Жонтемир (1994)

Жонтемир (Тоштемиров) 1994 йилнинг 18 сентябрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2013 йил Қарши давлат университети қошидаги 2-академик лицейни тамомлаган. 2020 йили ёш шоирлар ўртасида ўтказилган «Дуэл» лойиҳасида ғолиб бўлган. * * * Куз. Дарахтлар а-аста ечинди, Арча бундан мустасно давоми…

Нормурод Норқобилов. Кураш (қисса)

Хуррам қотма, йиқилган курашга тўймас, деганларидек тағин ўзи билан беллашмоқ ниятида келган Салабекни, одатдагидек, нимилиқ қаршиларкан, унинг бу бемаврид ташрифи жуда малол келаётган эса-да, феълига кўра, буни ошкор этмаслик важидан, кўзларини аввалига ерга қадади ва худди ўзининг туси айниган кирза давоми…

Нажмиддин Эрматов (1993)

Нажмиддин Эрматов 1993 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. * * * Сентябр тиғ урди август ортидан, Япроқларга сачраб кетди қон. Ҳолсизланган қуёшни судраб, Кетиб борар эди саратон. Куйиб куйлар эди хотима куйин, Атиргул шохидан кетолмаган қуш. Наводек ҳавога давоми…

Убайдулла Уватов (1940-2020)

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. 1958-1969 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини араб филологияси мутахассислиги бўйича тугатган. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини давоми…

Фазлиддин Воҳид. Оралиқ (ҳикоя)

1 Шодиқулни томи булутлар билан бўйлашиб турган бино томонга тийиқсиз ва изтиробли истак етаклаб келди. Бинонинг биринчи қаватидаги лифт олдида навбатга тизилганларнинг боши узра енгил оппоқ туман айланиб турарди. Шу боис уларни бир-бирларидан ажратиш қийин бўлса-да, Шодиқул навбатда турганларнинг гулдаста давоми…

Дамат Салмонўғли (1958)

Дамат Салмонўғли (Damət Salmanoğlu) 1958 йили Озарбайжоннинг Масалли районида туғилган. Шоир, публицист. Унинг қатор шеърий китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар, журналистлар уюшмаси аъзоси. Президент мукофоти соҳиби. Халқаро Расул Ризо ва Самад Беҳранди номидаги мукофотлар лауреати. ОНАЛАР Дунёнинг лал-инжуси, Тош-тошидир оналар. давоми…

Баҳодир Каримов (1966)

Каримов Баҳодир Нурметович 1966 йилнинг 7 февралида Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти Тозаёрмиш қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1991). “Вадуд Маҳмуднинг 20-йиллар адабий танқидчилигидаги ўрни” мавзусида номзодлик (1995), “ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси” (қодирийшунослик мисолида) мавзусида давоми…

Бахтинисо Маҳмудова (1993-2019)

Бахтинисо Маҳмудова 1993 йили туғилган. “Юрт келажаги – 2015” иқтидорли ёшлар танлови ғолибаси. “Ҳовучдаги юрак”, “Уфққа йўл” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. ВАТАН Мен шеърдай ўқидим дарахтларини, Ёдладим баргининг холларигача. Заминин баҳор деб, дунёни куз деб, Қучдим ёзларию қорларигача. Кўзимни нимадир давоми…

Гулноза Каримова (1990)

Гулноза Каримова 1990 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети магистратура босқичини тамомлаган. ХАЁЛ Кўзингни юмсангу тасаввур қилсанг, Гўё ўзгармаган ҳамма-ҳаммаси. Ва яна ўзингни бола деб билсанг, Беш ярим ё олти ёшлар чамаси. Яна ранглар тиниқ, ҳаво яна соф, Бир давоми…

Ғози Раҳмон. Қарқара мерган (ҳикоя)

Қарқара мерган туғилиб вояга етган Сардоба қишлоғидан отнинг бошини ўнг тарафга бурсангиз Бухорога, чап томонга бурсангиз Жайҳуннинг нақ ўзига чиқасиз. Қарқара мерган йигитлик вақтида Бухоро амирининг номдор сарбози бўлган. Ҳар қандай муҳорабада мерганнинг куни туғади. Ўзини кўрсатган мерган ёвқурлиги учун давоми…