Абдулла Қодирий. Масков хатлари (1924)

I «Муштум»![1] Ҳузурингдан чиқар чоғимда манга берган ваколатинг ҳамон бўйнимда тумордир. Бироқ сипоришингни[2] қайси йўсун билан бажаришка ҳайронман. Чунки Масковнинг барча ишлари олипта, санга ярарлиқ ерини тутиб бериш қийин; кўз тиниб, бош айланган, мия ишламайдир. Сан бундаги узоқ яқиндан бир давоми…

Абдулла Қодирий. Тошканд бойлари (1924)

«Муштум»нинг борди-келдиси Инқилобғача Тошканд бойлари деб шуларни билар эдик: 1. Шоҳолим ҳожи Шоҳисҳоқов[1] (ҳозирда ҳам давлати катта, бошқалар инқилобдан зарарланган бўлса, бул киши фойдаланди). 2. Вали ҳожи Абдулмалик ўғли* (бунинг ҳам давлати чакки эмас, ҳозирда ҳам бирни учка сотуб, эски давоми…

Абдулла Қодирий. Ёзувчи бўламан деган киши…

Ёзувчининг ўзидан қўшиши (русча айтганда, вымысел) адабий асарда катта рол ўйнайди. Лекин мен турмушда кўрмаган, билмаган нарсам ҳақида ҳеч нарса ёзмайман. Ҳар бир асаримнинг ёзилишига турмушда учраган бирор воқеа сабаб бўлади… Мен материалларни ўрганиш маҳалида асарни қайси хилда ёзиш ҳақида давоми…

Абдулла Қодирий. Қуёш билан ҳам курашаман (ҳикоя)

13 июлнинг тонг салқини бу кунги қуёшнинг туғуши олдида узоққа чидаб бора олмади. Ёқимли салқин ва ингичка эсатурғон тонг ели оқ тутун ичида барқ уруб чиққон қуёш ҳарорати билан нафас олиш учун ёқимсиз илиғ буғға айланди. Эрта билан бирор соат давоми…

Энвер Хуршут. Абдулла Қодирий ва тарихчи Ҳакимхон тўра (1987)

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» каби Қўқон хонлиги давридан ҳикоя қилувчи тарихий романлари муаллифнинг кенг кўламли тарих билимдони эканидан дарак беради. Ёзувчи яна «Амир Умархоннинг канизи» номли учинчи тарихий роман ёзишни ҳам ният қилади, лекин бу давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирий ва Тошкент адабий муҳити

Жаҳон адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган ёзувчиларнинг ҳам, асарлари кичикроқ давраларда севиб ўқилган қалам аҳлининг ҳам шаклланишида адабий муҳитнинг таъсири оз эмас. Ёзувчи қай даражада истеъдодли бўлмасин, дунёқарашининг шаклланиши ва бадиий маҳоратининг камол топишида нафақат у таҳсил олган ўқув масканлари, давоми…

Абдулла Қодирий: Иймоним тазйиқи остида сўзлайман (1988)

Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди. Ф. ВОЛЬТЕР. …Минг тўққиз юз йигирма олтинчи йилнинг марти. Қантар оғган маҳал. Изғириннинг дами қайтган. Саф-саф ястанган майсалар аёзнинг «муваққат қаҳрига» исён кўтаргудай. Ариқлардан оқаётган сув ўзидан оппоқ буғ чиқарганча давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирий қомуси

Кўп асрли ўзбек адабиёти тарихидаги икки адабий асрни миллий адабиётимиз тарихининг олтин саҳифалари, десак адолатдан бўлади. Агар шу икки асрнинг бири буюк Навоий номи билан мунаввар бўлган ХV аср бўлса, иккинчиси Абдулла Қодирий, Фитрат ва Чўлпоннинг порлоқ ижодлари билан бошланган давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳар кимдан анов манов (1925)

ЎШЛИК ҚАЛПОҚБОШ ЁЗУВЧИДАН — Кўчаларинг чақир-чуқур, қурбақалар бақир-буқир, кафшларинг шап-шапига патакларинг чапак чалар; капаратга югура кўров, хотинга упа оласан, қизингга бўлса ироқи собун, ўғулчангга ошиқ оласан; ўчирт туриб зерикмағил, кутиб-кутиб савоб оласан. Сенга савоб керакмас-а бошингга бир шапка керак, қўлингга давоми…

Абдулла Қодирий. Бир йил (1925)

Жиддий Ўйчи ўйини битирғунча, ишчи ишини қип қўяди, депти боболар. Шунга ўхшаш «Иттиҳоди ислом» ва «Иттиҳоди турк»[1] деб жовраб, бошини қовуштирса оёқиға ҳайрон бўлиб юрган ахди иттиҳодлар[2] истиҳорадан[3] бош кўтаргач кўрдиларким, арава лайлак! «Ла ҳавла валақуввата» ўқилди ва оҳистагина савол давоми…