Зойир Мамажонов. Эрингизга гап йўқ (ҳажвия)

Ғуломов аввал соатига, сўнг атрофга қаради. Бино ёнидаги майдончада турган яшил «Жигули»ни кўриб: «Шу, ўзи. Мендан олдин келибди-да», деган гап кўнглидан кечди. Машинадан тушиб ланж кайфиятда қўш табақали, ойнаванд эшик ёнига борди. Ичкарига зимдан тикилиб турганида, чиқиб келаётган котибага кўзи давоми…

Эдгар Аллан По. Юрак (ҳикоя)

Рост, мен жаҳлдор одамман. Ўлгудек асабим чатоқ. Аввалдан шунақа эдим. Тарки одат — амри маҳол. Лекин сиз мени ақлдан озганга чиқараётганингиз инсофдан эмас. Бу касаллик менинг зеҳнимни ўтмаслаштиргани йўқ, аксинча, уни янаям чархлади. Хусусан, эшитиш қобилиятимни янаям оширди. Эҳ-ҳе, ер давоми…

Содиқ Ҳидоят. Лола (ҳикоя)

Тонг саҳардан бошлаб осмонда булутлар югургилаб қолди. Этни жунжиктирувчи совуқ шамол эсар, унинг таъсирида сарғайган нимжон япроқлар бандидан узилар, ҳавода чарх ура-ура ерга тушарди. Дарахтлар таги қалин баргихазон билан қопланган эди. Бир гала қарға қағиллаганча номаълум тарафга учиб кетди. Қишлоқ давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Бальтасар ҳаётидаги унутилмас кун (ҳикоя)

Қафас тайёр бўлгач, Бальтасар одати бўйича уни кўчага қараган айвонга илиб-қўйди. Кўнгли жойига тушиб, эрталабки нонуштага ўтирди. Бежирим ишланган қафас ўтган-кетганнинг диққатини ўзига тортди, тез орада Бальтасарнинг уйи рўпарасида одамлар тўпланишди. Йиғилганларнинг қафасни кўкларга кўтариб мақташаётганини эшитган Бальтасар уни олди-да, давоми…

Эрнест Хемингуэй. Маэстро билан мулоқот

ЭРНЕСТ ХЕМИНГУЭЙ ВА МАЭСТРОёхуд башарий касбларнинг энг мушкули борасида суҳбатлар Миннеаполис университети журналистика факултети битирувчиси, йигирма икки ёшли Арнолд Самуэлсон машҳур адиб Хемингуэй билан учрашиш истагига тушади. У олис Мичиган штатидан йўлга чиқиб, Флоридагача бўлган салкам икки минг чақиримли масофани давоми…

Ясунари Кавабата. Анор (ҳикоя)

Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати давоми…

Ясунари Кавабата. Жонсиз юз (ҳикоя)

— Бечорани кўришга қанчалик интиқ бўлаётганингизни кўз олдимга келтираяпман, — деб гап бошлади қайнонаси уни марҳума хотини ётган хонага шоша-пиша бошлар экан. — Мана, қаранг, ўлим уни қандай кўйга солди, — дея майитнинг юзига ёпилган оқ ёпинчиқни очишга тутинди. Бироқ давоми…

О’Генри. Сўнгги япроқ (ҳикоя)

Вашингтон Сквернинг ғарбидаги кичик бир даҳада кўчалар чалкашиб кетган ва “тор кўчалар” номини олган йўлакчаларга бўлиниб кетган эди. Бу “тор кўчалар” ажабтовур бурчаклар ва эгри чизиқлар ҳосил қилганди. Ҳаттоки, бир кўча ўзини-ўзи бир ёки бир неча марта кесиб ўтарди. Бир давоми…

Константин Паустовский. Кекса ошпаз (ҳикоя)

1786 йилнинг қиш кечаларидан бирида Вена шаҳрининг чеккасидаги кичкина ёғоч уйчада графиня Туннинг собиқ ошпази бўлмиш сўқир чол оламдан ўтди. Тўғрисини айтганда, бу — уй ҳам эмас, боғнинг хилватидаги путурдан кетган бир қоровулхона эди. Боғ шамол синдириб итқитган чирик шох-шаббаларга давоми…