Шодмон Отабек. Чироқ (ҳикоя)
Ҳар гал қишлоққа борганимда мактаб ёнидан ўтаман. Қайтмас, бетакрор болалик хотиралари беихтиёр кўз олдимда жонланади.Онамнинг айтишича, шаҳарда юравериб, “дийдам қотиб кетган”. Аммо қадрдон мактабимни кўрганимда ҳаяжонимни босолмайман. Қадамларим ўзимга итоат этмай, беихтиёр бўшашиб, секинлайман. Мактабга киргим келади. Аммо негадир кирмайман… давоми…