Улуғбек Ҳамдам. Тош (ҳикоя)

(ёки Ёвузликнинг туғилиши)Негадир юрагим сиқилаверади. Йўқ, чамаси, нима учун бу ҳолга тушишимни биладигандекман. Лекин гап бунда эмас, балки давомийликда. Ахир биз одамзод қалби шаббодага тутилган япроқ мисол айланиб – ўзгариб туради, дея биламиз, модомики шундай экан, нега тушкун кайфият менинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Узоқдаги Дилнура (ҳикоя)

– Ало… Козим ака? Ало!.. Бу мен – Нозим… – Нозимжон?.. Яхшимисан, иним? – Ака… Козимжон ака!.. – Лаббай, ука. Гапирсанг-чи, тинчликми?.. – Нима бўлди?.. – хаёли ота-онасининг омонат жонига кетди Козимжоннинг. – Юнус тоғам… Тоғамни бериб қўйдик… – А?!.. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Кўзини очиб юмган одам (ҳикоя)

Кўзларимни очганим ҳамон савқитабиий ёрдамида ҳис қилдимки, устозимнинг кўзлари мангуга юмилибди. Э воҳ!..Жанозасига улгурай, дея жадал йўл тадоригини кўрдим. Уйдан ташқарига чиқарканман, кўзим негадир ҳув баланд тоғлар бошида худди оқ рўмол янглиғ солланган чиройли, маҳобатли, оппоқ булутларга тушди. Азадор бўлишимга давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Бир пиёла сув (ҳикоя)

Менга вазифа юклатилган эди. Бироқ нима учун айнан менга? – билмайман. Ким ва қандай вазиятда топшириқ берди? – буни ҳам негадир эслай олмайман. Ёдимда қолгани – нимадир ортилган, иккита от қўшилган аравани шом тушгунга қадар манзилга элтишим зарур. Нега энди давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Мусулмон (ҳикоя)

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлағай,Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлағай.Навоий Кўклам келдию ҳовлидан бир қушча кетмас бўлди. Аввалари эътибор қилмаган эканми, Ҳусан энди унга кунда кўзи тушади: қушча гоҳ у, гоҳ бу дарахтга танда қўяди. Гуллаш пайтида давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Оташ (ҳикоя)

Қўй боқиб юриб шу томонларга тасодифан келиб қолган болакай кўриб қолмаганда Оташнинг ҳоли нима кечарди — айтиш қийин. Ёши қирқни қоралаб қолганига қарамай сўққабош яшаса, устига устак, улкан шаҳардан четда — истиқоматчилари бирин-сирин мангуга тарк этган, бугунга келиб нураб битаёзган давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Лола (ҳикоя)

Шундоқ рўбарўмда қоя – қиррадор тошли, тик ва баҳайбат. Устида ҳилпираб турган алвонранг, ваҳшийларча гўзал лолага ҳамма ўзини уради. Осмон қизғиш, қора ва оқ – олачипор булутдан кўйлак кийган. На тун ва на кун, аллақандай аралаш палла. Пастдан қараганда буларнинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сабо ва Самандар (романдан парча)

Ишқ ичра мени йўқ айла, ё Раб!Навоий. 1Яна бағри чок-чокидан сўкилиб уйғонди. Яна кўкрагида ўша туйғу, ҳаётида ўша ғалаён, бошида эса ўша исён бор эди унинг. Яна дардига дунёдаги жамики малҳамларнинг кор этмаслигини суяк-суягигача англаб турарди. Англаганидан, кўзлари уйқули бўлишига давоми…

Хуршид Даврон. Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон

Ҳамма юксак чў ққигаЧиқмоқни истар,Лекин ҳеч ким водийга тушибБоққиси келмайди0Ъ з юрагига.Дзюн ТАКАМИ Мен ёниб турган чироққа қўлимни тутиб:“Қўлимни қанча тутиб турсам, шу вақт ичида ллни кўришгаимкон беринг”, – деб 0Ъ тиндим.Аммо улар чироқни 0Ъ чириб: “Сен ллни кў рмайсан”, давоми…

Хуршид Даврон. Осмонда қуёш йўқ эди (ҳикоя)

Ҳижрий 853 йил рамазон ойининг саккизинчи куни – мелодий 1449 йил 25 октабр куни Самарқанддан чиққан кичик карвон жанубдаги тоғлар томон йўл олди. Карвоннинг ўртасида қотма гавдалик, кўркам ва оё юзли, юз-кўзидан вазмин табиатлиги сезилган, соч-соқоли оқарган бир киши оғир давоми…