Сирожиддин Саййид. “…Бир мутаржим хокисор” (2007)

Низом Комиловни илк кўрган киши: “Шоир бўлса керак”, деб ўйлайди. Иккинчи бора кўрганда: “Мумтоз адабиёт бўйича олиму фозил одам”, деган хулосага келади. Яна бир маротаба суҳбатлашса: “Замонавий шеъриятнинг катта билимдони, бекин, беғараз, софдил ва меҳрпарвар бир мунаққид билан танишиб қолдимми?”, давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Бердақ дунёси (2007)

Ҳар бир халқнинг ўз маънавий қадриятлари ва миллий ғурурига айланган алломалари бор. Навоий, Пушкин, Абай, Махтумқули, Тўхтағул ва Бердақ сиймоларида дунё халқлари ўзбек, рус, қозоқ, туркман, қирғиз ва қорақалпоқ халқларини кўз ўнгига келтиради. Бердимурот ҳақнинг қулиСаҳронинг сариғ булбули — деб давоми…

Комил Аваз. Огаҳиёна огоҳлик (2007)

Маълумки, халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, моҳир таржимон, тарихнавис олим, давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий 1909 йилнинг 17 декабрида Хива шаҳри яқинидаги Қиёт қишлоғида мироб оиласида дунёга келган.Огаҳий баракали давоми…

Абдулла Аъзам. Ишқ сиррин нотавонлардин сўрунг (2007)

Алишер Навоий ижодида ишқ энг муҳим мавзулардан биридир. У айниқса шоирнинг одамзод ва жамият тўғрисидаги қарашлари бадиий тарзда мужассам этилган “Хамса” асарининг бош мақсадини ташкил этади: Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасин,Икки жаҳон демаки, жон бўлмасин. Бизни бу мақолада мазкур мавзу давоми…

Оташ Холмирзаев. Адибнинг уч куни (2007)

Ёзнинг айни чилласи… Уйга кеч қайтдим. Бир пиёла чой ичиб, энди ётишга чоғланган ҳам эдим-ки, кўча тарафдан дарвозанинг устма-уст тақиллагани эшитилди. Чиқсам, катта кўчанинг ўртасида “Волга” машинаси турар, унинг ёнида эса тўладан келган ёшгина йигит билан шляпа кийган Шукур ака давоми…

Умарали Норматов. Илм заҳматкаши (2007)

Мақоламиз қаҳрамони — ҳамкасбимиз Аҳмад ака ҳаёт бўлганида, мана шу саховатли куз кунларида унинг 90 йиллигини бирга нишонлаган бўлардик. Қутлуғ санага атиги уч ой қолганида у бу фоний дунёни тарк этди… Аҳмад акани ўйлаганимда, ўзим шахсан шоҳид бўлган ярим асрлик давоми…

Раҳмонқул Орзибеков, Дилором Салоҳий. Нуктадон адабиётшунос (2007)

Шарқона маърифат зиёсидан мунаввар бир хонадонда таваллуд топган Қобилжон Тоҳиров ўтган аср 60-йилларининг бошларидаёқ ўзбек адабиётшунослигининг умидли ёшларидан бири сифатида кўзга ташланди. У ўз даври фанининг долзарб масалаларидан бўлмиш туркий халқларнинг адабий алоқалари, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар, давоми…

Абдузуҳур Абдуазизов, Нажмиддин Комилов. Устоз Саломовнинг илмий мактаби (2007)

Устоз олимнинг маданиятимиз ва фанимиз тараққиётига қўшган катта улуши, биринчи навбатда, унинг ўзбек таржимашунослиги мактабини асослаб, бу илм соҳасини ҳам назарий жиҳатдан пухта ишлаб чиққани, ҳам уни таҳсил-таълим жараёнига амалий татбиқ этганидир. Профессор Ғайбулла Саломовнинг бу борадаги дастлабки тадқиқотлари ҳали давоми…

Абдуғафур Расулов. Танқид майдонида туриш машаққати (2007)

Ҳомил Ёқубов 91 йиллик умрининг бир кам етмиш йилини адабий танқид майдонида сергаклик билан ижод қилиб ўтказди. Турли хил инқилоблар, сиёсий жангу жадаллар, пинҳона зиддиятлар, оммавий қирғин, қама-қамалар авж олган ХХ асрда профессионал танқидчи бўлиш қиличнинг дамида юришдек гап эди. давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Тақдир ажойиботлари (бадиа)

Ойдин соната Раббим, бандаларинг бунчалар сенга, заминдаги ва кўкдаги нурга, ойдинликка талпиниб яшайди?!Шу муштоқлик, шу интилиш бўлмаганида, олам бунчалар чирой ва тароват касб этмаган бўлар эди.— Фозилу фузало қоронғида адашиб юрган башариятнинг йўлидаги ёруғ машъалдур! — дейди Улуғбек ўғли Абдулатифга.Шуниси давоми…