Хуршид Абдурашид (1995)

Хуршид Абдурашид – 1995 йилда туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини битирган. Соғинч соатлари Юрагим устина бошингни қўйгил, Кўксим ётоқ бўлсин ҳарир сочингга. Табассуминг нури сабуҳий сабо, Яноғингда икки чечак очилган. Бўлса истеъдодим мусаввирона, Тасвир давоми…

Ҳусан Мақсуд (1991)

Ҳусан Мақсуд – 1991 йилда туғилган. Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. “Ошиқ шарҳи ҳолида бадиий санъатларнинг ўрни (Алишер Навоийнинг ишқий ғазаллари мисолида)” рисоласи чоп қилинган. * * * Кўзларингнинг кенгликларида Қалбим учар мисоли бир қуш. давоми…

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди

2020 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди. Омон Матжон (тахаллуси; асл исм-шарифи Матчонов Омон) (1943.14.2, Хоразм вилояти Янгибозор тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1993). Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тугатган (1969). Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт давоми…

Таниқли профессор, таржимон Муҳаммаджон Холбеков вафот этди

Таниқли педагог ва моҳир таржимон, филология фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Холбеков вафот этди. Муҳаммаджон Холбеков 1950 йилда Самарқандда туғилган. Самарқанд давлат университетининг роман-герман филологияси факультетини тамомлаган. Самарқанд давлат педагогика институтида, Самарқанд давлат университетида кафедра мудири, факультет декани, филология йўналиши бўйича давоми…

Дилмурод Қуронов (1960)

Қуронов Дилмурод Хайдаралиевич, 1960 йил 27 октябрда Ўш вилоятида туғилган. Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори. 35 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади. Дилмурод Қуронов 100 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 та дарслик, 3 та монография, 3 давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов. Савол (ҳикоя)

Баҳодир атак-чечак юриб, “ая”, “ада” деганда, ўзи ҳам, ота-онаси ҳам қувончдан ўзларига сиғмасди. Беш ёшга тўлди. Пиёла синдирди. Онасининг жаҳлдан лаблари пирпиради. Қоши чимирилди. – Ҳой, аҳмоқ, нега пиёлани синдирдинг? – деб онаси бир тарсаки туширди. Баҳодир роса йиғлаб, охири давоми…

Поён Равшанов (1941-2020)

Таниқли адабиётшунос, адиб Поён Равшанов 1941 йилда Қамаши туманида туғилган. 1963 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Шуҳрат” (1996) медали билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси (2003). Самарқанд вилояти газетасида адабий ходим, Қарши Давлат педагогика давоми…

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон – Мамадали Маҳмудов вафот этди. Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрь куни Жиззах вилоятининг Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирган. Биринчи китоби — “Тоғ оҳуси” очерклар давоми…

Зинакан Пасанова (1956)

Зинакан Пасанова 1956 йилнинг 11 январида Ўш вилоятига қарашли Олай туманининг Мурдош қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келган. Зинакан Пасанова «Аёл сири» (1998), «Ёмғир тоғдан бошланар» (2001), «Сеҳрли тунлар» (2006), «Беш йил» (2008), «Академик Текенов» (2008), « Урушқоқ ғозлар» (2008), «Сирдош давоми…