Ғулом Фатҳиддин (1955-2023)

Ғулом Фатҳиддин 1955 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Воҳим қишлоғида туғилган. ТошДУ (бугунги Миллий университет)нинг журналистика факультетини битирган . Бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган. Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, “Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса давоми…

Озод Шарафиддинов. Буюк инсон, буюк ёзувчи (2012)

Менинг ҳаётимда бир қатор кунлар, йиллар, саналар бор: ўшаларни унутилмас саналар деб биламан. Шулардан бири – 1940 йилнинг 1 майи. Бунинг унутилмаслиги сабаби шундаки, шу куни мен Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романини сотиб олган эдим. “Қутлуғ қон” романи ўша вақтда жуда давоми…

Шуҳрат Маткарим. Чорраҳадаги «аҳмоқ» одам (ҳикоя)

Аввалига қаттиқ қўрқиб кетдим. Кейин ўз танимни ўзим ҳис қилмай туриб қолдим. Чурр!!! Ҳуштак яна қаттиқ чириллаганида ҳушимга келиб атрофга аланг­ладим. Теварагимда машиналар “шув-шув” ўтар, ҳайдовчилар менга норози бақраярдилар.Чуррр!Энди ҳуштак чалаётган кишини кўрдим. У йўл четида турар, қўлига қизил латта давоми…

Шуҳрат Маткарим. Фикрсиз одам (ҳикоя)

Бу одамнинг юзи йўқ. Демак кўзи йўқ, қоши йўқ. Умуман боши йўқ.Унинг силлиқ таралган сочи бор, холос. Яна оғзи ҳам. Лекин лаблари йўқ. Чунки, лаблар қимтилиши ё кулиши муқаррар. Шунинг билан бирор кайфият ифода этилиши мумкин. Бу эса хавфли. Сабабики, давоми…

Нормат Йўлдошев. Ёниқ қалб мунаққиди (2012)

Атоқли мунаққид Озод Шарафиддинов адабиётшунослик майдонига ўтган асрнинг эллигинчи йилларида кириб келди. Бу хусусда, улуғ ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу сўзларини эслаш жоиздир: “Озод Шарафиддинов адабиёт илмига, аниқроқ қилиб айтганда, адабий танқидчиликка ёниб кирди ва ҳозиргача мана шу фазилатни сақлаб қолди”. давоми…

Анвар Суюнов. Ота ва ўғил (ҳикоя)

Бийдай далада саратоннинг зилдай ҳовури кезади.Қуёшнинг аччиқ нурлари қияламаларда тиккайиб турган шувоқларни қичирлатиб, билқиллаган тупроққа сингиб кетади.Қиялик этагида ўн беш-йигирма уйли қишлоқ жойлашган, бир томони какраю каррак, маскавагу туяқорин лар тўшалиб ётган лалми тўқайзорга туташиб кетади. Аслида бу тўқайзор эмас, давоми…

Ўткир Ўсаров. Ҳаёт (ҳикоя)

“Мен ҳар куни шу йўлакдан ишга қайтаман. Турли одамларни кўраман, турли хил воқеаларга гувоҳ бўламан. Бир оз синчковроқман. Ҳамма нарсага эътибор қаратишни ёқтираман. Буни кўрганлар балки сал ғалатироқ деб ҳам ўйлаши мумкин. Лекин бу мени қизиқтирмайди. Тўғри, журналистика соҳасида айтарли давоми…

Шавкат Булут. Марямнинг кўз ёшлари (ҳикоя)

Кўнглим нимадандир ғаш. Шаҳар кўчаларида бепарво айланиб юрибман. Одатим шунақа, юрагимда ғашлик пайдо бўлди дегунча, кўчага югураман. Баъзан кўча ҳаёти одамга минглаб саҳифалик китоблардан ҳам кўпроқ сабоқ бериши мумкин. Кўчалар, ғарибона кулбалар сўқир кўзларга бамисоли офтобдир. Ҳаётни ўрганишни истаган киши давоми…

Олимжон Холдор (1932)

Шоир Олимжон Холдор 1932 йил 18 сентябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Аввал тўлиқсиз ўрта мактабда, сўнг Андижондаги педагогика билим юртида ўқийди. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатгач, аввал мактабда ўқитувчи, Андижон радиосида муҳаррир, сўнг журнал ва газеталарда мухбир давоми…

Раҳимжон Раҳмат. Адашвой (ҳикоя)

Бўйин ва оёқлари ингичка, тили бироз чучук, феъли тезроқ Адашвой адашиб қолди. Велосипедига бир қоп шоли ортиб Қумқишлоқ тегирмонига борган эди. Тегирмончи: чироқ ўчиб қолди, кечқурун ёнса, эрталабгача оқлаб қўяман, деди. Адашвой изига – Қирқлар қишлоғига қайтди. Қайтишда йўл эниш, давоми…