Аҳмаджон Мелибоев. Самимият ва холислик либоси

Улуғ устозлардан илмнинг ибодатга қиёсланиши мазмунидаги ҳикматни эшитганимда китоб ўқишга бўлган қизиқишим икки-уч баробар ошган.  Бошқа бир устознинг “Ўқиган китобларингдаги муҳим фикрлар, факт ва рақамлар, воқеа-ҳодисаларнинг қисқача баёни,  муҳим сўз ва иборалар, мақол ва маталлар, ноёб айтимларни  ён дафтарингга қисқача давоми…

Уильям Фолкнер. Онг орқали юракка

Дунёга машҳур америкалик ёзувчи, Нобель ҳамда Пулицер мукофотлари лауреати Уильям Фолкнер шахсияти кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Ҳикоя ва қиссалари, эссею романлари, шеърият ҳамда драматургияси жаҳон китобхонлари томонидан бирваракайига илиқ кутиб олиниши ижодкор маҳоратининг юксаклигидан далолат. Унинг халқу ҳукумат кўзигаю кўнглига яқинлиги, давоми…

Порлоқ мусиқанинг ғарбча ижроси (Иоганн Штраус)

Ўғил Иоганн Штраус 1825 йил 25 октябрда Вена шаҳрида, австриялик таниқли бастакор Иоганн Штраус оиласида туғилди. Уни банкир ўғил сифатида кўришни орзу қилган отасининг хоҳишига қарши ўлароқ, у Ф.Амон қўлида скрипкадан сабоқ ола бошлайди, И.Дрекслер қўлида гармония ва контрапункт асосларини давоми…

Боборавшан Ғозиддинов. Сув (ҳикоя)

– Ўз оёғи билан жилдирабгина келмаган сув сувлик қиладими?! Кетаман бу Cаҳройи кабирдан… кетама-ан-н! Дилшод шундай дея ўрнидан сапчиб турди-ю, деразадан ташқарига термилди. У аввал ҳовлисидаги қовжираб қолган дарахтларга, сўнг тик тепалик ёнбағридаги ёлғизоёқ йўлда челакнинг оғирлигидан зўрға одимлаётган қўшни давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекман (видео)

ЎЗБЕКМАН Янги бир асрнинг остонаси бу, Етишдим умримнинг қутлуғ ёшига. Тилимда шукрона, дилимда ғулу, Тарих саркотибин келдим қошига: — Мана, мен – Ўзбекман, қўлимда ту Ва барча аъмолим битилган китоб. Шунинг ичидадир борим ва йўғим, Шунинг ичидадир мен учун офтоб. давоми…

Маҳатма Ганди: “Ҳиндистоннинг бошқа нажот йўли йўқ”

Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири Моҳандас Карамчанд (Маҳатма) Ганди 1869 йил 2 октябрда Гужарат князлигининг Порбандар шаҳрида туғилган. Англияда юридик таълим олгач, 1893 йилгача Бомбейда (ҳозирги Мумбайда) адвокатлик қилади, 1893 — 1914-йилларда Жанубий Африкада Гужарат савдо фирмасининг юрисконсулти вазифасида давоми…

Биби Робиъа Саидова. Романларга айланган хотиралар (Ҳерта Мюллер)

Ҳерта Мюллер Германиянинг нуфузли Генрих фон Клайст мукофоти (1994), Европа Иттифоқининг “Аристейон” мукофоти (1995), Халқаро IMPAC Дублин адабий мукофоти (1998), Франц Кафка номидаги (1999), Йозеф Бройбахт (2003), Конрад Аденауэр (2004) номидаги мукофотлар ва ниҳоят Халқаро Нобель (2009) мукофоти совриндори, Германия давоми…

Махмур (?-1844)

Махмур тахаллуси билан қалам тебратган Махмуд Мулла Шермуҳаммад ўғли XIX аср биринчи ярми ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намояндаларидан биридир. У XVIII асрнинг охирги чорагида Қўқон шаҳрида, зиёли оиласида дунёга келган. Отаси Мулла Шермуҳаммад — Акмал тахаллуси билан шеърлар ёзиб, давоми…

Собир Ўнар. Отамзамон ҳангомалари

Ўтирикни эплай билмади Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар давоми…

Рекордлар ўрнатган санъаткор (Лучано Паваротти)

Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Матлуба Дадабоева, Муяссар Раззоқова, марҳум Турғун Алиматов ва бошқа атоқли санъаткорларимиз Европанинг энг катта санъат даргоҳларида концерт бериб, халқимизнинг нодир куй ва қўшиқларини кўз-кўзлаб, европаликларни лол қолдирган бўлсалар, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали доирасида жаҳон давоми…