Хайриддин Султонов. Кўнгил озодадур… (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай туманининг Тузел қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1978). «Қуёш барчага баробар» (1980), «Бир оқшом эртаги» (1983), «Онамнинг юрти» (1987), «Умр эса ўтмоқда» (1988), «Бобурнинг тушлари» (1992), «Бобурийнома» (1997), «Саодат соҳили» (2005) каби насрий китоблари нашр этилган. «Чангак», «Мозийдан бир саҳифа», «Меҳробдан чаён» каби видеофилмлар ҳамда «Тушларимда кўриб йиғлайман», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори» сценарийлари асосида бадиий филмлар суратга олинган. «Сарҳовузнинг бўйларида» (1992) номли драмаси ҳам бор.А. Сент-Экзюпери, И. Нагибин, В. Шукшин каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали (1996), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Қишлоққа бормасликнинг иложи йўқ эди. Саид уф тортиб, кўзларини юмди. Қишлоққа боргач… …қори эрий бошлаган ола-чалпоқ, сирпанчиқ йўллардан тойғана-тойғана, четан деворлари қулаб ётган ҳовлига кириб боради. Қишлоқ уйи, зебсиз гўшалар. Ҳайҳотдек ҳовли этагидан — молхона ёнидаги гунг ўюмидан ҳовур кўтарилади, давоми…
— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво менга етмайди… Бу гапни у ҳазиллашиб айтди. Аммо Қундуз унинг сўз оҳангидаги пинҳоний надоматни илғади… Зах ва бўёқ ҳиди анқиб турган каталакдек қироатхона совуқ эди. Йигит юпунгина плашга ўраниб креслога чўккан, давоми…
— Э, бўлди-да, ота, одамни номусларга ўлдирдингиз-ку! Шу ердан кўчиб кетсам қутуламанми сиздан?!Дадаматов ахийри шундай деди. Саноқул бобо мажбур қилди. Дадаматов жаҳл устида шундай деди-ю, энди пушаймон бўлиб ўтирибди. Пушаймон бўлгани сари эса баттар аччиғи чиқмоқда.Аслида, нега шунчалик тутаққанига ўзи давоми…
«Олой маликаси» — Қурбонжон додхоҳ 1865 йилдан то 1880 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида яланг қилич билан фон Кауфманга қарши курашди. У шу даражада жасоратли бир хотин эдики, ўғли Қамчибек Кауфман томонидан асир қилиниб, дорга давоми…