Педро Антонио де Аларкон. Учбурчакли шляпа (қисса)

Романсларда мадҳ этилган ва қуйида қандай юз берган бўлса шундай баён қилинган воқеа ҳақида ҳаққоний қисса МУАЛЛИФДАН Мен бу латифани биринчи марта умр бўйи ўзи туғилиб ўсган овлоқ қишлоқдан нарига чиқмаган бир эчкибоқар чўпондан эшитганман. Бу табиатан қув ва масхарабоз, давоми…

Жон Голсуорси. Адабиётда характер яратиш

Характер яратиш — сирли жараён, ҳатто айтиш мумкинки, эҳтимол, бу жараён характер яратилаётган муте ёки ўжар объектлардан кўра характер яратаётган одамнинг ўзи учун сирлироқдир. Бу жараёнга иш очилмаган, у ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ва унга аниқ бир таъриф бериши амримаҳол. Ҳар давоми…

Жон Голсуорси. Адабиёт ва ҳаёт

Адабиёт надир? Модомики, ёзувчи тўғрисида гапира бошлаганларидан аввал, унинг оламдан ўтиб кетгани маъқулроқ экан, бир нарсани келишиб олганимиз маъқул — муаллифи ҳаёт экан, унинг асарини ҳали адабиёт деб ҳисобламаймиз. Аммо бундай қилмаганимиз тақдирда ҳам китоблар бениҳоя кўп бўлганидан ва улар давоми…

Жон Голсуорси. Яна тўрт адиб қиёфасига чизгилар

Профессионал мунаққид деб аталмиш само аҳлига мансуб бўлмаган ёзувчи бошқа ёзувчилар тўғрисида мулоҳаза юритишга жаҳд қилар экан, фақат уларни дил-дилидан яхши кўргани учун бунга журъат қилади. Лекин тирик ёзувчи бошқа тирик ёзувчиларни дил-дилидан яхши кўриши камдан-кам бўладиган ҳодиса, аксинча, у давоми…

Жон Голсуорси. Олти адибнинг қиёфасига чизгилар

Мен биринчи навбатда 1812 йилда Лондонда туғилиб, 1870 йилда Гедехиллда вафот этган Чарльз Диккенснинг қиёфасини чизиб бермоқчиман. Ўша йиллар қай бир даражада бўлса-да, илк викторианлик даврининг улуғвор йиллари бўлган эди. Инглиз романнавислари гарчи ижтимоий адолатсизлик ҳолатлари намоён бўлаётганини кўриб, жуда давоми…

Хван Мун Квон

ШУНЧАКИ, АВВАЛГИДЕК Шамол олисларга олиб кетган кузак ёмғири кўксингга чак-чак томиб поклай бошлар қалбингни. Ўзинг ҳам билмайсан қайдан келдинг, қайга кетарсан тўхтама, йўлингда давом эт шунчаки, аввалгидек. Ғир-ғир эсаётган шабадаликда кўринса, кўринмаса устингдан кулгани бегоналарнинг юксакдан ёғавер ёмғирга ўхшаб шунчаки, давоми…

Чхон Ким

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Тоғдаги қишлоққа тун тушди сокин, Олисдан бир кучук вовуллади, вой… Уйдан чопиб чиқдим – келгандир ёрим – Изғирин самода нур сочарди ой. Эҳ, кўппак, не қилдинг устимдан кулиб – Кучук увилларди ойга термулиб. Рус тилидан давоми…

Шамсия

* * * Оппоқ орзулардан ҳурланди дилим, Фано нағмасида турланди дилим. Нурли ниятлардан нурланди дилим, Андуҳ забонини гунг қилгин, Раббим… Ҳовучим отқилаб ўйнади Ойни, Фалак тақдим этди менга бир найни… Чашмимдан чаккиллар чакки, баайни, Кавсар чашмасига тенг қилгин, Раббим… Ҳурлар давоми…