориб, озарбайжон адабиётида Низомий ва Фузулий, ўзбек адабиётида Навоий ва ундан кейинги даврларда кучая борган. Уларнинг асарлари ҳар давоми…

«Ёшлик» журналининг 2011 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Ёшлик” № 1 (242), 2011 йил МУҲАРРИР МИНБАРИ Эътиборга муносиб бўлиб… АДИБ ХОНАДОНИДА Пиримқул Қодиров. Болаликдан бошланган тарбия муҳим НАЗМ Ойгул Суюндиқова. Кўнглим тонглари Бобур Бобомурод. Юрагимга тўкилди бу ишқ Эгамберди Мустафоев. Саодат гулшани чорлар қўйнига Нажмиддин Мирзо. Кичкина кўнглимга давоми…

«Тафаккур» журналининг 2010 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Тафаккур” № 1 (62), 2010 йил БОШ МУҲАРРИР САҲИФАСИ Эркин Аъзам. Зар ямоқлар НИМА ДЕЙСИЗ, ЗАМОНДОШ? Адабиёт руҳни поклайди. Профессор Наим Каримов билан суҳбат ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ Абдураҳим Эркаев. Миллий жипслик омиллари ЯНГИ АСР МУАММОЛАРИ Улуғбек Муҳаммадиев. Но“давлат” ташкилотлар Назар Эшонқул. давоми…