Қамчибек Кенжа. Яна Ҳинд сорига (2002)

Темурийлар, бобурийлар сулолаларига оид китобларни излаб, Лакнов университетига бордик. Қатнов тиғизлигидан, тез юриб бўлмасди. Бунинг устига икки ёни очиқ машинанинг мотори тракторники эканми, тариллаб қулоқларни қоматга келтирди. Университет қошидаги Робиндранат Токур (Тагор) номли кутубхонага кирдик. Бизни директорнинг муовини бепарвогина кутиб давоми…

Худойберди Тўхтабоев. «Фермер қизга тош отманг» (драма)

Шокалоннинг шоҳона қурилган ҳовлиси. Айвонда Шокалон билан хотини Шаҳринисо атлас тўшакларга, пар ёстиқларга ясланишиб суҳбатлашяпти. Нарироқдаги баланд тушган равонда ўғли Шоумар уч-тўрт тенгқурлари билан қарта ўйнаяпти. Хизматкор аёл эр-хотин олдига сўйилган қовун олиб киради.Аёл – Мен энди кетаверайми?Шаҳринисо – Йигитларга давоми…

Азиз Норқулов. Айбсиз хотиннинг «айби» (ҳажвия)

Қишлоқ одамларининг самимийлиги, соддалигидан кўнглинг яйрайди. Турли-туман ҳангомаларни ўзларидан эшитсангиз, «ичагингиз узилиши» тайин. Тилдан-тилга кўчиб юрадиган бу латифнамо гаплардан сизларни ҳам баҳраманд қилгим келди. Укаси билан қаттиқ жанжаллашиб қолган Рашид буванинг аччиғи чиқди. — Ҳа, сеними, мелисага бериб роса югуртирмасам, давоми…

Муҳаббат Ҳамидова. Одамнинг ўрни (ҳикоя)

Чол қишлоқ чеккасидаги чоғроққина ҳовлида ёлғиз кампири билан яшарди. Бувимнинг айтишича, улар қишлоғимизга “мусофир” экан. Лекин қачон ва қаердан келиб қолишгани ҳанузгача менга қоронғу. Ҳар ҳолда, эсимни таниганимдан буён улар шу ерда эди. Тундлигиданми ёки тўй-ҳашамларга кам аралашганиданми, чол одамлар давоми…

Илҳом Зойир. Икки ҳажвия

Меҳмонларни корхона цехлари билан таништираётган Сотти Сувоновичнинг қаватида пилдираб юрган ўринбосари Ҳалимжон ҳовлиққанча хўжалик ишлари мудири Турдиқулни бир чеккага тортди.— Турдиқул, тезда бир парча латта топ! — деди типирчилаб.— Латта?! Қанақа латта? — деди Турдиқул пешанаси тиришиб.— Оёқ, э, ботинка давоми…

Абдул Ҳамид. Ноўрин ваъда (ҳажвия)

Миш-миш тарқалди. Ҳусанбой баъзи ҳамкасблари билан гаплашмай қўйганмиш. Энг қизиғи, ўша “баъзи”лар унинг улфатларимиш. Қизиғи, Ҳусанбой улар билан уришмаган, сўкишмаган, бор-йўғи чойхонада бирга ўтирган-у…Бу гаплар, одатдагидек, тўппа-тўғри Суннат Азларовичнинг қулоғига етиб келди. У жамоа иноқлиги учун қаттиқ жон куйдиргувчи одам давоми…

Абдуғани Абдувалиев. Ғаройиб ҳайкал (ҳажвия)

У онасининг қорниданоқ тагли-тугли бўлиб туғилди. Уни «пуф-пуф»лаб боқишди, тетапоя бўлиб қад ростлагач, худди ҳайкалчадек боғчага олиб бориб ўрнатишди. — Пойдевори борми? — деди боғча мудираси Ҳайкалчанинг уёқ-буёғини сийпалаб. — О, бўлганда қандоқ! Фалончиевнинг болалари бўлади-я! — дейишди саволга жавобан. давоми…

Саид Анвар. Ота эккан дарахт (ҳикоя)

Қ. Э.га.Қурбон акани яхши билмайман. Кўпчилик дўстларим ҳам деярли шу фикрда. Билганим, кўришганда «Дарсингни қилдингми?» деб сўрайди. Бу унинг «бола-чақанг тинчми, ишларинг яхшими, кечаги ишларинг битдими», дегани. Хайрлашаётиб ҳам, бўпти яхши бор, соғу саломат бўл, демайди. «Дарсингни қил!» дейди. Яна давоми…

Муҳаммад Шодий. Ажаб дунё (ҳикоя)

— Жалолиддин!— Кираверинг, — деди уй эгаси, — дарвоза очиқ. Эшикни журъатсизлик билан очиб, қўлида ҳасса, кириб келар экан: — Хайрият, шу ерда экансан, — деди Назар бобо, пешвоз чиқаётган уй эгасини кўриб. — Э, муаллим, ўзингизмисиз? — Жалолиддиннинг чеҳраси давоми…

Мухторали Носиров. «Ф.И.Ш.» нима? (ҳажвия)

Яқинда иш билан каттагина муассасага киргандим, тўлдириш учун қўлимга қоғоз (“бланка”) тутқазишди. “Хайрият, ўзбекча экан!” деб хурсанд бўлиб кўз ташлади-му ҳафсалам пир бўлди. Бошланишидаёқ катта-катта ҳарфлар билан “Ф.И.Ш”. деб ёзиб қўйишибди.“Фиш” нима? — сўрадим “бланка” берган ходимдан.“Фиш” эмас, “Ф.И.Ш.”, — давоми…