Хосият Рустамова. Ёмғир ёғаётган эди…

СУРАТ Ёмғир ёғаётган эди… Ашқол-дашқол сотиб ўтирган кекса кампирдан Пушкиннинг суратини сотиб олдим. Ёмғир ёғаётган эди. Суратни сумкамга яширдим. Ёмғирни ивитиб юбориши мумкин-да сурат. Икки қизимни эргаштириб бахтиёр кетавердим йўлак бўйлаб. Ҳамма кўзимга Пушкин бўлиб кўринади. Ҳаммани яхши кўриб кетавердим. давоми…

Қўчқор Норқобил. “Кўнгил дафтари”даги қайдлар

Аёл кўнглини овлаш ва гўзалликни тушунишга кетган вақт қаърига умримнинг куч-қудрати ва қанчалаб сара асарларимни кўмганимни билсанг эди, кўнглимда гоҳида чимиллаб оғриқ берадиган азобларни эҳтимол тушунардинг. Бу ҳолат бир куни сенда ҳам, ҳа менинг ҳаётим давомчиси бўлган ўғлимда ҳам такрорланади. давоми…

Cидқий Хондайлиқий ҳикматлари

Ҳақ таоло уч фирқани дўст тутқай ва уч фирқани дўстроқ тутқай: порсо ва обидни дўст тутқай, порсо йигитни дўстроқ тутқай; жувонмардни дўст тутқай, жувонмард фақирни дўстроқ тутқай; тавозеъ қилғувчини дўст тутқай, тавозеъ қилғувчи иззат эгаларини дўстроқ тутқай.

Ҳакимжон Каримов. Ҳалоллик ва шижоат (2007)

Ҳар қандай йирик адибнинг адабий ва эстетик қараши, биринчи навбатда, ўз ижодига бўлган муносабатида кўринади. Улуғ шоир Алишер Навоий ҳазратлари бадиий асарни гулга ўхшатган, яъни ижод маҳсули шоир наздида гулдай чиройли бўлмоғи, унда мазмун ва шакл уйғунлашмоғи лозим. Бу борада давоми…

Шерали Турдиев. Борис Чепруновнинг фожиали қисмати (2007)

ХХ асрнинг 30 — 50-йилларида, собиқ СССРнинг барча жумҳуриятларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам советларнинг катта террор сиёсати оқибатида бир қанча таниқли давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва адабиёт намоёндалари бегуноҳ қатағон-қирғин қилинган эдилар. Улар сафида бошқа миллатга мансуб кишилар давоми…

Умарали Норматов. Ярим асрлик мулоқот (2007)

Ўтган аср 60-йилларининг бошлари. Тошкент давлат (ҳозирги Миллий) университетининг ўзбек адабиёти кафедраси мудири Ғулом Каримов таклифига кўра камина — кафедра аспиранти филология факултети битирувчи курс талабалари билан адабиёт фанидан устоз бошлаган семинар машғулотларини давом эттирадиган бўлдим. Тасодифни қарангки, биринчи машғулот давоми…

Нўъмон Раҳимжонов. Устоз сабоқлари (2007)

Устоз Иззат Султон суҳбатларида бўлиш мароқли эди. У киши билан қилган мулоқотларимиздан бирида домла айтган қуйидаги гаплар ёдимда: “Шуниси қизиқки, қариган маҳалинг энг мароқли ижодий режалар келаверар экан, энг қуюқ фикрлар буткул зикрингни банд этаркан, энг гўзал ғоялар майдонга келар давоми…

Бахтиёр Абдуғафур. Олтинчи йўлак (қисса)

Муқаддима Узоқ-узоқларга ясланиб кетган уммон қора тортиб кетганиданми, ётоғига бош қўяётган қуёшнинг уфқдан соҳилгача ажиб қизғиш олов йўлаги янада ёрқинроқ кўринади. Негадир мағриб осмонини узуқ-узуқ қора булутлар эгаллаб олган. Авваллари қуёш ва қора булутлар бунчалик бир-бирларига яқин келмагандек туюлади кишига. давоми…