Ўзбекистонлик ёш билимдонларга олмон тили дипломи топширилди

Жорий йил 19 май куни Тошкентдаги  60-сонли ўрта мактабда Германия маданият ва таълим вазирлари доимий конференциясининг олмон тили бўйича дипломини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси ўринбосари Алис Волкен хоним иштирок этди. Элчихона матбуот давоми…

Қизилиштон нега дарахтни ўяди?

Қизилиштоннинг дарахтни тўқ-тўқлатиб ўяётганини кўрганимизда кўпчилигимиз у озор беряпти, деб ўйлаймиз. Афсуски, бунинг ҳаммаси аксинча. Қизилиштон бу ҳаракати билан дарахтнинг ўсишига ёрдам беради. Қизилиштон дарахтларда яшайдиган қуш. Улар овқатини ҳам дарахтлардан топади. Дарахт пўсти тагига қўнғиз ва ҳашаротлар бекиниб олган давоми…

Рустамжон Умматов. Келганларига бир қуллуқ эди, кетганларига минг қуллуқ

(Меҳмонлар хусусида фельетон) Ўзбек – меҳмондўст. Шунчаликки, меҳмонини падаридай кўриб, уйнинг тўрига ўтирғизади, парқу болиш ва юмшоқ ўринларни тўшаб, энг тансиқ таомлар билан сийлайди. Аммо ош келмагунча кетишга рухсат йўқ: бу меҳмонга ҳам аёнки, кўзи эшикдан ўтаверади: – Паловхонтўра қачон давоми…

Дилмурод Қуронов. Завқимдан бир шингил

Қуронов, Дилмурод. Завқимдан бир шингил / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2012. – 64 б. Китобда адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Дилмурод Қуроновнинг илмий, адабий-танқидий мақолалари ҳамда суҳбатлари жамланган. Янгича қарашлар, дадил фикрлар, теран мулоҳазалар мутахассислар ва адабиёт ихлосмандларининг эътиборини давоми…

Туркия: глобал таҳдидлар даврида туризм истиқболи муҳокама қилинди

Туркиянинг сайёҳлик маркази – Анталияда илк бор Барқарор туризм кенгаши бўлиб ўтди. Анжуман Глобал барқарор туризм кенгаши (GSTC) томонидан ташкил этилди. Конференциянинг очилишида сўзга чиққан Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой барқарор туризм соҳасидаги энг нуфузли мутахассисларни бирлаштирган давоми…

Ўзбек томошабинига кўп қисмли япон фильми тақдим этилади

Жорий йил 22 май соат 20:10 дан бошлаб ЎзМТРКнинг “Kinoteatr” телеканалида “Crime Syndrome” деб номланган 12 қисмли япон фильми ўзбек тилида намойиш этилади. Бу ҳақда Япония элчихонаси матбуот хизмати хабар берди. Детектив жанридаги картина 2021 йил сентябрь ойида Ўзбекистон миллий давоми…

Шаҳло Ҳожиева. Чўлпон ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури

Феноменал истеъдодлар ижодининг таъсирланиш ҳудудини фақат у яшаган замон, қадами етган макон, шунингдек, тилнинг тушунарлилик омиллари билан чегаралаш мақсадга мувофиқ эмас. XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида жаҳонда шундай адабий юксалиш содир бўлдики, унинг сабабларини ўзаро адабий таъсирлардан давоми…

Розетт тоши қандай тош?

Маълумки, қадимги Миср барча даврлар ва халқларнинг энг юксак цивилизацияларидан эди. Одамлар кўп вақтдан буён қадимги Миср обидалари, иморатларини, шунингдек, турли-туман хазиналарини қазиш ишларини олиб бормоқдалар. Бинолардан ва бошқа буюмлардан номаълум ёзувларни топганлар, бироқ уларни ҳеч ким ўқий олмаган. Гўё давоми…

Раимқул Суяров. Қўрқув бор (ҳикоя)

Ҳаммаси тушликка яқин бошланди. Хаёлида ер силкинаётгандай бўлаверди. Бир қаршисидаги компьютерга, бир шифтдаги лампага қаради-ю, шартта кўзларини юмиб олди ва бошини чангаллаганича, столга энгашди. Назарида, ер аста-секин қимирлаяпти. Мана, ўзи ўтирган кресло ҳам оҳиста тебрана бошлади. Ҳозир ҳаммаси тамом бўлади, давоми…

Шарль Лоран. Наполеоннинг жосуси (роман)

Лоран, Шарль. Наполеоннинг жосуси: роман. Шарль Лоран / Рус тилидан Рустамжон Умматов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 288 б. Француз адиби Шарль Лораннинг мазкур асари ўқувчини XIX асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврига сайр эттириб, буюк саркарда давоми…