Манзар Абдулхайр. Анъаналарга эш, янгиланишга ташна

Чўлпон шеъриятида анъанавийлик Миллий адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган сўз санъаткори Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон поэзияси анъанавийликка эш бўлган, адабиётимиз тарихидаги катта ўзгаришлар даври шеъриятидир. Бу шоирнинг адабий-эстетик қарашларини тушуниш, шеърлари замиридаги рамзий маъноларни теран илғаш ва уларга муносабат билдиришдан давоми…

Гулжаҳон Мардонова. Алпомишни билган борми! (1989)

«Барчин ўн минг уйли Қўнғиротнинг йигитидан ўн йигитни сайлаб олди, отасининг тўқсон тўқай йилқисидан ўн отни сайлаб олди, отларни совутиб бўлди. Сўнг шундай ариза ёзди: «Мен Барчин олти ойлик йўлга, Қалмоқнинг элига келдим, зўр ёвнинг қўлида қолдим, олти ойлик муҳлат давоми…

Бегали Қосимов. Муҳаммадшариф Сўфизода (1880-1937)

1926 йилда Ўзбекистон ҳукумати ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматларини алоҳида тақдирлаб, адабиётимизнинг икки забардаст вакилига юксак фахрий унвон берган эди. Буларнинг бири Ҳамза, иккинчиси Сўфизода эди. Ўзбекистон Ижтимоий Шўролар жумҳурияти 1926 йил 27 февраль 35-сон фармони билан Ҳамзага «Ўзбекистон халқ ёзувчиси», давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз Ғайратийни эслаб (1987)

Эллик биринчи-эллик иккинчи йиллар эди. Биз олтинчи-еттинчи синф ўқувчилари Лабзакдаги Островский номли пионерлар саройига қатнашиб юрар эдик. Саройнинг катта майдони айниқса ёзда гавжум бўларди. Драма тўгараги қатнашчилари сиектакллар қўйишар, футбол, волейбол, шахмат мусобақалари ўтказиб туриларди. Уста Маҳмуд Усмоновнинг ганчкор шогирдлари давоми…

Бегали Қосимов. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар (1989)

Яқинда таниқли файласуфлардан И. Жабборовнинг «Руҳий олам: жаҳолат ва камолат» деган китоби қўлимга тушиб қолди. Ўтган йили чиққан. Ҳажми салкам 22 босма табоқ. Руҳий оламнинг икки қутби олинибди-да, деган ўй билан варақлай бошладим. Сарлавҳаларга кўзим тушди: Жангларда синалган ғоялар; антикоммунизмнинг давоми…

Завқий (1853-1921)

Завқий (тахаллуси; асл исм-шарифи Убайдулло Солиҳ ўғли) (1853 — Қўқон — 1921) — ўзбек шоири. Қўқондаги «Мадрасаи олий» ва «Мадрасаи чалпак»да таҳсил олган (1870—74). Махсидўзлик билан шуғулланган. Маълум муддат мирзалик қилган, Хўжанд, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Ўш, Андижон, Марғилон шаҳриларида бўлган. давоми…

Муқимий (1850-1903)

Муқимий (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850 — Қўқон —1903.25.5) — шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий бошланғич маълумотни маҳалласидаги мактабда олган. Онаси Муҳаммад Аминхўжада шеъриятга ҳавас уйғотган. давоми…

Абдурашид Абдуғафуров (1931-2005)

Абдуғафуров Абдурашид Хўжаевич — (1931.1.15, Тошкент – 2005) — адабиётшунос, матншунос. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), филология фанлари доктори (1970), профессор (1979). Ўрта Осиё давлат университетининг филология факултетини тамомлаган (1951). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Шижоат ҳақида (1963)

Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли зеҳнига боғлиқдир. Санъат асарида яхшини яхши деб одамларга ибрат қилиш, ёмонни ёмон деб одамларни давоми…

Амир Худойберди (1961)

Амир Худойберди 1961 йили Қарши туманидаги Шилви (Шайх Шиблий) қишлоғида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. «Дунё ва мен», «Жавобсиз савол», «Эврилиш», «Еттинчи малак», «Ойдин лаҳзалар», «Девоналармиз» китоблари давоми…