Эркин Усмон. Киприкдаги ёш (ҳикоя)
ФИРДАВС: Мени бу ерга қачон, қай аҳволда олиб келишганини билмайман.Кўзимни очсам, оти ҳам, ўзи ҳам совуқ «реанимация» хонасида ётибман.Энига беш, бўйига уч қулоч келадиган, шифтию деворларига оппоқ кафел ёпиштирилган хона. Девордаги бир жуфт неон лампаси, хона бурчагидаги дори-дармонлар, сонсиз-саноқсиз шиша давоми…