Улуғбек Ҳамдам. Унутилган най навоси (ҳикоя)

Тинглагил, най не ҳикоят айлагай,Айрилиқлардан шикоят айлагай.Мавлоно Румий Олис-олисларда чалинган ҳазин най саси ниҳоят яқинлашиб, шундоқ қулоқлари остида янграганда А. чўчиб уйғонди. Уйғондию негадир бу сафар най садоси уйқуси билан бирга ўчмади: аксинча, эндигина у кўз очган хобхонани, даҳлиз ва давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Қайтиш (ҳикоя)

1. Бугун у ишдан кетди. Ишдан-а?!.. Ҳа-ҳа, ишдан кетди деяпман мен сизга… Бақирганим йўқ. Мен бор йўғи унинг ишдан кетганидан хабар бераяпман. Шу тобдаги кўнгил ҳолим унинг ишдан кетганлиги ҳақидаги хабар мазмунига мос. Тўғрироғи, хабар мени ўз сажиясига кўра созлаб давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Тош (ҳикоя)

(ёки Ёвузликнинг туғилиши)Негадир юрагим сиқилаверади. Йўқ, чамаси, нима учун бу ҳолга тушишимни биладигандекман. Лекин гап бунда эмас, балки давомийликда. Ахир биз одамзод қалби шаббодага тутилган япроқ мисол айланиб – ўзгариб туради, дея биламиз, модомики шундай экан, нега тушкун кайфият менинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Узоқдаги Дилнура (ҳикоя)

– Ало… Козим ака? Ало!.. Бу мен – Нозим… – Нозимжон?.. Яхшимисан, иним? – Ака… Козимжон ака!.. – Лаббай, ука. Гапирсанг-чи, тинчликми?.. – Нима бўлди?.. – хаёли ота-онасининг омонат жонига кетди Козимжоннинг. – Юнус тоғам… Тоғамни бериб қўйдик… – А?!.. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Кўзини очиб юмган одам (ҳикоя)

Кўзларимни очганим ҳамон савқитабиий ёрдамида ҳис қилдимки, устозимнинг кўзлари мангуга юмилибди. Э воҳ!..Жанозасига улгурай, дея жадал йўл тадоригини кўрдим. Уйдан ташқарига чиқарканман, кўзим негадир ҳув баланд тоғлар бошида худди оқ рўмол янглиғ солланган чиройли, маҳобатли, оппоқ булутларга тушди. Азадор бўлишимга давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Бир пиёла сув (ҳикоя)

Менга вазифа юклатилган эди. Бироқ нима учун айнан менга? – билмайман. Ким ва қандай вазиятда топшириқ берди? – буни ҳам негадир эслай олмайман. Ёдимда қолгани – нимадир ортилган, иккита от қўшилган аравани шом тушгунга қадар манзилга элтишим зарур. Нега энди давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Мусулмон (ҳикоя)

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлағай,Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлағай.Навоий Кўклам келдию ҳовлидан бир қушча кетмас бўлди. Аввалари эътибор қилмаган эканми, Ҳусан энди унга кунда кўзи тушади: қушча гоҳ у, гоҳ бу дарахтга танда қўяди. Гуллаш пайтида давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Оташ (ҳикоя)

Қўй боқиб юриб шу томонларга тасодифан келиб қолган болакай кўриб қолмаганда Оташнинг ҳоли нима кечарди — айтиш қийин. Ёши қирқни қоралаб қолганига қарамай сўққабош яшаса, устига устак, улкан шаҳардан четда — истиқоматчилари бирин-сирин мангуга тарк этган, бугунга келиб нураб битаёзган давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Лола (ҳикоя)

Шундоқ рўбарўмда қоя – қиррадор тошли, тик ва баҳайбат. Устида ҳилпираб турган алвонранг, ваҳшийларча гўзал лолага ҳамма ўзини уради. Осмон қизғиш, қора ва оқ – олачипор булутдан кўйлак кийган. На тун ва на кун, аллақандай аралаш палла. Пастдан қараганда буларнинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сабо ва Самандар (романдан парча)

Ишқ ичра мени йўқ айла, ё Раб!Навоий. 1Яна бағри чок-чокидан сўкилиб уйғонди. Яна кўкрагида ўша туйғу, ҳаётида ўша ғалаён, бошида эса ўша исён бор эди унинг. Яна дардига дунёдаги жамики малҳамларнинг кор этмаслигини суяк-суягигача англаб турарди. Англаганидан, кўзлари уйқули бўлишига давоми…