Мужоҳид Абдулмунайм Мужоҳид

МАЪЮС ТАБАССУМИНГ СОЯСИДА Оҳиста куйлайман, сени ўйлайман, Ой, юлдузлар тушиб сени йўқласин. Оҳиста-оҳиста сингиб куйлайман, Менинг ўғлим кўксинг узра ухласин. Кўзларингда ўқийман шул сўзларни: Нечун куйлар гўё ғамлардан озод, Гўё ўчган ташвиш — мотам излари, Гўёки кишвари Сулаймонобод? Сахий Ар-Рашиддек давоми…

Совет Жаманғараев (1929)

Совет Жаманғараев 1929 йили Бухоро вилоятининг Томди туманида туғилган. «Ёш даврон» (1960), «Ўланлар» (1965), «Тенгдошлар» (1966) китоблари чоп этилган. ЧЎПОН УЙИДА Оқ юзли келинчак куйманар, Гоҳ ўтов пардасин ёпади. Устида оқ кўйлак, ҳилпирар, Ел ўйнаб, пойини ўпади. Нозик қад, кийим-бош давоми…

Хожа Исмат Бухорий (1365-1436)

Хожа Фахриддин Исматилло бинни Масъуд Исмат Бухорий 15 асрнинг машҳур шоирларидан. Маълумотларга қараганда 1365 йилда туғилиб, 1436 йилда вафот этган. Асосан қасида, ғазал, маснавий ва рубоийлар ёзган. Амир Темур ўлимидан кейин Самарқанд тахтини эгаллаган Халил Султон (Темурнинг набираси, Мироншоҳнинг ўғли. давоми…

Бобо Афзал (XIII аср)

Бобо Афзал тахаллусли Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Афзалиддин Кошоний машҳур форс-тожик шоири ва файласуфи бўлиб, баъзи ғазалларини истисно қилганда, асосан, рубоий ёзиш билан шуғулланган. Шоирдан 483 та рубоий етиб келган бўлиб, уларда ҳакимона мулоҳазалар сўфиёна мушоҳадалар билан омухта бўлиб давоми…

Герман Другенбрудт

Шоир ва, таржимон Герман Другенбрудт (Germain Droogenbroodt) Бельгиянинг Роллегем шаҳрида туғилган. 1987 йили Испанияга кўчиб ўтган. Унинг 11 та шеърий китоби немис, италян, испан, инглиз, француз тилларида чоп этилган. МАСДАРГА ҚАЙТИШ Тубсизликда тубни кашф этгил соатларни ўқи вақт гирдобида сукунатни давоми…

Марлени Меҳиа Жарамилло (1975)

Марлени Меҳиа Жарамилло (Marleny Mejía Jaramillo) 1975 йили Колумбиянинг Меделлин шаҳрида туғилган. Колумбия миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган. Меделлин халқаро шеърият фестивалининг фаолларидан бири. *** Ёғдунинг назари Қатлиомни бошлаб юборар. Мавританлар пайғамбари айтганидай Соат тўхтаб қолар Судралиб-судралиб юрасиз сиз ҳам. давоми…

Собир Ўнар. Олишув (ҳикоя)

Бобошер Ҳанифага хат ёзганмиш. Бу — Бобошернинг элчиси Нурмат тўрткўздан чиққан гап. Абдимурод Бобошернинг рақиби. У элчининг бекорга бундай жаврамаётганини сезади. Элчи Абдимурод бу «янгилик»дан сўнг энди қай аҳволга тушаркин, деб кузатади. Абди эса ўзини қўлга олиб, совуққонлик билан чидайди, давоми…

Отабек Исмоилов (1953)

Отабек Исмоилов 1953 йилда Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир нечта шеърий, насрий ва илмий оммабоп китоблар муаллифи. Айни вақтда Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, давоми…

Гулчеҳра Умирова (1986)

Гулчеҳра Умирова 1986 йил туғилган. Низомий номидаги Педагогика университетининг филология факултетини тугатган. “Оппоқ орзулар”, “Шеър васли” номли китоблар муаллифи. Айни пайтда ўрта мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс бермоқда. БОЛАЛАР Ухлатманг болаларни, Бешигидан уйғотинг. Юрагига қулф солган, Эшигидан уйғотинг. давоми…

Мақсуда Жўрақулова (1990)

Мақсуда Жўрақулова 1990 йил Навоий вилоятида туғилган. Сирдарё вилояти Ховос транспорт касб ҳунар коллежининг Хўжалик ҳуқуқий фаолияти йўналишини тамомлаган. Айни вақтда “Хатирчи ҳаёти” газетасида фаолият юритмоқда. ВАТАН ҲИССИ Шеър ўқидим юрагим ёниб, Олов сўзлар кўчди тилимга. Олқишларда ортди ишончим, Мен давоми…