Александр Файнберг. Келажакни ўйлаб (1989)

Олдиндан айтиб қўя қолай, Ўзбекистонда ҳаёти кечаётган ҳар бир одам республика туб аҳолисининг миллий тилини ўрганиши керак, деб фикр билдираётганларнинг сўзларига тўла қўшиламан. Лекин шу билан бирга кўнглимда туғилган баъзи фикрларни ҳам айтишим зарур, деб биламан. Миллий муносабатлар масаласида тил давоми…

Абдунаби Ҳамро. Йўл бошида турганлар

Баъзида ўйлаб қоламан: бошқа касб эгалари ҳам ўз соҳаларининг эртаси учун худди қаламкашлар адабиётнинг келажагини деб қайғурганларидай жон чекишармикан? Ҳарқалай, ўйлашса керак, чунки, ўзи умрини бағишлаган соҳанинг кейинги тақдирига лоқайд кимсалар бу касбга муносиб эмас деса ҳам бўлади. Мен бир давоми…

Наим Каримов. ХХ аср ўзбек адабиёти­ жаҳон адабиёти контекстида

Ҳар бир миллий адабиёт қайси тилда ва қайси жуғрофий минтақада яратилган бўлмасин, жаҳон адабиётининг таркибий қисми ҳисобланади. Фақат бундай шарафга эришиш учун бу адабиёт шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтган, бошқа миллий адабиётлар билан ижодий алоқада ҳаракат этаётган бўлиши лозим. давоми…

Собир Ўнар. Авлодлар алмашинуви

* Муқаррар ҳодиса ** 30 ёшли раис бормиди? *** 10 йилда авлод алмашинади **** Отанинг дўпписи болага тор келади Ҳаётнинг, кечмишнинг, тақдирнинг тизгини сенга бўйсунмагани сингари авлодлар алмашинуви ҳақиқати ҳам муқаррардир. Қанча авайла, қанча мулойим гапир, қанча эҳтиётлаб пичирлагин, алқагин, давоми…

Адҳам Дамин. Тентакка салом бердим (қисса)

Дебоча Эркак киши бўлиб мен сизга сўнгги кунларда бошимга тушганларни айтсам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз, аммо ҳар икки ҳолда ҳам устимдан мириқиб кулишингиз тайин. Майли, кулсангиз кула қолинг. Балки мендек бир бечоранинг бошига тушган кутилмаган саргузаштлардан умрингиз узаяр. Аммо келиб-келиб давоми…

Улуғбек Долимов. Адабиётимиз ва санъатимиз жонкуяри

Шундай одамлар бўладики, кўрсанг баҳридилинг очилади. Суҳбатлашсанг суҳбатидан баҳра оласан. Ҳар доим ҳаммага эзгулик соғиниб юрадиган бу тоифа кишилар касб-корларига ҳам сидқидил берилиб меҳнат қиладилар. Ўқишда, ишда ташкилий, ижодий тадбирларда фаол бўладилар. Ана шундай фидойи инсонлардан бири адабиётшунос олим, ёзувчи давоми…

Тоҳир Малик. Пойдевор (1989)

1. Сизнингча социал-сиёсий ислоҳотлар шароитида миллий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари қандай? 2. Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? 3. Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз? 1. Ҳар биримиз фарзандларимизнинг иқболини ўйлаб, босган қадамини кузатамиз, кимлар давоми…

Миразиз Аъзам. Миртемир

Миназини бузмай ларзакор ва жарангдор полапон қушдай оҳиста Ясси бўйлаб чўнг алп сингари зайтунзор аро девкор ва ёвқур Шеър ёбонларида ёвшан чечакларини терган ёзуқли қайсар Сулув шеъриятнинг туғин кўтариб Жиндай ғазалхон, танти шоир Миртемир келаётир!.. Ғафур Ғулом Мен энг олдин давоми…

Сувон Мели. Йирик хотиранавис

Ҳар ким ҳам хотира ёзолмайди ёки ёзганда ҳам қизиқ, яъни эътиборга лойиқ ҳамда ҳаққоний чиқара олмайди. Хотира онг-шуурнинг жавҳари, инсон иштирокчи ва гувоҳ бўлган сон-саноқсиз воқеалардан ёдда муҳрланиб қоладиган нурли нуқталардир. Илмий тил билан айтганда, хотира – муайян мақсад ва давоми…

Ҳикоянинг сеҳрли дунёси (Марҳабо Қўчқорова тавсия этади)

Марҳабо Қўчқорова, филология фанлари номзоди. 1976 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. “Бадиий сўз ва руҳият манзаралари”, “Ўтмишдан эртаклар” тадқиқи” илмий монографиялари муаллифи. Мен болалигимда ёзувчи бўлишни орзу қилардим. Мендан ёзувчи чиқмади. Аммо танлаган касбимни севаман. Бадиий матн устида давоми…