Абул Бозоров. Аждодингизни биласизми? (1991)

Ўзбеклар Ўрта Осиёдаги энг қадимий халқлардан саналади. Ер юзидаги барча миллатлар, элатлар, қабилалар сингари, ўзбек улуси ва унинг кўп сонли уруғ-аймоқлари ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. Шулардан энг диққатга сазовори ўз аждодларини — етти пуштини унутмасликдир. Ўтмишда ўзбеклар бобокалонларининг давоми…

Кўзгу синиқлари ёхуд айтилмаган сўз қудрати (Узоқ Жўрақулов билан суҳбат) (2013)

– Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳикоя прозанинг кенг тарқалган ва шунга мос равишда кучли тараққий этган жанрларидан биридир. Адабиёт тарихида бор маҳоратини ишга солиб, ҳикоя жанрининг энг гўзал намуналарини яратган адиблар кўп учрайди. Айтиш мумкинки, Ж.Лондон, С.Цвейг, П.Мериме, Ҳ.Ҳессе, О.Генри, давоми…

Рўзи Қодирий

ДАЪВАТ Жаҳолатда қотиб ухлаб,Разолатда инграб, йиғлаб,Аросатда бағрин тиғлаб,Қайғуга ботган миллатим! Босқинчига қарам бўлиб,Юрак-бағри қонга тўлиб,Гул очолмай, бевақт сўлиб,Топталиб ётган миллатим! Хонумонин ётлар талаб,Ғанимлардан шафқат тилаб,Ўзин-ўзи хор-зор айлаб,Қадрин унутган миллатим! Чор-атрофингга боқсанг-чи,Тахтларга лаънат тақсанг-чи,Золимларга ўт ёқсанг-чи,Озодлик кутган миллатим! Курашда эркинг, роҳатинг,Ҳуқуқ, давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Бадиий публицистикада давр руҳи (2011)

Публицистика жамият ҳаётига, воқеа-ҳодисаларга тезкор муносабат билдирувчи ижодий-таҳлилий тафаккур маҳсулидир. Бу жанр, айниқса, бадиий публицистика ўқувчи онгига тез таъсир кўрсатади, бирор-бир умуммиллий вазифа ёки муаммо хусусида жамоатчилик фикрини юзага келтиради, уни зарур йўналишда ривожлантиради. Публицистика ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади давоми…

Янги авлод овози (Қозоқбой Йўлдошев, Умарали Норматов, Иброҳим Ғафуров) (2013)

ХУЛОСА: Иброҳим Ғафуров жавоблари: Ўзбекистон ва унинг халқи кўз очиб юмгунча Истиқлолнинг чорак асрига яқинлашиб қолди. Адабиётчилар учун бу энди адабий жараёнлар борасида масофадан туриб фикрлаш ва айрим хулосалар чиқаришга имкон беради. Бугун ҳамда эртага қандай йўллар, йўналишларда ёзиш маъқул, давоми…

Бегали Қосимов. Хулоса

Адабий-бадиий тафаккуримиз тараққиёти тарихида моҳияти ва мазмунига кўра тамоман янги бўлган XIX асрнинг охири — XX аср боши адабиётининг роли ва ўрни алоҳида. Бу даврнинг миллий уйғониш даври деб аталиши бежиз эмас. Бу адабиёт янги адабиётдир, шакл ва мазмунига кўра давоми…

Аудиокутубхона: мумтоз ғазал ва рубоийлар (737 та)

Ғазал ва рубоийлар Абу Али ибн Сино – Рубоий ва ҳикматлар Алишер Навоий – Афлокка сен шитоб бердинг (Лайли ва Мажнундан) Алишер Навоий – Андин бериким, қошимда ёрим йўқтур (рубоий) Алишер Навоий – Аввал менга васли руҳпарвар не эди (рубоий) давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Замона ва адабиёт (1964)

Ўзбек шўро адабиёти эски классик адабиётимиздан, халқ­­нинг оғзаки ижодидан, рус ва жаҳон адабиётидан озиқ, янги ғоядан қувват олиб ўсди дейишади. Бу ҳақ гап, лекин, буюк Навоий айтмоқчи, қуёш оламга баробар нур сочса ҳам, саҳрода қомғоғу тикан, бўстонда гул битади. Адабиётимизни давоми…

Абусаид Абулхайр (967-1049)

Абусаид Фазлуллоҳ ибн Абулхайр Муҳаммад ибн Аҳмад Майҳаний (ابوسعید ابوالخیر) Хуросондаги Ховарон вилоятининг Майҳана қишлоғида туғилган. Султон ул-орифин — Орифлар султони деган шарафли унвонга сазовор бўлган бу улуғ инсон Абусаид Абулхайр, Шайх Абусаид Майҳаний номлари билан мусулмон оламида шуҳрат қозонган. давоми…

Тўлқин Тоғаев. «Иликтин ихтиёринг бермагил…» (2011)

Буюк аждодларимизнинг асрлар оша яшаб келаётган улкан маданий мероси, маънавий кадриятлари миллий тараққиётимиз ривожига, истиқлол мафкурамиз кучайишига, бугунги авлод маънавиятининг юксалишига бевосита таъсир этмоқда. Айниқса, маънавий баҳрамандлик бобида Навоий даҳосининг ўзбек халқи олдидаги хизматлари беқиёc. Наинки биз, балки бошқа эл-улус давоми…