Абдураҳим Эркаев. Абдулла Орипов феномени

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди халқимизнинг сўнгги 60 йилда босиб ўтган йўлини аниқ-тиниқ акс эттиради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бирор шоир, санъаткор бу йўлни Абдулла Ориповдек бадиий куч-қудрат, ҳис-ҳаяжон билан кўрсата олган эмас. Чунки у ноёб даҳо истеъдодига мос масъулият давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Фикрнинг онаси фикр (1990)

Фикрнинг онаси фикр дегап бор. Гапдан гап чиқиб жумҳурият Фанлар байтулҳикмасининг мухбир аъзоси Абдулаҳад Муҳаммаджонов билан кўҳна Тошкентимизнинг маъмурий марказлари — Ўрдалари ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Тошкентнинг Ўрдалари бешта бўлган экан. Биринчи Ўрда Хадранинг ғарби-шимолидаги собиқ Тоштрам биноси ўрнида, иккинчиси биринчисидан давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Хотинмасжид (эссе)

ХХ аср эллигинчи йилларнинг бошлари, ўспиринликдан ўтиб, ўсмирликка илк қадамлар қўйган кезларим эди. Йилнинг шундай пайти эдики, Қиш билан Кўклам тортишар, Қиш “Давом этавераман” деса, Кўклам “Ўринни бўшатиб қўй, энди менинг галим келди” дерди, яъни баъзан Қиш изғирини эсса, баъзан давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Синмаган қалам (Тўхтасин Жалолов)

Тўхтасин Жалолов ХХ асрда яшаган, даврининг фожиаларини бир умр руҳида ташиган адиб эди. У умид билан қалам тутганди, бироқ замон унинг ёшлигини Сталиннинг Узоқ Шарқдаги қатағон зиндонларида чиритди, йигит юрагига қаттол  давроннинг хўрлик ва ҳақоратлари оғусини тўлдирди… аммо қаламини синдиролмади. давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Табиатдай гўзал бир ҳаёт

ХХ аср ўзбек адабиётида ибратли из қолдирган атоқли ижодкорларимизнинг аксарияти моҳир таржимон ҳам бўлишган. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ғафур Ғулом, Ойбек, Уйғун, Абдулла Қаҳҳор, Миркарим Осим, Мақсуд Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Усмон Носир ва бошқа адиблардан қолган адабий давоми…

Миллий театримиз онахони (Яйра Абдуллаева)

Ўзбек Миллий академик драма теат­рининг бир асрлик ижодий йўлига назар ташланса, нафақат ­театр, балки миллий маданиятимиз тарихи зарварақларидан муносиб ўрин олган қатор спектакллар, забардаст режиссёр ва актёрлар кўз олдимизга келади. Шундай ижодкорлардан бири Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева устозлардан таълим давоми…

Бахтиёр Назаров, Қўзибой Қорабоев, Абдулла Орипов. Элимиз дарду қувончи — тилимиз (1989)

Журналимизнинг ўтган сонида «Муаллиф мулоҳазаси» рубрикасида илк бор таниқли драматург ва публицист Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг мақоласи ёритилган эди. Тилимиз муаммолари — бугунги давра суҳбатида қатнашаётган муаллифларимиз мулоҳазалари ҳам шу мавзуга қаратилган. Давра суҳбатида республикамизнинг таниқли ижодкорларидан Абдулла Орипов, филология фанлари доктори, давоми…

Замон, шоир ва ғазал. Абдулла Орипов билан суҳбат (2015)

“Сўзда сеҳр бор, шеърда эса ҳикмат”, дейилади Ҳадисда. Халқимиз азал-азалдан шеъриятга ошно, шеърнинг қадрини асрлар давомида юксакларга кўтарган закий халқ. Шу аснода халқимиз ичидан ҳам шеърият оламининг забардаст вакиллари етишиб чиққан. Мана шундай шоирлардан бири – Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Тил — эл руҳи (1990)

Мазкур сатрлар август ойининг бошларида қоғозга тушмоқда. Улар то журналхонларга етиб боргунча орада икки-уч ой ўтса керак. Давримиз тезкор. Вақт шу қадар тез кечиб, воқеалар шу қадар тез ривожланмоқдаки, бугун муҳим бўлиб ҳисобланган фикр эртага жўн бўлиб қолиши ҳеч гап давоми…

Кибриё Қаҳҳорова: “Мен дардимни кимга айтаман?” (1989)

Бугунги кунда Кибриё Қаҳҳоровани журналхонларимизга махсус таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Сабаби, адабиёт мухлислари ва кенг жамоатчилик уни моҳир таржимон, классик меросимизнинг зукко билимдони ҳамда машҳур ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ижодининг толмас тарғиботчиси сифатида яхши билишади. Айниқса, эҳтирос ва жасорат билан ёзилган давоми…