Нормат Йўлдошев. Ёниқ қалб мунаққиди (2012)

Атоқли мунаққид Озод Шарафиддинов адабиётшунослик майдонига ўтган асрнинг эллигинчи йилларида кириб келди. Бу хусусда, улуғ ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу сўзларини эслаш жоиздир: “Озод Шарафиддинов адабиёт илмига, аниқроқ қилиб айтганда, адабий танқидчиликка ёниб кирди ва ҳозиргача мана шу фазилатни сақлаб қолди”. давоми…

Анвар Суюнов. Ота ва ўғил (ҳикоя)

Бийдай далада саратоннинг зилдай ҳовури кезади.Қуёшнинг аччиқ нурлари қияламаларда тиккайиб турган шувоқларни қичирлатиб, билқиллаган тупроққа сингиб кетади.Қиялик этагида ўн беш-йигирма уйли қишлоқ жойлашган, бир томони какраю каррак, маскавагу туяқорин лар тўшалиб ётган лалми тўқайзорга туташиб кетади. Аслида бу тўқайзор эмас, давоми…

Ўткир Ўсаров. Ҳаёт (ҳикоя)

“Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қайтаман. Турли одамларни кўраман, турли хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Бир оз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ деб ҳам ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли давоми…

Шавкат Булут. Марямнинг кўз ёшлари (ҳикоя)

Кўнглим нимадандир ғаш. Шаҳар кўчаларида бепарво айланиб юрибман. Одатим шунақа, юрагимда ғашлик пайдо бўлди дегунча, кўчага югураман. Баъзан кўча ҳаёти одамга минглаб саҳифалик китоблардан ҳам кўпроқ сабоқ бериши мумкин. Кўчалар, ғарибона кулбалар сўқир кўзларга бамисоли офтобдир. Ҳаётни ўрганишни истаган киши давоми…

Олимжон Холдор (1932)

Шоир Олимжон Холдор 1932 йил 18 сентябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Аввал тўлиқсиз ўрта мактабда, сўнг Андижондаги педагогика билим юртида ўқийди. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатгач, аввал мактабда ўқитувчи, Андижон радиосида муҳаррир, сўнг журнал ва газеталарда мухбир давоми…

Раҳимжон Раҳмат. Адашвой (ҳикоя)

Бўйин ва оёқлари ингичка, тили бироз чучук, феъли тезроқ Адашвой адашиб қолди. Велосипедига бир қоп шоли ортиб Қумқишлоқ тегирмонига борган эди. Тегирмончи: чироқ ўчиб қолди, кечқурун ёнса, эрталабгача оқлаб қўяман, деди. Адашвой изига – Қирқлар қишлоғига қайтди. Қайтишда йўл эниш, давоми…

Наим Каримов. Ғулом Зафарий (2012)

Ўтган асрнинг бошларида янги ўзбек адабиёти деган феноменнинг юзага келгани муҳим воқеа эди. Агар мураккаб тарихий даврда яшаган ижодкорлар шеърият, наср ва драматургия турларидаги асарлари билан янги тарихий даврнинг эрк ва ҳуррият ғояларини фидойилик билан тарғиб ва ташвиқ қилмаганларида, мудроқ давоми…

Жўра Фозил. Куёв (ҳажвия)

Ниҳоят, Жамолбойни уйлантирадиган бўлишди.Жамол деганимиз аллақачон йигирма бешни уриб қўйган бўлишига қарамай, ҳамон бўйдоқ, сўппайганича қишлоқдаги тўй-маъракалардан қолмайдиган бир йигит. Ким нима иш буюрса, йўқ демай бажариб кетаверади. Кийимларини ивитиб сув ташиш, ўтин ёриш, ўчоқ қазиш, чой қайнатиш каби ишлар давоми…

Нурали Қобул. Бургутлар чўққиларда яшайди (ҳикоя)

Шаршара довонидаги ҳашарчилар ўтовда тунаб, эртаси эрталаб Супа текислиги орқали Бахмалга ўтмоқчи эдик. Ўйлаганимиздек қуёш ботар-ботмас довонга етиб келиб, уч юз метрлар чамаси баландликдан тушадиган шаршарани томоша қилдик.Узоқ йўл юриб чарчаган эканмиз, шекилли, ҳаммамиз барвақт ётдик. Бундай ҳавода икки соат давоми…

Машраб Бобоев. Тупроқ ҳиди (ҳикоя)

Аҳмадбек кўчасига бурилиб ўн-ўн беш қадам юрди-ю, муюлишда ўтирган одамларни кўриб, тўхтаб қолди. Қовжираб қолган майса устида кийим-боши ва юзларидан қишлоқдан келгани билиниб турган икки аёл болаларини эмизганча бир-бирларига нималарнидир тушунтириб, уларнинг ўртасида эса, ёз бўлишига қарамай китель кийиб олган давоми…