Василий Шукшин. Ойдиндаги суҳбатлар (ҳикоя)

Маря Селезнева болалар боғчасида ишларди, лекин ундан аллақандай бир хас-талик тарқатувчи таёқчалар топишди-да, ўзингизга бошқа иш топинг, қайта ихтисос-лашинг, дейишди – Қаердан иш топаман? – аччиғланди Марья. – Пенсияга бор-йўғи бир ярим йил қолган бўлса. «Бошқа иш топ», дейиш осон давоми…

Владимир Даль. Чипта кавушли тулки (эртак)

Қиш тунларининг бирида йўл бўйлаб кетаётган тулкининг қорни оч эди. Булутлар осмонда осилиб турар, далага қор учқунлари сочилиб – сочилиб тушар, қор майдалаб ёғарди.«Ҳечқурса, бир тишлам егулик бўлсайди», — дебди тулки. У йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди; йўлда давоми…

Константин Паустовский. Ёз билан ҳайрлашув (ҳикоя)

Неча кундирки, тинмасдан совуқ ёмғир қуяди. Боғда намхуш шамол шовуллайди. Кундуз соат тўртларданоқ керосинли чироқларни ёқдик. Шунда беихтиёр ёз бутунлай тугаганлиги, ер тобора туманларга қоришиб бораётгани, атрофни изғирин, айни пайтда, ғалати қоронғулик босиб келаётганини илғаб қолдик.Ноябр охири — қишлоқдаги энг давоми…

Анор. Қизил лимузин (ҳикоя)

Етти дўнглик шаҳримдаМен гулимдан айрилдим.На ўлимни тушунмоқлик,На ундан қўрқмоқлик айб.Нозим ҲИКМАТ О. хаёллари чувалашиб тўхтади, атрофга аланглади. Бу жойлар унга танишдай, бироқ тор кўчани илк дафъа кўриб туриши. Бир-икки қаватли уйлар, эски, нураган ҳовлиларнинг бад, қоришиқ бўйлари, эшиксиз-деразасиз деворга бориб давоми…

Жан Пол Сартр. Маҳбус (ҳикоя)

Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Атиргулнинг тикони (ҳикоя)

Кечга яқин чегарага яқинлашганларида Нэна Даконте никоҳ узуги та-қилган бармоғидан ҳамон қон томчилаётганини кўрди. Кигизранг ёмғирпўш кийган испан жандарми карбид чироғини тутиб уларнинг паспортини узоқ кўздан кечирди. Пиреней тоғларидан эсаётган кучли шамол уни учириб кетаман дерди. Гарчи иккала паспорт ҳам давоми…

Акутагава Рюноскэ. Чакалакда (новелла)

Маҳкама тўраси терговида ўтинчининг айтганлари Худди шундай. Мурдани мен топдим. Бугун эрталаб ҳам, ҳамишагидек ўтин чопиш учун тоққа, узоқроққа чиққан эдим. Ўлик шу тоғ тагидаги чакалакда ётган экан. Аниқ қаерда? Ямасинга ўтадиган қатнов йўлидан тахминан тўрт-беш тё* ичкарида бамбук билан давоми…

Юрий Казаков. Хунук (ҳикоя)

Тўй қизигандан қизиди. Келин-куёвни аллақачон чимилдиққа кузатиб қўйишган. Қишлоқ бўйлаб хўрозларнинг дастлабки қичқириғи эшитилди, гармончи бисотидаги бор куйни чалиб тугатди, уйлар оёқларнинг зарбидан зир-зир титради. Чироқлар ҳануз теварак-атрофни ёритиб турибди, уйларнинг деразасидан ҳалиям ухламаган ўйинқароқ болалар кўриниб қолади.Жуда кўп ейилди, давоми…

Жорж Бредшоу. “Бош чаноfи ва бойўғли” (ҳикоя)

Иши ўнгидан келиб юрган картина галереяси эгаси Эдуард Лориллард, юмшоқкурсига ястанганча қотма гавдасини чўзиб, оёғини столга қўйди-да, жиринглаётган гўшакни олди. Унинг хаёлчан нигоҳи чиройли буюмни, асл Вайоминг нефритидан сайқаллаб ясалган тўқ-яшил тухумни силаётган чап қўлида эди.– Газеталарни ўқигандирсиз? – деб давоми…

Нодар Думбадзе. Юрагимнинг бир парчаси (ҳикоя)

Жўка дарахтининг остида бошини қуйи солганча бузоқчаларининг арқонини ушлаб ялтирбош болакай ўтирибди. Ёшовсираган кўзларини лой-балчиқ қотиб қолган яланг оёқларига тикиб ўй суряпти: “Бу чол дадамнинг худди ўзи! Оппоқ сочлари… Қоп-қора қошлари… Кенг бурни… Чиройли кўзлари… Овозиям майин, ширали… Кўзимни юмиб давоми…