Саид Аҳмад. Бир ўпичнинг баҳоси (ҳажвия)

Бугун жуғрофия ўқитувчиси дарсга келмади. Хомток қиламан, деб сўридан йиқилиб, оёғини синдирипти. Ажойиб «хушхабар»дан кейин бир зумда синф бўшади-қолди.Бундай қулай пайтдан фойдаланай деб, Сотволди уйга эмас, шаҳар марказидаги «Маданий моллар» магазинига қараб йўл олди. Батареяси ўтириб қолгани учун чўнтакда олиб давоми…

Саид Аҳмад. Ханка билан Танка (ҳажвия)

Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ давоми…

Саид Аҳмад. Ҳиндча қўшиқ (ҳажвия)

(Соддалар ўқимагани маъқул) Ит кимга дўст — Эгасига дўст.Халқ ибораси Қосимжон машинани гаражга киритиб, дарвозанинг уч жойидан қулфлаб калит ўйнаб келаркан, учинчи йўлак олдида болаларнинг чиройли бир итни силашаётганини кўрди. Ит ҳуш ёққанидан ҳузур қилиб, кўзларини юмиб олган. Ўриндиқда ўтирган давоми…

Саид Аҳмад. Бир сиқим хандон писта (ҳажвия)

Искамейка узра ўлтирса нечалар роҳат қилиб, Кавшимиз лойи билан биз устида ётмоғимиз.Тавалло Эркакдир, аёлдир, ёши бир жойга борганда боладан чиқиб қоларкан. Қимизхон билан Усмонжон ҳам худди шунақалардан эди. Уларнинг болалари уйли-жойли бўлиб кетишган. Келинлари билан тил топишолмай рўзғорини бўлак қилиб давоми…

Саид Аҳмад. Азиз ва Бонапарт (ҳажвия)

(Ёзувчиларнинг Дўрмондаги ижод уйидан репортаж) Азиз Абдураззоқ хона эшигини очиши билан ваннахонада сув шилдираётганини эшитди. Ичкарига кирди. Қўлювгичда битта бақалоқ шиша устига жўмракдан сув оқаяпти.— Ё пирим! — деди Азиз хайратда.У эрталаб нонуштадан кейин кўчага чиқиб кетганича таксида магазинма-магазин юриб, давоми…

Саид Аҳмад. Қоплон (ҳажвия)

Янги ҳовли Тиллаевга ёқди. Юкларни машинадан тушираётганда Қурбонбой бир гап айтиб қолди:— Сизга энди битта ит лозим, ўртоқ Тиллаев. Ит уйнинг савлати. Албатта ит боқинг. Ўзим ғалатисини топиб бераман.Тиллаевнинг итга унчалик ҳуши йўқ эди, индамай қўя қолди. Қурбонбой хотинларнинг ҳайҳайлашига давоми…

Саид Аҳмад. Қайсар (ҳажвия)

Жума ота ўтган ҳафтада ўладиган эди. Бу гапни доктор кампирга айтаётганда эшитиб қолди.— Энди, чидайсиз, кампир, отанинг бир-икки кунлик умри қопти, тайёргарлигингизни кўриб қўйинг.Ота бу гапни эшитди. Ўзининг ўлимидан ҳам кампирига ачинди. Айниқса, докторнинг тайёргарлигингизни кўриб қўйинг, дегани ёмон таъсир давоми…

Саид Аҳмад. Отпуска (ҳажвия)

Абдураззоқ бугун отпускага чиқди. Хотини бу кунни қачондан бери кутарди.— Мана, хотинжон, энди маза қилиб ўйнаймиз. Арслонбобга обориб, роса ўйнатаман. Бугун приказ бўлди, эртага отпуска пулини жарақлатиб оламизу ўзларининг қўлчаларига берамиз. Бойвачча бўлиб сарфлайверадилар.Эр-хотин ўртага чўтни қўйиб, ундоқ қиламиз, бундоқ давоми…

Саид Аҳмад. Лаб ҳақида достон (ҳажвия)

Эркакларнинг ўпишиши жуда хунук нарса-да, укагинам.Ғафур Ғулом I Дунёда нима кўп, лаб кўп. Ер юзида қанча одам бўлса шунча бир жуфтдан лаби бор. (Бир одамда тўртта лаб бўлишига ишонмайман).Шундай лаблар борки, кўрганда эсинг оғиб қолади.Ёқут лаб, ғунча лаб, шакар лаб, давоми…

Саид Аҳмад. Гап (ҳажвия)

Ҳамма гап гапда.Солия амма қорани оқ деб ишонтира олади. Оқни қора қилиб кўрсатиш унга бир қултум сувни ютгандек гап.Келинини ёмонлаганда:— Ҳа, ишлаб нима топарди. Ярим ойлик моянасига саккизта дирдов қўй ҳам келмайди.Ўғлини мақтаганда:— Ярим ойлик моянасига саккизта бўрдоқи товуқ келади.Куёвини давоми…


Мақолалар мундарижаси